#Олмалиқ
#қарор_ва_ижро
#ижтимоий_ҳимоя
Моддий ёрдам пуллари тарқатилди
⚡️ Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги қарорига кўра, Олмалиқ шаҳар секторларида "темир дафтар"га киритилган оилалардаги 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
❇️ Шаҳардаги 344 та оиладаги жами 560 нафар болаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди. Оилаларнинг 101 таси 1-сектор, 38 таси 2-сектор, 110 таси 3-сектор ҳамда 95 таси 4-сектор ҳудуди ҳиссасига тўғри келади. Моддий ёрдам пули тарқатиш давом этмоқда.
🎁Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шаҳар секторларидаги жами 1369 нафар 16 ёшгача бўлган болаларнинг моддий ёрдам пули олиши белгиланган.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Реклама бозорида тартиб ўрнатилмоқда
⚡️Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилган.
🔎Ишчи гуруҳ аъзолари ва вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси реклама бозорини тартибга солиш бўлими вакили С.Кизилбеков билан биргаликда шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб жойлашган ташқи реклама воситалари бўйича хатлов ўтказишди.
⚠️Хатлов натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
⭕️Жумладан, Амир Темур кўчасида 2 та, Эҳтиром кўчасида 3 та 6х3 ҳажмдаги ташқи реклама объектлари (билборд) яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, 7 та ҳолатда эса ташқи реклама конструкцияси эгалари томонидан қонунга хилоф равишда, шаҳар ҳокимлиги рухсатисиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги маълум бўлди.
📄Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича ташқи реклама конструкциялари эгаларига Вазирлар Маҳкамасининг 104-сонли қарори талаблари тушунтирилиб, ёзма ва оғзаки огоҳлантириш берилди.
❗️Олмалиқ шаҳри кўчалари ва хиёбонларда ташқи рекламани жойлаштириш истагида бўлган тадбиркорлар ушбу масала бўйича шаҳар ҳокимлиги қошидаги махсус ишчи гуруҳга мурожаат қилишлари мумкин.