#Олмалиқ
#Медиа_тур
Ширкатлар ўрнида бошқарув сервис компаниялари иш бошламоқда
– Шаҳардаги ширкатларнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиниб, ширкатлар “яхши”(яшил), “ўрта” (сариқ) ва “оғир”( қизил) тоифаларга ажратилиб, “оғир” аҳволдаги ширкатларга бириктирилган уйлар “Бошқарув сервис компания”лари тасарруфига ўтмоқда, – дейди Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси мутахассиси З. Кенжаев
✔️Тадбирда мутасаддилар коммунал соҳада кенг қамровли хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари ташкил этилаётгани юзасидан ахборот беришди. Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида жами 676 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, шундан 355 тасига 38 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва 1 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатиб келмоқда.
Медиа-тур: 3-қисм
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Бошқарув сервис компанияcи ҳақида биласизми?
📌Журналистлар Олмалиқ шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамов билан биргаликда А.Қаҳҳор маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлишди.
🔻Мазкур ҳудуд оғир тоифадаги ширкатлар тоифасида эди. Айрим биноларда иситиш тармоғи ва бошқа муаммолар кўплиги туфайли норозиликлар кўпайган.
– Йил давомида иссиқлик таъминоти учун пул тўласак ҳам хонадонларимиз совуқ, ҳеч исимайди, – дейди 17-кўп қаватли уйда яшовчи пенсионер Тожинисо Норматова. – Биз кўп бор ширкат мутасаддиларига мурожаат қилганмиз. Аммо натижаси бўлмади. Янги бошқарув сервис компанияси вакиллари муаммоларимизни ўрганмоқда.
⏺Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларини тинглар экан, аҳолига бошқарув сервис компаниялари томонидан кўрсатиладиган хизматлар хусусида тушунтиришлар берди. Мутасаддиларга эса аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Медиа-тур: 4-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|

“Теракли”га ичимлик суви келади
🔹Навбатдаги манзил Олмалиқ шаҳрининг чекка ҳудудидаги “Теракли” маҳалласи бўлиб, журналистлар аҳолига ичимлик суви тармоғини тортиш жараёнлари билан танишишди.
📌Маҳалла аҳли тоғли жойда истиқомат қилаётганлиги боис, марказлашган ичимлик суви таъминотидан баҳраманд эмасди.
🔰Ҳозирда 5 километр масофага қувур тортилиб, 200 та хонадонни сув билан таъминлаш ишлари амалга оширилаяпти.
✅Узоқ масофадан сув ташиб истеъмол қилиб келаётган аҳоли эндиликда тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.
Медиа-тур: 5-қисм

Мутасаддилар: қиш мавсуми талофатсиз ўтади
⚡️Медиа тур якунида журналистлар Олмалиқ “Иссиқлик манбаи” корхонасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
📌Мутахассислар журналистларни аҳолини узлуксиз равишда иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган иш жараёнлари билан таништирди.
🔎– Ўтган йилги ишимиздан хулоса қилиб, жорий йилдаги куз-қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўрилди, – дейди “Иссиқлик манбаи" МЧЖ раҳбари И. Эргашев. – Бу йилги синов тадбирлари қиш мавсумида ҳар хил нохуш авария ҳолатларини келтириб чиқармаслиги учун белгиланган талаблар асосида ўтказилди. Қозонхоналарга, аҳолининг кўп қаватли уйларигача бориб ўргандик.
Медиа-тур: 6-қисм

#Оққўрғон_тумани
“Камалак” келгусидаги вазифаларини белгилаб олди
🌈Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши “Камалак” болалар ташкилотининг фаолиятини сарҳисоб қилиш, келгусидаги вазифаларини белгилаш мақсадида йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Тадбирда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ғоя, умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш, уларнинг иқтидори ва истеъдодини эрта аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.
✅Туман халқ таълими бўлим мудири ўринбосари М.Тожибоев, 25-сонли болалар мусиқа ва саънат мактаби директори Ш.Аҳмедов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ў.Ботировалар сардорларга маслаҳатлар берди.

#Янгийўл_тумани
Чиқинди полигони тартибга келтирилмоқда
⚙️Янгийўл туманидаги “Ифтихор” маҳалласида 36 гектар майдондаги чиқиндихонада ўн кундан бери ишчи гуруҳ аъзолари тозалаш ишларини олиб боришмоқда.
🚜 Ёрдамчи куч сифатида замонавий транспорт воситалари ҳам олиб келинди.
✅ Ушбу полигонда ҳар куни туман ҳокимлиги, туман Экология инспекцияси, ФВБ, “Тоза ҳудуд” масъул ходимлари ҳамда “Умид”, “Ватан”, “Ифтихор” ва “Марказ” маҳаллаларининг раислари тозалаш ва тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
📖 Катта майдонни қамраб олган полигонни келгусида мавжуд тартиб-қоидаларга биноан, қонуний тарзда фаолият юритишини йўлга қўйиш режалаштирилган.