Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Бўстонлиқ

Бурчмуллада олтинчи филиал очилди


🏫Бурчмулла қишлоғидаги МФЙ биносида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бўстонлиқ тумани Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

✔️Мазкур филиал Тошкент вилоятидаги олтинчи филиал бўлиб, фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик, тезкорлик ва шаффофликни таъминлашга, одамларнинг ортиқча вақт йўқотишининг олдини олишда хизмат қилади.

📌Давлат хизматлари маркази филиали очилишини эшитиб, 15 чақирим йўл босиб, Палтов аҳоли масканидан келган Мурод ота Эржигитовнинг қувончи чексиз. Яшаб турган уйига кадастр ҳужжатларини олишда энди 70 чақирим йўл босиб туман марказига боришига ҳожат қолмади. Ҳужжатларни филиал орқали топшириш ҳам мумкинлигини билганида жуда хурсанд бўлди.

📑Шу ернинг ўзида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун ариза топширди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Кластер таркибида Илмий агротехник кенгаш ташкил этилди

⚡️Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT cluster” МЧЖ таркибида Илмий агротехник кенгаш ташкил этилди.

✔️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижроси доирасида тузилган Кенгаш томонидан илғор инновацион ишланмалар, илмий-техникавий янгиликлар, илм-фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шу боис, унинг таркибига юксак салоҳиятли, бой тажрибага эга таниқли олимлар ва мутахассислар жалб этилди.

📍Кенгашнинг устувор вазифалари этиб:

👉етакчи маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот институтлари, инновацион марказлар ва тижорат компаниялари билан ўзаро ҳамкорликда ишни ташкил этиш;
👉агротехника ва органик тадбирларни амалга оширилишини назорат қилиш жараёнига етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
👉илмий асосланган услуб ва бошқарув воситаларини кенг жорий этиш орқали тизим корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва бошқалар белгиланди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пахта_2020

Пискент хирмони тобора юксалмоқда

⚡️Ҳудудларда пахта терими авж паллага кирди. Терим бошлангандан бери ўтган қисқа муддатда фермерлар томонидан қарийб 10 минг тонналик хирмон бунёд этилди.

📌Хусусан, "Навоий" ҳудудидан "Жаҳонгир" фермер хўжалиги пахтакорлари биринчи теримдаёқ 133,8 тонналик хирмон уйиб, режада кўзда тутилган маррани эгаллади.

🔎Ушбу ҳудуддан "Мадаминбек" фермер хўжалиги деҳқонлари эса 65 гектар майдонда ҳосил етиштириб, бугунги кунда 187 тонна қимматбаҳо саноат хомашёсини йиғиштириб олдилар.

✔️"Охунбобоев" ҳудуди фермерлари ҳам терим суръатини сусайтирмаяпти. "Ҳайдаров Музаффар", "Улуғбек Пискент агро" фермер хўжаликлари ҳар куни 7-8 тонна пахта териб, қабул пунктларига топширмоқда.

📍Далада етиштирилган мўл ҳосилини саронжомлаб олишда фермерларга минглаб кўнгилли теримчилар ёрдам беришяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

В Нукусе началась внеочередная сессия Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
Участвующий в мероприятии Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поддержал выдвинутую на должность Председателя Жокаргы Кенеса кандидатуру Мурата Камалова.
Депутаты тайным голосованием избрали Мурата Камалова на должность Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #JuqorgiKenges #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрта_Чирчиқ

Терим суръати тобора ортмоқда


Ўрта Чирчиқ туманида пахта йиғим-теримига киришилган кундан бошлаб, ҳозирги кугача деҳқонлар етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан, ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиштириб олиш учун бор имкониятларини ишга солишган.

⚡️Айни кунда маррага етган фермерлар сони ҳам тобора ортиб боряпти. Хусусан, ўтган ҳафтада “Ҳақиқат” ҳудудидаги “JO‘RABEK RОVSHAN”, Навоий” ҳудудидаги “JO‘RABEK HOJI” “Охунбобоев” ҳудудидаги “ABDULLA ABDUXOLIQ” фермер хўжаликлари давлат қабул пунктларига режадагидан ортиқча хом ашёси топширишга муваффақ бўлишди.

📈Шу пайтгача "Охунбобоев" ҳудудидаги “QURBONALI AGRO” фермер хўжалиги 120 тонна ўрнига 134 тонна, “Ўзбекистон” ҳудудидаги “MAMATKARIM DILSHODJON” фермер хўжалиги 167 тонна ўрнига 180 тонна, “ABDUVALI MUXRIDDIN AGRO” фермер хўжалиги 180 тонна ўрнига 195 тонна, "RIXSIBOYOBOD" фермер хўжалиги 115 тонна ўрнига 118 тоннадан зиёд “оқ олтин” саронжомлаб олиб, режани бажарди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#Олимпиада_сари

Рустам Холматов уч нафар спортчига машина, уларнинг устозига ноутбок совға қилди

⚡️Хабарингиз бор, пандемия туфайли Токио Олимпиадаси келгуси йилга қолдирилди. Айни пайтда мазкур катта спорт мусобақасига саралаш мусобақалари давом этмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти спортчилари ҳам бу жараёнда фаол.

🎁Бугун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов бир гуруҳ спортчилар ва мураббийларни қабул қилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram