Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани
#мавсум_олдидан

Уйларни таъмирлашга банк кредит ажратмоқда

⚡️Бугунги кунда Оҳангарон тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ғаллақудуқ” МФЙдаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасидаги ишлар давом этттирилмоқда.

🏗Жумладан, маҳалладаги 16-,18-уйларнинг том, фасад ва балкон қисми жорий таъмирдан чиқарилди, 16-, 18-, 22-, 24-уйларнинг кириш қисмига 22 та темир эшиклар ўрнатилди. 18-, 20-уйларнинг олд қисмига бетон қопламалар қопланди. 18-уйнинг олд қисмига эса ирригация тармоқлари ётқизилди.

💵 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда 5 та кўп қаватли уйни 200 млн. сўм тижорат банк маблағи ҳисобига жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ҳозиргача “Ипотека-банк” АТИБ томонидан 100 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ
#Сессия

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг XXIII сессияси бўлиб ўтди

📌Сессияда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан шаҳар ҳокими, ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва сектор раҳбарларининг бу борада амалга оширилаётган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди.

🔰Шаҳар аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, деҳқон бозорларини мол, қўй, парранда гўшти, тухум ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун шаҳар ҳокимининг 2020 йил 22 октябрдаги “Чирчиқ шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 485-сонли қарори қабул қилинди.

✔️Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланиб, қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_шаҳри
#сув_таъминоти

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

💡Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳкўчасидан ўтувчи Д-1000 ммли ичимлик суви қувурини “Анарқулов” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-200 ммли ичимлик сув қувурларига улаш мақсадида "Ниёзбош" сув ҳавзасида жойлашган насос агрегати ўчирилиши сабабли 2020 йил 27 октябрь куни соат 08:00 дан соат 22:00 га қадар Янгийўл шаҳар “Фаровон”, “Файзли”, “Олтинобод”, “Туркистон”, “Мустақиллик”, “Мевазор”, “Рамадон”, “Сабо”, “Наврўз”, “Ишчилар шаҳарчаси”, “Файзабод”, “Олмос”, “Мезон”, “Янгибоғ”, “Бахт” маҳаллалари ҳудудларида ҳамда Янгийул туман “Фаровон”, “Гулистон”, “Намуна”, “Бинокор”, “Гулбоғ”, “Маданият”, “Пахта”, “Ниёзбош”, “Ўзбекистон”, “Қирсадоқ” маҳаллалари ҳудудларида ичимлик сув таъминотида узилишлар юзага келишини маълум қилади.

🚰Ушбу носозликлар Янгийўл шаҳар ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик суви таъминоти бир меъёрда берилади.

☎️ Мурожаат учун:
+998709561678 (вилоят диспетчер)
+998706060214 (Янгийўл шаҳар диспетчер)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, юрт посбонлари!

📌Жамиятимизда барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини асраш асосий вазифалардан бирига айланди. Бу шарафли, аммо масъулиятли вазифани касб байрамини нишонлаётган ички ишлар органлари ходимлари зиммаларига олиб, ўз бурчини виждонан адо этмоқдалар.

❇️Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларида уларга улкан зафарлар ёр бўлсин.

❇️Уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонига қут-барака, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишдек сермашаққат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз

📛“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали тасарруфидаги “Toshkenttumangaz” газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан хонадонларда "ақлли" ҳисоблагичлар ўрнатиш, аҳолини куз-қиш пайтида ис газидан заҳарланишининг олдини олиш ва дудбўронларни ўз вақтида тозалаш ҳамда тўловларни электрон усуллар орқали амалга ошириш тўғрисида тушунчалар бериляпти.

🔎Шу билан бирга, "Chinoztumangaz" газ таъминоти бўлими ходимлари кўп қаватли уйлардаги ноқонуний ўрнатилган иситиш тизимларини ўрганишмоқда.

🎥Олиб борилаётган ишлар видеоролик мисолида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#Саховат

📅Бугун Бекобод тумани ҳокими ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ё.Мўминова иштирокида, Тошкент вилояти тадбиркорлари ҳомийлиги остида “Бунёдкор”, "Теракзор" "Ўзбекистон" “Янги овул” ва “Маллабой” МФЙларида “Темир дафтар” рўйхатида турувчи 5 та эҳтиёжманд оиланинг болалигидан ногиронлиги бўлган, 12 ёшга тўлмаган фарзандларига ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
#сессия

📌Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

🔹Сессияда шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди.

📎Қайд этилишича, шаҳар аҳолисининг 2021 йилнинг май ойига қадар озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида зарурий ҳисоб-китоблар шакллантирилган.

📍Жорий йилда 1 244 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариш режалаштирилган бўлиб, 48 тоннаси ижтимоий соҳа, 480 тоннаси йирик корхоналарда ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Сессияда коронавирус пандемияси даврида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

🎥Батафсил лавҳада.👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

♻️Сўнгги йилларда солиқ тизимида амалга оширилган ўзгаришлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд тадбиркорлик субъектларининг янги қувватларини ишга тушишига хизмат қилмоқда.

✳️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан бу борада бир қатор ишлар, ўрганишлар амалга оширилмоқда. Бошқарма ходимларининг навбатдаги ўрганишлари Бўстонлиқ туманида ташкил этилди ва тумандаги тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини юритилишида ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаб бериш хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди.

📊Маълумот учун: Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасига солиқ тўловчилардан 274 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бўлим томонидан 115 млрд. сўмлик қўшилган қиймат солиқлари солиқ тўловчиларга қайтариб берилган.

🎥Батафсил лавҳада👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram