#транспорт_бошқармаси
Тил – миллат кўзгуси
⚡️Тошкент вилояти транспорт бошқармасида “Маънавиятимиз кўзгуси” деб номланган тадбир Ўзбек тили байрами кунига бағишланди.
✅Тошкент давлат транспорт университети доценти, филология фанлари номзоди Ойбиби Искандарова, университет ўқитувчиси Малика Абдуллаевалар иштирок этган тадбирни бошқарма бошлиғи С.Шоқосимов олиб борди.
📌– Ўзбек тили байрами бутун халқимиз байрами. Тилга қанча эътиборли бўлсак, маънавият шунчалик юксалади. Вилоятимизда 600 га яқин йўналишлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ёзувлар мавжуд. Автобуслар, микроавтобуслар, барча турдаги транспорт воситалари пештоқидаги ёзувларнинг чиройли ва хатосиз бўлиши бизнинг юзимиз.
📚Сўзга чиққан тилшунос олималар тилнинг софлиги, гўзаллиги учун курашда транспорт соҳасида ҳам амалга ошириладиган ишлар кўплигини таъкидлашди.
✍️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#Аёллар_тадбиркорлиги
#Қуйи_Чирчиқ
Хотин-қизларга кредит олиш учун имтиёзли йўлланмалар берилди
✅Қуйи Чирчиқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Халк банкининг Дўстобод филиали ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ҳозирги кунда вақтинча ишсиз, аммо тадбиркорлик билан шуғулланиш хоҳиши бўлган хотин-қизлар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
🔖Тадбир давомида тадбиркор бўлиш истагида бўлган хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилишди, уларнинг айримларига туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан имтиёзли кредит олиш учун йулланмалар берилди.

#Чиноз_тумани
Ишсиз аёллар ва ёшлар муаммолари ўрганилмоқда
⚡️Президентимиз раислигида жорий йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Чиноз туманида "Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари" рўйхатларини шакллантириш бўйича туман штаби ҳамда барча сектордаги ишчи гуруҳлар фаолиятини бошлади.
📌Хатловлар жараёнида ишсиз ва боқувчисини йўқотган аёллар ҳамда ёшлар муаммоларини ўрганиш ҳамда улар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш, аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағал ёшлар ва аёлларни аниқлаш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш каби вазифаларни амалга ошириш асосий вазифа этиб белгиланган.
✍️Чиноз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#Бекобод_тумани
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” жорий этилмоқда
👥Бекобод туманида болали оилаларга нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш тартиби мавзусида семинар ташкил этилди.
📌Бюдетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи У. Хонхўжаев, жамғарманинг Бекобод туман бўлими бошлиғи С. Холбеков, туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ё. Мўминовалар иштирок этган тадбирда кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
🔎Маълумки, коронавирус пандемияси даврида аҳолининг айрим қисми карантин талабларига риоя қилиб, уйда қолмоқда. Бундай пайтда уларга давлат хизматларини масофадан кўрсатиш, қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар айланмасини камайтириш долзарб эканлиги, қолаверса, Ягона реестр – бошланғич босқичда ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун инсон омилисиз оиланинг (фуқаро) муҳтожлигини ўзи аниқлайдиган, нафақаларни тайинлаб, тўловларни амалга оширадиган ва назорат қиладиган, харажатлар ҳисобини юритадиган автоматлашган ахборот тизимининг фойдали жиҳатлари ва бу тизимга ўтиш зарурат эканлиги таъкидланди. Бекобод туманида ҳам "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”ни жорий йилнинг ноябрь ойидан амалиётга татбиқ этилиши маълум қилинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
📌Ўзбек тили байрами муносабати билан Нурафшон шаҳрида Маданият маркази биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
✅Марказий бинонинг очилишида вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг мутасаддилари, ўқитувчи мураббийлар ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
♻️Янги бинодаги илк тадбир ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида ўтказилди.
🎥 Батафсил лавҳада👆

#Янгийўл_тумани
Маҳаллалардаги ички кўчалар асфальтлаштириляпти
🔰Янгийўл туманида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурлари доирасида маҳаллалардаги ички кўчаларда шағал тўкиш ва асфальт қилиш юмушлари амалга оширилмоқда.
🚧Туман ҳокимининг 2020 йил 19 октябрдаги қарорига асосан туман ҳокимлиги, ФВБ ва ободонлаштириш ташкилоти ҳамкорлигида “Чаманзор”, “Дархон”, “Саховат”, “Кўкламзор” маҳалларидаги ички кўчаларда ушбу тадбирлар бажарилди.
🛣 Шунингдек, “Ниёзбош” маҳалласининг кириш қисми ҳам тадбиркорлар ҳомийлигида асфальт қилинди.

#Қуйи_Чирчиқ_тумани
“Ранглар қироли” – индигофера кластерда етиштирилди
⚡️Табиий бўёқ манбаи бўлган индигофера ўсимлигини “ранглар қироли” дея таърифлашади. Қадим-қадимдан бу ўсимликдан матоларни, ранги ўчмайдиган тарихий обидаларимизнинг мовий гумбазлари кошинларини бўяшда фойдаланилган. Бугунги кунда ҳам индигофера тўқимачилик саноатида ўта қадрланади. Чунки деним жинсилари айнан унинг табиий ранглари билан бўялади.
📍Бироқ мазкур ўсимлик эътиборсизлик туфайли юртимиз табиатидан йўқолиб кетган эди. “BCT Cluster” ва “ТCT Cluster” кластерлари раҳбари, иқтисодиёт фанлари доктори, сенатор Муртазо Раҳматовнинг саъй-ҳаракати билан хориждан индиго уруғи олиб келиниб, дастлаб Бухорода кўпайтирилди.
✅Бу йил Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Cluster”нинг қарийб 80 гектар майдонида экилди. Ҳозирда ўсимлик уруғи ва бўёқ олиш учун биомассалари йиғиб олиниш арафасида.
❗️Айни пайтда индигоферани қайта ишлаб, бўёқ тайёрлаш мажмуаси қурилиш ишлари ҳам якунланмоқда.

#пахта2020
Тошкент вилояти фермерлари давлатга пахта топшириш режасини бажаришди
⚡️Тошкент вилоятида 2020 йилда шартнома бўйича 229 600 тонна пахта етиштириш режалаштирилган эди. 22 октябрь ҳолатига кўра, ушбу режа 100 фоиздан ошириб бажарилган.
‼️Бугун 2 777 тонна пахта терилган бўлса, мавсум бошидан буён бу кўрсаткич 229 699 тоннани ташкил этади.

#Зангиота #тилим_тақдирим
Қадринг баланд бўлсин, она тилим
⚡️Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида тадбир ташкил этилди.
✅ОАВ вакиллари, вилоят маданият бошқармаси ходимлари, солиқ тизими раҳбар ва ходимлари қатнашган анжуманда иштирокчиларга бир гуруҳ ижодкорлар ва фаоллар томонидан тайёрланган бадиий дастурлар намойиш этилди.
❗️Шунингдек, вилоятдаги солиқ ташкилотлари ходимлари томонидан ҳам она тилимизга бағишланган шеърлар ўқиб эшиттирилди. Бундай тадбирлар вилоятнинг чекка ҳудудларида ҳам бўлиб ўтди.
📝Ўз она тили, Ватани, миллатини севган ҳар бир киши учун ўзбек тили шу юртда яшаётган барча миллатларнинг бебаҳо бойлигидир.