Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Тошкент вилоятида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди
https://senat.uz/uz/lists/view/1897

В Ташкентской области состоялось выездное заседание Кенгаша Сената Олий Мажлиса
https://senat.uz/ru/lists/view/1897
#Тайинлов

Ўзбекистон Бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди

⚡️Бугун 6 октябрь куни Тошкент вилояти Ёшлар марказида Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов раислигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

📍Тадбирда Олмалиқ шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Озод Хасанов Ўзбекистон Бокс Федерацияси Тошкент вилояти бўлими раиси лавозимига тайинланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Toshkent viloyati prokuraturasi (L B)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Г.Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти.

👇Каналга
уланиш:

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | TVPUZ
#инвестиция
#Нурафшон

Нурафшон нидерландиялик сармоядорларни қизиқтирмоқда

🏙Нурафшон шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Нидерландия давлатининг “Lumidea Engineering B.V” компанияси раҳбари Эшреф Ўзшаҳин бошчилигидаги инвесторларни қабул қилди.

📌Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

🤝Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб, бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оммавий_қабуллар

🔹23 сентябрь-2 октябрь кунлари Бекобод, Олмалиқ, Янгийўл, Ангрен, Оҳангарон, Чирчиқ, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Зангиота ва Бўстонлиқ туманларида ташкил қилинган оммавий қабулларда вилоятнинг барча ҳудудлари қамраб олинди.

📌Оммавий қабулларда асосан суд-ҳуқуқ, уй-жой, ижтимоий таъминот, прокуратура ва ички ишлар, соғлиқни сақлаш, банк соҳаси, ички йўлларни таъмирлаш ва электр таъминоти, коммунал хизмат, меҳнат ва бандлик йўналишларига оид мурожаатлар келиб тушди.

📎Жумладан, Олий суд масъулларига мурожаатлардан сўнг сайёр суд мажлиси ташкил қилиниб, 100 га яқин иш қайта кўриб чиқилди. Натижада 41 нафар маҳкум жазони ўташдан шартли равишда, 16 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди. 39 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроқ жазо турига алмаштирилиб, озодликка чиқарилди.

Бош прокуратура масъулларига мурожаатлардан сўнг эса 5 нафар мурожаатчига уй-жойга эгалик ҳуқуқи олиб берилди, 4 та жиноий иш бўйича протест келтирилди.

🎥Батафсил лавҳада👆🏻

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мусобақа

Нурафшонда ҳоким соврини учун мусобақа ўтказилди


📹Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактабларида иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, ёшларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, кучли спортчиларни вилоят, Ўзбекистон чемпионати ва халқаро мусобақаларга саралаб олиш мақсадида шахмат, стол тенниси, волейбол, баскетбол, мини футбол бўйича Нурафшон шаҳар ҳокими соврини учун мусобақа ўтказилди.

🏆🥇Унда 4 та секторга қарашли 13 та мактаб орасида энг яхши жамоалар ва иқтидорли ёшлар саралаб олинди. Ғолиблар тегишли даражада диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ҳомийлар томонидан тақдирландилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Яқин йиллар ичида ҳокимларни сайлаш тизимига ўтамиз, лекин бу қачон бўлишини айтолмайман» – Танзила Норбоева

👉 https://kun.uz/43466282

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Эълон

Тошкент туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади


⚠️“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент туман бўлимининг 2020 йил 6 октябрдаги 371-сон хабарнома хатига биноан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🏭“Ўзбекгидроэнерго” АЖ “Қодирия гидроэлектростанциялар каскади” унитар корхонасининг 2020 йил 5 октябрдаги 02-07/631-сон хатига асосан, “Қодирия ГЭС” (3-ГЭС) тўлиқ қувватда ишлаши учун 3-ГЭС канали суви 20 кун муддатга тўхтатилиши ва янги 3-ГЭСга уланиши талаб этилади. Шу муносабат билан Қибрай тумани ҳокимлиги, Қибрай ирригация бошқармаси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан деривация канали суви 2020 йил 7 октябрь куни ўчирилиши белгиланди.

🚱Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, 2020 йил 7 октябрдан 2020 йил 27 октябрь кунига қадар янги қурилган 3-ГЭСга улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, Бўзсув деривация каналида сув тўхтайди ҳамда “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ “Қодирия” марказий сув иншоотида ичимлик суви ишлаб чиқариш ишлари 20 кун муддатга тўхтатилади.

🛑Ушбу вақт давомида Тошкент туманининг ичимлик суви таъминоти “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими томонидан таъминланадиган 24 та маҳалла ҳудудларида, жумладан, “Айриота”, “Авлиёота”, “Аҳиллик”, “Боғбон”, “Ғишткўприк”, “Дархон”, “Ибрат”, “Қашқарлик”, “Кенсой”, Қирариқ”, “Қорасарой”, “Кўктерак”, “Қурувчи”, “Мустақиллик”, “Раҳбаробод”, “Ойдин ҳаёт”, “Сағбон”, “Саноат”, “Сарке”, “Сирғали”, “Тинчлик” ва “Учсада” маҳаллалари аҳолисининг ичимлик суви таъминоти 2020 йил 7 октябрдан 2020 йил 27 октябрь кунига қадар тўлиқ ёки қисман тўхтатилади.

Айни вақтда туман ҳокимлиги, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими томонидан ичимлик суви тўхтатиладиган аҳоли яшаш пунктларини Тошкент шаҳар ичимлик суви тармоғидан тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда махсус транспортлар ёрдамида жадвал асосида ичимлик сув етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

📌Туман аҳолисидан ушбу давр мобайнида истеъмол қилиш учун тоза ичимлик суви захирасини яратиш сўралади.

☎️Қўшимча маълумот ва мурожаат учун “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент туман бўлими диспетчерлик хизмати телефон рақами: 95 145-01-99.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_бандлиги

⚡️Бугун Тошкент вилоятида 3 млн. га яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 550 минг нафари эса 18-30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир.

♻️Жорий йил аввалида Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхоналари, секторлар раҳбарлари ўрганишларида вилоятда 21 минг 298 нафар ёшлар ишсизлиги аниқланган. Улардан 19 минг 877 нафарини доимий иш ва барқарор даромад манбаи билан таъминлаш бўйича Йўл харитаси тасдиқланган эди.

🖇Пандемия даврида бу сафга ўз ишини йўқотган, меҳнат муҳожирлигидан қайтган қўшимча 11 минг 100 нафарга яқин ишсиз ёшлар қўшилди. Бу эса ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ёшлар бандлигини таъминлаш борасида икки ҳисса кўпроқ ишлаш кераклигини, ҳар қанча оғир бўлмасин, қўшимча имкониятлар излаб топишни талаб қилмоқда. Илк натижалар эса аллақачон бўй кўрсатмоқда.

🎥 Жараён "Ўзбекистон24" нигоҳида

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Бош прокуратура Г.Юлдашовага оид расмий баёнот берди

⚡️Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ҳамда интернет сайтларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г.Юлдашовага нисбатан қўзғатилган жиноят иши кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram