Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#хавфсизлик

🌐 Коронавирус бўйича хавфсизлик рейтингида Ўзбекистон 121-ўринни эгаллади

📌Рейтингга 200 та давлат киритилган. Ушбу рейтинг 130 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда 11400 дан кўпроқ банд бўйича тузилган. Унда давлатлар киритган карантин чоралари самарадорлиги, улар олиб бораётган мониторинг, ташхислаш, соғлиқни сақлаш тизими тайёрлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.

📑 Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 10-ўринни, умумий рейтингда эса 121-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Тожикистон 124-ўринни ва Туркманистон 131-ўринни эгаллаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент
#хавфсизлик

🏊🏼‍♂️Ёз фаслининг жазирама кунларида кўпчилик ҳордиқ чиқариш учун канал, сув ҳавзалари, бассейн томон йўл олади. Афсуски, айримлар чўмилиш хавфсизлиги тартиб-қоидаларини унутиб қўяди. Бунинг оқибатида эса тузатиб бўлмас кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлади.

Албатта, бундай бахтсизликлар юзага келмаслиги учун соҳа мутасаддилари зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, Паркент тумани Фавқулотда вазиятлар ҳамда Ички ишлар бўлимлари ходимлари ҳамкорликда туман ҳудудидаги чўмилиш ҳудудларига хавфсизлик белгилари ўрнатишди.

🗣Туманнинг "Бойқозон" ҳамда "Чўққайма" маҳаллалари аҳолиси орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpress

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЙҲХБ
#хавфсизлик

🚦Ҳайдовчиларнинг чарчоқ ҳолатида йўл транспорт ҳодисаси содир этиш хавфи кўплаб учраб туриши статискадан ҳам маълум.

Хусусан, жорий йилнинг шу куни ҳолатига бир йил ичида Тошкент вилоятида содир этилган 16 та йўл транспорт ҳодисаси ҳайдовчиларнинг ҳушёрликни йўқотиши ва чарчоқ ҳолатида содир этилганлиги аниқланган.

🛣 Шу сабабли, вилоятимизнинг магистрал йўлларига шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқлари чизилмоқда.

📹 Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#хавфсизлик

⚡️Бундан бир неча кун аввал Олмалиқ шаҳар 5/2 даҳасидаги "Таначи-Бўка" канали ва "Парпи ота" сойининг кесишган жойи турли чиқиндилар билан тўлиб қолиб, шу ҳудуддаги кўп қаватли аҳоли турар уйлари ва ижтимоий объектларга хавф солиб турган эди.

❇️Бугун "Парпи ота" сойининг ўзани бошқа йўналишга вақтинча ўзгартирилиб, "Таначи-Бўка" канали остидан ўтган жойида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

📌Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ушбу ҳолатни назорат остига олиб, бугун шаҳар ФВБ ходимларининг иш жараёнларини кўздан кечирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хавфсизлик_йўлида

‼️Тошкент вилоятида автомобиль йўлларининг хавфли бурилиш жойларига йўл кўрсатувчи ва нур қайтарувчи белгилар ўрнатилмоқда.

♻️Ҳозирги кунгача вилоят йўлларига 100 дан ортиқ ана шундай белгилар ўрнатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#хавфсизлик

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва ОКМК АЖ ҳамкорлигида "Ойдин" деҳқон бозори ҳудудидаги пиёдалар ўтиш жойини замонавий типда қайта таъмирланмоқда.

🔹Келгусида пиёдалар ва ҳайдовчилар ҳаракатланиши учун янада қулай бўлиши кутилаётган мазкур пиёдалар ўтиш жойи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва ЙТҲларининг олдини олишга хизмат қилади.

Россия давлати тажрибаси асосида таъмирланаётган бу каби пиёдалар ўтиш жойи келгусида вилоятимизнинг бошқа шаҳар, туманларида ҳам барпо этилиши кўзда тутилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram