Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Олмалиқ_шаҳри

Олмалиқ ҳокими директорлар билан онлайн мулоқот қилди

Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов
ZOOM платформаси орқали мактаб директорлари билан мулоқот қилди. Мазкур мулоқот ҳудудда таълим жараёнини ташкил қилишда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, республика комиссияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий этилган меъёрларнинг бажарилиши бўйича танқидий-таҳлилий суҳбат шаклида бўлиб ўтди.

🔹Халқ депутатлари шаҳар кенгашида мактабларни ишга туширилиши масаласи муҳокама қилинган, 14 сентябрдан бошлаб анъанавий таълим босқичма босқич тиклана бошлаган эди.

📌 Ҳоким ва директорларнинг онлайн мулоқотида ўтган вақт давомида, пандемия шароитида таълимни ташкил этишда қўлга киритилган ижобий тажрибаларни оммалаштириш ва йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш масалалари таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#cайёр_қабул

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги "Болажон" боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан Олмалиқ шаҳри ҳамда Пискент ва Бўка туманлари фуқароларининг мурожаатларини тинглаш учун ташкиллаштирилган сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда республикамизнинг 17 та вазирлик, идора ва қўмиталари раҳбарияти фуқароларни қабул қилмоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов иштирок этмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Халқ депутатлари Oлмалиқ шаҳар кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари XIV сессияси ҳақида ахборот

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Сессия ишида вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Халқ депутатлари Oлмалиқ шаҳар кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари XIV сессияси ҳақида ахборот

❗️Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

📍Айни пайтда кун тартибидаги масала бўйича Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов маъруза қилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Сессия ишида вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- Бугунги кунда муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда очиқлик сиёсати жорий этилган. Ҳаммамиз жамоатчиликнинг қатъий назоратидамиз.

Шунингдек, ишлайман деган одамга барча шароит яратиб берилган. Ҳоким ва унинг ўринбосарларига хизмат машина, яхшигина ойлик маош берилади.

Хабарингиз бор, яқинда
Олмалиқ шаҳри ҳокими билан боғлиқ ҳолат интернетда тарқалди. Замон тезкор. Ҳар қандай воқелик тез тарқалаяпти. Агар у ёмон, нохуш бўлса, эшитиб ич-ичингдан эзиласан киши...

Яхши биласизларки, юртимизда камбағалликка қарши кураш бошланди. Юртбошимиз БМТ бош минбаридан туриб, камбағалликка қарши кураш ташаббусини илгари сурдилар. Шундай пайтда бу воқеа бўлиб турса, раҳбарнинг оиласида шундай муҳит бўлса, мутлақо тушунарсиз ҳолатдир.

Шаҳар ҳокими қандай инсон бўлиши керак? Раҳбарга кўп нарса боғлиқлигини ҳаёт ҳақиқати тасдиқлайди. Ҳоким шу ҳудуднинг отаси.

Мен Усмон Раҳимовнинг ҳокимлик фаолияти мутлақо қониқарсиз, у ишламади, демоқчи эмасман. Бу ўринда гап раҳбарнинг ҳар жиҳатдан эл-юртга ўрнак бўла олиши ҳақида кетаяпти. Бинобарин, донишманд халқимиз раҳбарнинг, унинг оиласининг камтарлик фазилатига қараб баҳо беради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram