Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Паркент

Мактаблар халқаро дастурда иштирок этиш тадоригини кўрмоқда

❗️Маълумки, Ўзбекистон 2021 йилда илк мароотаба бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS-2021 халқаро дастурида иштирок этиши эълон қилинган эди.

📍2001 йилдан бери ўтказиб келинаётган навбатдаги тадқиқотларда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатлари иштирок этиши белгиланган.

🤝Ҳозирги пайтга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) билан ҳамкорликда ушбу жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилди.

Хусусан, жорий йилнинг 19-23 октябрь кунларида PIRLS-2021 халқаро дастурининг тажриба-синов тадқиқоти ўтказилмоқда. Бунинг учун республикамиздаги умумий ўрта таълим муассасалари орасидан тасодифий 28 та мактаб танлаб олинди.

▶️Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ #туризм

Бўстонлиқда туризм соҳасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 5-бандига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги барча туризм коллежи ва техникумларига 2020-2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар, истисно тариқасида, давлат гранти асосида ўқитилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти мактабларнинг ўқитувчи-психологлари билан ҳамкорликда ёшларни келажакда малакали мутахассис ва касб эгалари бўлишига йўналтириш мақсадида, Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи (Бўстонлиқ тумани)га ўқувчиларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб бормоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл

Тил – миллат кўзгуси


📖 Янгийўл тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Она тили – миллат кўзгуси” деб номланган тадбир ташкил этилди.

📚 Тадбирда Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий-тадқиқотчилари Т.Нажмитдинов, А.Аллаберганов, Янгийўл туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ибрагимовлар иштирок этди.

📌 Мутахассислар таълим масканидаги ўқувчиларга ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиш тарихи, ўзбек адабий тилининг мавқеи ва фуқаролар, айниқса, ёшлар ўртасидаги сўзлашув тарзидаги танқидий ҳолатлар ҳақида илмий маърузалар қилишди.

📊 Шундан сўнг, ўқувчилар ўзларининг бадиий чиқишлари билан ўзбек тилининг бой тарихга эга эканлигини яна бир бор намоён этиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#хайрия_акцияси
#Ўрта_Чирчиқ

“Soglom avlod uchun” фонди дори-дармонлар тарқатди

📌 Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 71-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Soglom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бургалик” ва “Ўртабўз” маҳаллаларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламига хайрия тариқасида бепул дори-дармонлар тарқатилди.

💊Soglom avlod uchun” фонди кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари пандемия шароитида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш билан бирга, “Бургалик” ва “Ўртабўз” маҳалларидаги 315 та оилага умумий қиймати 7 миллион 743 минг сўмлик дори-дармонларни бепул етказиб берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тил_миллат_кўзгуси

❗️“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиалида “Қадрим сўраганда қароғим, тилим” мавзусида онлайн маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди.

⚡️Ўзбек тили байрами куни арафасида ташкил этилган анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ва “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали ходимлари, шунингдек, шоирлар, санъаткорлар ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

🎥Юқоридаги видеолавҳа шу ҳақда👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ
#Чирчиқ

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатлари шакллантириляпти

⚡️Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Муроджон Носиров, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ғуломжон Артиков хотин-қизлар ва ёшларнинг муамоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тузиш бўйича ташкил этилган штабнинг фаолияти ҳамда яратилган шароитлар билан танишди.

📌Штаб аъзоларининг иш жараёнидаги муаммоларини жойида бартараф этишди.

🔎Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларни бажарилишини назорат қилиш, олиб борилган ишлар билан танишиш мақсадида Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳарларидаги фаолият ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.
Чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва ўзгаришларни самарали давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев с участием советника Сумы Чакрабарти рассмотрел стратегические направления продолжения программы реформ в нашей стране на долгосрочную перспективу.
Особое внимание уделено определению новых точек роста и обеспечению эффективного продвижения преобразований в Узбекистане, на основе глубокого и всестороннего анализа, учета передовой международной практики и компетенции.

#Mirziyoyev #muhokama #maslahatchi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter