#Оҳангарон_шаҳри
Оҳангарон шаҳар солиқчиларининг савобли ишлари
🔹Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида вилоятнинг барча туман ва шаҳар 4-сектор раҳбарлари ҳам вазиятга тўғри баҳо бериб, Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини бажариш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга берилаётган ижтимоий ёрдамларни аҳолига тўғридан тўғри етказиб бермоқдалар.
✅Масалан, Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари Анвар Турдибоев томонидан “Оҳангарон” маҳалласида истиқомат қилувчи етти нафар фарзанди бор ва битта ойлик маоши билан яшаётган Ҳалима Юнусовага 16 ёшга тўлмаган болаларини қишки кийим-кечак тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаши мақсадида ҳар бир боласига 500 минг сўмдан, жами 3 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари етказилди.
▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#темир_дафтар
📖 Карантин даврида иш ўрнини йўқотган, моддий жихатдан қийналиб қолган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаб, фаол ҳаётга қайтариш мақсадида "темир дафтар" жорий этилди.
🔹“Темир дафтар"га киритилган оилаларга моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак бериб келинмоқда.
📊 Янгийўл туманида 211 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Карантин шароитида ишсиз ва даромадсиз қолган 3494 та оила "темир дафтар" га киритилганди. Бугун ана шундай оилаларнинг 1548 тасининг турмуш шароити яхшиланиб, "темир дафтар"дан чиқарилди.
🎥 Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.👆

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
🔹Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 26 августдаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
📌Мазкур қарорга асосан Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи эҳтиёманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилди. Хусусан, туман прокурори секторидаги 179 та ана шундай оилаларнинг 395 нафар фарзандларига ҳам 197,5 миллион сўм пул маблағлари тарқатилди.

#Таълим
474 та мактаб ўз фаолиятини бошлади
✔️Тошкент вилоятида анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган мактаблар сони 474 тага етди.
🔹Вилоят шаҳарларида 54та, туманларда 420та мактабда янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланди.
📌Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, ҳудудларда маҳаллий кенгашлар депутатларининг қарорларига биноан қатор мактаблар ўз фаолиятини бошламоқда. Ўқув машғулотлари бошланган таълим масканларида карантин қоидадаларига тўлиқ риоя қилиняпти.
✅Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қўшма буйруқларига асосан мактабларда пандемия шароитидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилди. Синф хоналари доимий равишда дезинфекция қилиниб, мактабларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланган.

#Қибрай_тумани
#Инвестиция
Тадбиркорлар учун кенг имконият
✅Қибрай тумани ҳокимлигида тадбиркорлар учун уларнинг имкониятларини янада кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашув ташкил этилди.
♻️Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили О.Қудратов, туман ҳокими М.Миркасимов ҳамда ҳокимлик мутасаддилари иштирок этишди.
📊Туман аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни янада кўпайтириш мақсадида 60 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган иссиқхона бўйича тадбиркорлар ўзларининг инвестицион лойиҳалари ва таклифларини иштирокчиларга билдирди.
📌Тадбиркорларнинг лойиҳаларини кўздан кечирган мутассадилар уларга зарур таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, ёш тадбиркорларга керакли шароитларни яратиб бериш вазифасини тегишли ташкилотлар зиммасига юклатишди.

#конференция
“Аёллар қаноти”: эзгу мақсадлар йўлида
⚡️Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Учинчи Ренессанс босқичида аёллар олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.
🎤Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари ва Тошкент Давлат аграр университетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этган тадбирни вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очди.
🔸Анжуманда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хотин-қизларнинг иштироки ортиб бораётгани, уларни бегона ғоялар, зарарли оқимлар таъсиридан асраш баробарида интеллектуал салоҳияти ва истеъдодларини рўёбга чиқариш, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизлар билан самарали ишлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
✔️Дарҳақиқат, бугунги кунда аёлларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеи кўп жиҳатдан ўзгариб, уларнинг давлат бошқаруви органларида, вазирлик ва идораларда, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик соҳаларидаги иштироки янада кучайди.
📍Юртимизда аёллар ҳуқуқи аввало Конституциямизда кафолатланган. Ундаги бир қанча моддалар аёлларга бағишланган. Шу боис, юртимизда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш масаласи давлат сиёсатига даражасига кўтарилди. Бу мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор қадамларидан бири саналади.
📌Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети доценти, педагогика фанлари номзоди Ш.Уришев, Тошкент Давлат аграр университети доценти М.Атабаев, Халқ таълими вазирлиги мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси масъул ходими С.Махмудова, Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутати М.Бердиқулова ва бошқалар бугун Ўзбекистон учинчи Ренессанс остонасида тургани, илм-фан ривожланган, рақамли иқтисодиёт амалиётга кенг кириб бораётган, ахборот технологиялари барча соҳани қамраб олган даврда улуғвор мақсадлар йўлида ҳар бир соҳа вакиллари, хусусан сиёсий партиялар, депутатлар ҳам ўз кучи ва имкониятига даражасида тараққиётнинг янги босқичида фаолият олиб бориши зарурлигини таъкидлашди.
🙍🏻♀️Йиғилиш сўнгида “Аёллар қаноти” фаолиятини кучайтириш ва замон талабларида олиб бориш, ташаббускорлигини ошириш, партия тизимида фаол аёллар сонини кўпайтириш ва улар меҳнатини муносиб рағбатлантириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
✍️Фотима САТТАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби.

Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Бекобод тумани марказидан 60-65 чақирим олисдаги “Қўқони” маҳалласида Давлат хизматлари маркази очилди
Батафсил:👉 https://human.uz/site/inner/6694
Каналга уланинг: @humanuzofficial

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.
—
20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.
#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Бўстонлиқ
“AMIRSOY” мажмуасининг иккинчи босқич ишлари бошланади
🔰– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрь куни “Amirsoy” тоғ-чанғи курорт мажмуаси барпо этишнинг 2-босқичи тўғрисида 414-Ф сонли фармойиши қабул қилинди.
✅Лойиҳа ташаббускори ҳамда у томонидан жалб этилган халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 75 миллион евро бўлган ушбу мажмуанинг 2-босқичида қуйидаги ишлар бажарилади.
🔷Хусусан, 2400 ўринга мўлжалланган 4 ресторан, 105 ўринли “4 юлдузли” меҳмонхона, 101 ўринли хоналар фондига эга бўлган “5 юлдузли” меҳмонхона, офислар ва савдо майдонаридан иборат 500 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ, осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, 16,8 км. узунликдаги тоғ-чанғи трассалари, тоғ спорти, чанғи ва бошқа жиҳозларни ижарага бериш шохобчаларига эга бўлган кўп тармоқли марказ барпо этиш кўзда тутилган.
▶️Батафсил Ўзбекистон Миллий аҳборот агентлиги сайтида