Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
«Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
«Қўйлиқ» бекатида кейинги босқичлар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди.

Введен в строй первый этап надземного кольцевого метро Ташкента. Президент Шавкат Мирзиёев сегодня осмотрел результаты строительства и вместе с общественностью проехал на поезде.
Протяженность маршрута от станции «Дустлик-2» до станции «Куйлик» составляет 11 километров, на линии построено 7 станций. Линия способна обслуживать 46 тысяч пассажиров в сутки.
На станции «Куйлик» прошла презентация строительства следующих этапов.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қутлов

❇️Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Чориев Отабек Бобомуратович “Мардлик” ордени билан тақдирланди.

💠Отабек Чориев 1974 йил 17 сентябрда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти ҳамда 2000 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

🔰Шу вақтга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Андижон ва Бухоро вилоятлари божхона бошқармалари бошлиғи вазифаларида хизмат қилган. О.Чориев 2005 йил “Шуҳрат” медали, 2016 йил “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

🎯Оҳангарон шаҳридаги умумтаълим мактабларида бешта ташаббус йўналишида ташкил этилган тўгараклар, синфларда фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши, соҳага замонавий ахборот технологияларини қўланилиши ўз самарасини бермоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент

"Қўлим ва оёғим бўлмаса ҳам, вужудим, қалбим, ақлим саломат-ку! " — "Жасорат" медалини олган уста ҳақида ҳикоя

🙍‍♂️Дилмурод Жабборов Пискент туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилади. Туғма 1-гуруҳ ногирони бўлган Дилмурод ҳозир 37 ёшда.

💠Жисмоний имкониятлардан чекланган бўлса-да, ғайрати, жасорати, иродаси, эртанги кунга бўлган умид ва ишончи айрим, тўрт мучаси соғ инсонлардан-да кучли. Шу туфайли маҳаллада, туманда ҳамма унинг турмуш тарзига ҳавас қилади.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан Жабборов Дилмурод Абдуқаюмович "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Батафсил
▶️ "Халқ сўзи" газетаси сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка_тумани
#сессия

Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг XIV-сессияси бўлиб ўтди

📃Сессияда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

📌Шунингдек, сессияда 2020-2021 ўқув йилининг бошланиши муддати ва тартиби бўйича ота-оналар фикрини ўрганиш натижалари ҳамда ўқув йилига тайёргарлик тўғрисидаги масала ҳам эшитилди.

🔰Туман сессиясида 29-“Кўкорол” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиш тўғрисида мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари ҳам тингланди.

❇️Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент_тумани
#сессия

🇺🇿Бугун Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг навбатдаги XIII сессияси бўлиб ўтди.

🔷Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

🔶Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов бошқариб борди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида ҳарбий хизматчилар ўртасида турли мусобақалар ўтказилмоқда

❇️Зангиота туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 71186-сонли ҳарбий қисмда “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг тош кўтариш, югуриш, арқон тортиш, турник, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

♻️Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Зангиота тумани бўлими ташаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюриб, маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводини очди.
Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик фаоллари билан мулоқотда саноатни маҳаллийлаштириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Технопарк в Яшнабадском районе и дал старт производству на заводе бытовых холодильников.
Предприятие стоимостью 51,5 миллиона долларов оснащено по технологии южнокорейской компании "Samsung Electronics". Корейские специалисты были привлечены к монтажу оборудования и запуску проекта.
В беседе с общественными деятелями глава государства коснулся вопросов локализации промышленности.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yashnobod #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter