Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#сессия #Тошкент_туман

Депутатлар фармон лойиҳасини кўриб чиқишди

⚡️Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХIX сессияси бўлиб ўтди.

📌Унда туман ҳокими Одилхон Рустамов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Қодирхонова, туман Кенгаши депутатлари, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

📄Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔎Ушбу масала бўйича туман халқ таълими бўлими мудири Зокир Товбоев, мактабгача таълим бўлими мудири Лола Қорабоевалар сўзга чиқиб, фармон лойиҳаси юзасидан атрофлича ахборот беришди.

Муҳокамада билдирилган барча таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Аёллар ва ёшлар муаммолари ўрганиляпти

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Парпибоева Қибрай туманида "Аёллар дафтари” ва Ёшлар дафтари” рўйхатларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган иш жараёнлари билан танишди.

Танишиш давомида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш учун ташкил этилган штабдаги ҳужжатларнинг юритилиши ҳамда уларнинг электрон базасини яратиш бўйича бажарилаётган ишларни кўздан кечириб, қўшимча таклифлар берди.

📌Маълумот учун, туманда 30 ёшдан катта бўлган аёллар сони 60 минг 396 нафарни, 18 -30 ёшгача бўлган ёшлар 35 минг 912 нафарни ташкил этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Балиқчилик Тошкент вилоятида қандай ривожланмоқда?

✍️Жорий йилнинг 24 октябрь куни Тошкент вилоятига уюштирилган медиа-турда журналист ва блогерлар балиқчилик хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди.

БАТАФСИЛ: 👉https://human.uz/site/inner/7538

Видеолавҳа
шу мазилда!

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

Касб-ҳунар мактаби фаолият бошлади

🏢 Бекобод тумани “Гулзор” МФЙда касб-ҳунар мактабининг очилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

⚡️Маросимда касб-ҳунар мактаби директори К. Мавлянова сўзга чиқиб, ўқувчиларга яхши таълим олиб, танлаган касб-ҳунарларининг ҳақиқий эгаси бўлиши ва ўқитувчиларга фаолиятларида омад, касбий баркамоллик ёр бўлиши хусусида самимий тилаклар билдирди.

🔖 Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, касб-ҳунар мактаби билимга чанқоқ интилувчан ёшларни ўз бағрига олди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сессия #Юқори_Чирчиқ

Таълим сифати муҳокама қилинди

⚡️Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди.

✔️Сессияда туман ҳокими У. Атемов, сектор раҳбарлари, депутатлар, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

📝Туманда таълим - тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим кўникмаларини шакллантириш, уларни юксак билим эгалари этиб тарбиялаш, таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг нуфузини ошириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

📌Сессияда туман халқ таълими бўлими раҳбари Гулистон Айтекованинг таълим тизимида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия
#Қибрай_тумани

Депутатлар фармон лойиҳасини муҳокама қилишди

⚡️Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Э.Таджибаев сўзга чиқиб, Президентимизнинг "Мамлакакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони лойиҳаси билан иштирокчиларни таништирди.

📌Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ходжаева, У. Жабборов, вилоят Кенгаши депутати Р.Турдибоева ва туман Кенгаши депутатлари ҳам фармон лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдиришди.

🤝Очиқ, савол-жавоб тарзида ўтган сессияда депутатлар келгусида таълим соҳасида илгариги камчиликлар такрорланмаслиги ва ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб таклифлар муҳокама қилинди.

📝Сессия якунида муҳокама қилинган маслалар бўйича қарор қабул қилинди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқ туманидаги кластер бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади?

🗞"Ишонч"
газетасининг бугунги сонида ушбу саволга атрофлича жавоб берилган. Мақолада келтирилишича, охирги вақтларда ижтимоий тармоқлар-у турли сайтларда кластер ва фермерлар билан боғлиқ муаммолар бот-бот кўзга ташланмоқда.

📌Нафсиламбрини айтганда, аксарият фермер хўжаликлари кластерлар фаолиятидан норози. Афсуски, фермернинг юмушини осон қилиш, даромадини кўпайтириш ўрнига уни соғин сигир каби соғаётган, фақат ўз чўнтагини қаппайтириш пайида бўладиган айрим кластерлар амалиётда ҳали янги ҳисобланган мазкур жараённинг оёғига тушов бўлаётгани рост.

‼️Лекин беш қўл баравар бўлмаганидек, айни паллада қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, кўплаб иш ўринлари яратаётган ва бу билан кўплаб одамлар турмуш даражасини яхшилаётган кластерлар ҳам бор. Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТCT Сluster” кластери бунга яққол мисол бўла олади.

Батафсил:
https://ishonch.uz/archives/19499

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани #назорат

Мурожаатлар ва муаммоларга беписанд муносабатда бўлган корхонага 5 млн. сўм молиявий жарима қўлланилди

🔴Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, айрим савдо мажмуаларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

🔎Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан нарх-навони доимий назорат қилиш мақсадида навбатдаги ўрганиш тадбири Қибрай туманидаги “PAFIQA NRF” корхонасида ўтказилди.

⭕️Аниқланишича, бу ерда давлат нархи 5 800 сўм этиб белгиланган шакар маҳсулоти 6 400 сўм миқдорида сотилган.

🚫Йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда корхона раҳбарига нарх-навонинг сунъий оширганлиги учун огоҳлантириш берилди.

📄Истеъмолчиларга назорат касса машинасидан харид чеки берилмаганлиги, яъни солиққа оид ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани учун жавобгарлик чораси сифатида корхонага нисбатан 5 млн. сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram