#фавқулодда_вазият
Тилсиз ёвнинг олди олинди
🔥Халқимиз бежиз оловни тилсиз ёв деб атамайди. Боиси у бирданига барча нарсани хонавайрон қилади. Бугун Тошкент тумани “Қизғалдоқ” маҳалласи ҳудудидаги Зукко кўчаси 78-уйда жойлашган “Ҳунарманд” оилавий тадбиркорнинг болалар мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Олов цехга қўшни бўлган Зукко кўчаси 113-, 115-уйларга ҳам ўтган.
👷Содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабар 24 июнь куни соат 00:56да Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 38-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига келиб тушган. Соат 00:59да ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.
✅Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати билан цехнинг 600 метр квадрат майдони, 113-уйнинг 300 метр квадрат майдони ва 115-уйнинг эса 300 метр квадрат майдони сақлаб қолинди. Ёнғин соат 01:25да ўраб олиниб, соат 02:20да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.
❗️Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барчадан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрайди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram