Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Оҳангарон

Икки қаватли замонавий боғча иш бошлади


⚡️Оҳангарон туман 2-сектор ҳудудидаги “Телов” МФЙда 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев, туман прокурори Иқболжон Қамбаров ва секторлар раҳбарлари иштирок этди.

🏫 Замонавий услубда бунёд этилган икки қаватли боғча “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида қурилиб, “Кушон дизайн қурилиш” МЧЖ томонидан барпо этилди. 150 ўринга мўлжалланган муассаса моддий-техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланган, уни бунёд этишга маҳаллий бюджетдан жами 5 млрд. 311 млн. сўм маблағ сарфланди.

📍Айни пайтда туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 15 та муассаса мавжуд, хусусий боғчалар сони эса 11 тадан иборат.

👬Тумандаги 3-7 ёшли болаларнинг умумий сони 7 минг 206 нафар бўлиб, уларнинг боғчаларга қамраб олингани 2 минг 171 нафар, яъни 30,1 фоиздан иборат. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 352 нафар тарбиячи фаолият кўрсатади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Инвестиция

Қибрайда йирик лимончилик кластери барпо этилмоқдa

⚡️Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов Президент қарори асосида, “Қипчоқ” маҳалласи ҳудудида 33 гектар майдонда барпо этилаётган "Bek Cluster" МЧЖ лимончилик кластерида бўлиб, амалга оширилаётган иш жараёнлари билан танишди.

Ўрганиш давомида олиб борилаётган ишлар ва қурилиш жараёнидаги муаммолар юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

📍Маълумот учун таъкидлаш лозимки, умумий майдони жами 100 гектарда бунёд этилиши кўзда тутилган ушбу корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ долларидан иборат.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ зиёли ва фидойи педагоглар билан бўлган учрашувида Қоракўл мактабида йўлга қўйилган ўқитиш услуби эътироф этилган эди.

📌2-3 октябрь куни Оҳангарон шаҳри ҳокими А.Эшонқулов бошчилигида халқ таълими ходимлари Қоракўлда бўлиб, у ердаги мактаб фаолияти билан танишишди, тажриба алмашишди. Учрашув чоғида Оҳангарон шаҳрида Қоракўл мактаби филиалини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинган эди.

🔹Айни дамда Қоракўл мактаби директори Темур Рўзиев раҳбарлигидаги делегация Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида педагоглар билан учрашув ўтказмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Муносабат

Ўқиган хижолатда-ю, ёзган уялмайдими?

⚡️Ҳар йили “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кун арафасида кўпгина ташкилот ва муассасаларнинг масъуллари “ғимирлаб” қолишади. Яъни бажарилган ва бажарилиши керак бўлган ишлар ҳақида ўйлаб қолишади. Гўёки бошқа пайт бунга вақт йўқдек.

⁉️Маълумки, бошқа вилоят ёки шаҳардан, қолаверса, хориждан кириб келган ҳар бир меҳмон биринчи навбатда кўчалар номларига, шунингдек, транспортлардаги ёзувларга қараб борар манзилини белгилаб олади. Шундай экан, транспортлар пештоқига ўрнатилган ёзувларнинг аниқлиги, энг муҳими, уларнинг давлат тилида хато ва камчиликларсиз ёзилишига қанчалик аҳамият берилаяпти?

📌Тошкент вилояти транспорт бошқармаси тизимида 600 га яқин йўналишда автобус, микроавтобус, йўналишсиз таксилар фаолият олиб боради. Уларнинг пештоқидаги ёзув (трафарет)лардаги қўпол хатоларни илғаш учун мутахассис бўлиш шарт эмас. Айниқса, бошқа тилдан таржима қилинган-да. Бу ҳақда маҳаллий кенгашлар, депутатлар, ҳокимликлар, масъул ташкилотлар мулоҳаза қилиб кўришар. Шундай вазиятлар ҳам бўлдики, “дача” сўзи дала ҳовлига алмаштирилса, кўпчилик тушунмай, изоҳ сўради. Айрим йўловчилар: “Бу автобус дачага бормайдими”, дея иккиланиб транспортга чиқмаган ҳолатларни ҳам кузатдик.

🔹Энди автобусларга ёпиштирилган рекламаларга тўхталсак. Уларни кўриб, ўқиб ҳам куласиз, ҳам куясиз. Кимдир ҳайдовчини саводсизликда, яна кимдир корхона раҳбарини эътиборсизликда айблаши мумкин. Лекин, бундай масъулиятсизлик бошида ёзувни тайёрлаб берган босмахона ёки реклама агентлиги мутасаддиси турганини ёдимиздан чиқармайлик. Қолаверса, реклама берган ташкилот молиявий жиҳатдан ўз ҳақини, яъни матнни тўғрилаб берилишини талаб қилиши керак. Демакки, реклама агентликларида, босмахоналарда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг савияси юқори бўлиши, энг муҳими, улар давлат тили нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ҳар бир буюртмага эътиборли бўлиши талаб этилади

‼️‼️Мақсад кимнидир хатосини топиб, мулзам қилиш эмас. Аксинча, вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонларига тилимизнинг гўзаллиги ва жозибадорлигини бехато ёзувларда кўрсатиш. Бунинг учун тилшунос олимларимиз, таржимон, адабиётшуносларимиз ёрдамидан фойдаланиб, нуқсонларни тузатайлик. Шунингдек, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш фақат мутахассис ёки раҳбарларга боғлиқ эмаслигини, аслида барчамизнинг ишимиз эканлигини ҳам тушуниб етайлик.

✍️Саида ЙЎЛДОШБЕКОВА,
Тошкент вилояти транспорт бошқармаси
Ахборот хизмати раҳбари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

Пахта юқори навларга қабул қилинмоқдa


⚡️Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Agro Cluster” МЧЖ майдонларида етиштирилган жорий йилги пахта ҳосили тўртта хомашёни қабул қилиш масканларига топшириляпти. Қуйи Чирчиқ тумани пахта тозалаш заводи қошидаги пахта қабул қилиш маскани мудири Жаҳонгир Ҳайдаровнинг айтишича, бу йилги ҳосилнинг сифати юқори, биринчи навга қабул қилинмоқда.

🧮Мавсум якунига қадар ушбу масканда жами 11 минг тонна пахта қабул қилиниши кутилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ангрен шаҳрида "Кексалар ҳафталиги" лойиҳаси доирасида маънавий-маданий тадбир ташкил этилди. Батафсил ➡️https://telegra.ph/%D2%B2aftalik-loji%D2%B3asi-doirasida-tadbir-%D1%9Etkazildi-10-14 Каналга уланиш⬇️ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Зангиота

Зангиотада Қоракўлдаги каби мактаб очиш мўлжалланяпти


🏢 Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Президентимиз Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби эришаётган ютуқларга юқори баҳо бериб, таълим бериш тажрибасини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган эди.

Зангиота туман ҳокими, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари бошчилигидаги мутасаддилар Қоракўл туманига боришди.

📍Ташрифдан мақсад халқаро математика мактаби фаолияти ва эришаётган ютуқлари билан яқиндан танишиш, Қоракўл тажрибаси асосида Зангиота туманида ҳам математикага ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини йўлга қўйишдан иборат.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

Бола тарбияси учун ота-она ҳам жавобгар

📌 Вояга етмаганлар ишлари бўйича Бекобод туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️Тадбирда 5 нафар вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

📍Йиғилишда вояга етмаганларнинг ота-оналарини фарзандларининг таълим-тарбияси билан етарли даражада шуғулланмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортиш юзасидан комиссия қарорлари қабул қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамкорликда Қибрай, Тошкент ҳамда Зангиота туманларига медиа-тур ташкил этди.

📽Батафсил юқоридаги видеолавҳада

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Маҳаллаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, шунингдек, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ҳамда самарали жорий этиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

🛠Зангиота туман ҳокими томонидан 86 та маҳалланинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Хусусан, бугунги кунда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини идораси компьютер жамланмаси, принтер, планшетлар билан таъминланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ички туризмни ривожлантириш бўйича Бўстонлиқ тажрибаси: хизматлар ҳамёнбоп бўлиши айтилди

Ҳукумат қарорига кўра, БЎстонлиқда енгил конструкцияли туризм объектлари – контейнерлар, палаткалар ташкил этилиши белгиланган бўлиб, бу аҳолига кўрсатиладиган туризм хизматларининг нархи чўнтакбоп бўлишини таъминлайди. Контейнер ва палаткалар жойлаштирилиши мумкин бўлган жойлар мавсумий ижарага берилиши режалаштирилмоқда.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская