#Нурафшон
✅Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қаҳрамон Ҳакимов "Катта бозор" номи билан юритилувчи деҳқон бозорида қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди.
🏗Бугунги кунда бозор қурилиши "ARIENT PLAZA" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бозор ҳудудидаги янгидан барпо этилаётган "Экобозор" мажмуасида сотувчи ва харидорлар учун қулайликлар яратиш учун вентиляция ва тоза сув етказиб бериш тизими устида ишлар якунланмоқда.
🦠Бугунги синовли кунларда бозорнинг кириш қисмида дезинфекцион туннелларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, бозор ҳудудини тўлиқ асфальт билан қопланиши бўйича бозори раҳбари ҳамда тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Forwarded from Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
Янги ўқув мавсуми: сўров натижалари нимани кўрсатди?
🌐Жорий йилнинг 25-26 август кунлари Оҳангарон тумани ХТБ тасарруфидаги 51 та умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида 2020-2021 ўқув йилини анъанавий ёки онлайн тарзда бошланиши юзасидан Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилган саволнома орқали сўровлар ташкил этилди.
❗️Сўровноманинг шаффоф тарзда ўтказилиши ҳамда барча ота-оналарни қамраб олинишини таъминлаш мақсадида, ҳар бир мактабга масъуллар бириктирилди.
📞Масъуллар томонидан ҳар бир мактабда, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда, ота-оналар билан учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Айрим сабабларга кўра йиғилишда қатнаша олмаган ота-оналарнинг уйларига борилиб ёки телефон орқали суҳбат давомида сўровномалар тўлдирилди.
✅Мазкур сўровномада мактабларимизда таълим олаётган 16 824 нафар боланинг 16 824 нафар (100 фоиз) ота-онаси иштирок этиши таъминланди. Сўровнома якунларига кўра ота-оналарнинг фикрлари қуйидагича бўлди.
1. Мактаблар ўз фаолиятини анъанавий шаклда сентябрь ойидан тиклашига 12 064 нафар ота-она (71,7 фоиз) ижобий фикр билдирган бўлса, 4 760 нафар ота-она (28,3 фоиз) ўқишни бошламаслик тарафдори эканлигини билдирди.
2. Мактаблар фаолиятини бошлаш санаси бўйича қуйидагича фикр билдирилди:
🔸7 135 нафар (42,4 фоиз) ота-она 7 сентябрдан;
🔹4 215 нафар (25 фоиз) ота-она 14 сентябрдан;
🔸1 665 нафар (9,8 фоиз) ота-она 2 октябрдан;
🔹3 809 нафар (22,8 фоиз) ота-она пандемия тугаганидан сўнг бошлаш зарур эканлигини билдирди.
3. Фарзандини анъанавий шаклда таълим олиши учун юборишга тайёр ота-оналар 12 476 нафарни (74 фоиз) ташкил этган бўлса, 4 348 нафар (26 фоиз) ота-она онлайн таълим тизимини афзал кўришини билдирган.
4. Мактабларда тиббий ниқоб тақиш талаб этилган тақдирда 15 896 нафар (94 фоиз) ота-она фарзанди ниқоб тақишига рози эканлигини, 926 нафар (6 фоиз) ота-она эса ниқоб тақишига қарши эканлигини билдирган.
5. Вирусдан сақланишда муҳим антисептик воситадан фарзанди фойдаланишини 15 848 нафар (94 фоиз) ота-она қўллаб-қувватлади, 976 нафар (6 фоиз) ота-она эса қарши чиқди.

#Юқори_Чирчиқ
🚸Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишда жамоатчиликнинг ҳам ўрни бор.
⚠️Айниқса, соҳа хизматчиларининг фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини мунтазам равишда олиб бориши туфайли бир қатор бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга эришиш мумкин.
✳️Кеча вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ходимлари Юқори Чирчиқ туманининг "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда кетма-кет содир этилган бир нечта аянчли йўл транспорти билан боғлиқ ҳодисаларни аҳоли вакиллари билан муҳокама қилди.
🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
СЎНГГИ 15 КУНДА ҚАРИЙБ 11 МИНГ НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ
Пандемияни жиловлаш борасида мамлакатимизда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати, изчил олиб борилаётган тиббий сиёсат, шунингдек, чет элдан жалб қилинган малакали мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида коронавирусдан соғайиш кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгариб бормоқда.
Сўнгги ўн беш кунда ушбу кўрсаткич 13 фоизга яхшиланганини кўришимиз мумкин. Шундай қилиб 12 август куни корнавирусдан соғайганлар сони 25 659 нафарга, яъни 78 фоизга етган.
Ҳозирда бу кўрсаткич 91 фоизни ташкил этиб, 36 562 нафар юртдошимиз коронавирусдан халос бўлган.
Шундай қилиб, сўнгги 15 кунда 10 903 нафар юртдошимиз коронавирусдан соғайиб чиққанини кўришимиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

#Ёшлар
#мустақиллиқ_шукуҳи
#Оққўрғон_туман
🖼Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман Кенгаши томонидан барча ўқувчи ёшлар ўртасида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан #mustaqillik, #shukronalik, #29 хэштеглар танлови эълон қилди.
🎁Энг яхши хэштег сурати эгаси туман Кенгаши томонидан эсталик совғалар билан тақдирланади.
❇️Хэштеглар умумий ўрта таълим мактаблари ёшлар етакчилари орқали қабул қилинади ва "Президент етакчилари" телеграм группасига жойлаштирилади. Хэштеглар 30 августгача қабул қилинади.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мустақиллиқ_шукуҳи
#Оққўрғон_туман
🖼Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман Кенгаши томонидан барча ўқувчи ёшлар ўртасида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан #mustaqillik, #shukronalik, #29 хэштеглар танлови эълон қилди.
🎁Энг яхши хэштег сурати эгаси туман Кенгаши томонидан эсталик совғалар билан тақдирланади.
❇️Хэштеглар умумий ўрта таълим мактаблари ёшлар етакчилари орқали қабул қилинади ва "Президент етакчилари" телеграм группасига жойлаштирилади. Хэштеглар 30 августгача қабул қилинади.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ГРИППГА ҚАРШИ ЭМЛАНАДИ
Шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмаларини, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмланади.
Президентимизнинг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тегишли мутахассислар ҳар бир таълим ва соғликни сақлаш муассасасида ходимларни эмлаш чораларини кўриши белгиланди.
Шунингдек, бу қарорда шу йилнинг сентябрь ойида:
-моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи;
-ногиронлиги бўлган
16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимларни энг муносиб ва салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилинади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz

#таълим
Тошкент вилоятида 116 нафар битирувчи дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди
⚡️Тошкент вилояти халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгаши ўтказилди.
🔸Тадбирда барча туман ва шаҳарлардаги мактаб раҳбарлари, кутубхоначи, ҳудудий халқ таълими бўлимлари мутахассислари ва фахрий ўқитувчилар иштирок этди.
👥Қайд этилганидек, вилоятда 35 минг нафардан ортиқ педагог кадрлар меҳнат қилаётган бўлса, сўнгги йилларда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мактабларда эркак ўқитувчилар 8 минг нафардан ошди.
❗️Ҳозир вилоят умумтаълим мактабларида таълим ўзбек, рус, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларида олиб борилаётган бўлиб, уларда 509 минг 741 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Жорий йилда битирувчиларнинг 31 минг нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.
▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

#Расмий
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат билдиради
📌Россиялик блогер Варламов Илья Александрович 2020 йил 25 август куни ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеоинтервьюсида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш чоғида чегара ўтказиш пунктларидаги фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини тегишли назорат тартиб-таомилларидан ўтказилишига доир шахсий фикрларини билдириб ўтган.
❇️Ўрганишлар натижасида, блогер Варламов Илья Александрович сўнгги 5 йилда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари орқали умуман ҳаракатланмаганлиги, фақатгина 2020 йил 9 февраль куни тонги соат 05:10 да Россия Федерациясидан тўғридан тўғри Самарқанд аэропортига учиб келганлиги ва 10 февраль куни мазкур вилоятдаги “Жартепа” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетганлиги маълум бўлди.
🔺“Жартепа” чегара божхона постида ҳам ушбу шахс соддалаштирилган тартибда ва тезкорлик билан божхона назоратидан ўтказилган.
🟢“Самарқанд халқаро аэропорти” ва “Жартепа” чегара божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар билан ушбу шахс ўртасида ҳеч қандай тушунмовчиликлар келиб чиқмаган.
🚧Бугунги кунда, барча чегара божхона постлари замонавий сканер қурилмалари билан таъминланган бўлиб, фуқаролар томонидан олиб ўтилаётган қўл юклари ва багажлар тезкорлик билан ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари доирасида божхона назоратидан ўтказилмоқда.
🔹Шунингдек, юртимизга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар учун чегара божхона постларида алоҳида йўлаклар ҳам ташкил этилган.
💠Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

#сессия
#Бўстонлиқ
Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди
⚡️Бугун, айни пайтда Бўстонлиқ туманида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган.
❗️Бўстонлиқ туман ҳокими лавозимига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жўрабек Илҳомович Аҳмедовнинг номзоди кўрсатилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
✅Муҳокамалардан сўнг, Ж.Аҳмедов Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига Ахмедов Жўрабек Илхомович ҳоким этиб тайинланди.
Ж.Ахмедов бунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.
➡️ @uzauz

#Бўстонлиқ_тумани
❗️Бўстонлиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида, Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади.
⁉️Айни пайтда режада кўзда тутилган бунёдкорлик ишлари натижасида 170 мингга яқин аҳолиси бор туман учун барча шарт-шароитлар яратилиши мумкин эди.
✔️Қолаверса, туман иқтисодиётида туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот, картошкачилик, чорвачилик, айниқса, хизмат кўрсатишнинг барча турларини ривожлантириш бўйича мисли кўрилмаган имкониятлар мавжуд.
📊Вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг бор-йўғи 2,2 фоизи ушбу ҳудуд ҳиссасига тўғри келишини оқлаб бўлмайди. Ёки туманда 3 577 та тадбиркорик субъектлари рўйхатга олинган бўлсада, улардан 315 таси, яъни салкам 10 фоизи фаолият юритмаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин. Оқибатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,6 фоиз, пудрат ишлари 3,4 фоиз, хизматлар ҳажми 3,0 фоизга ўсиши таъминланмади. Афсуски, бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин.
🔴Шу боис, вилоят ҳокими Рустам Холматов 493 минг гектар ери бор туманни иқтисодий кўрсаткичлари талаб даражасида эмаслигини таҳлиллар асосида танқид қилди. Туманга ҳар бир соҳа бўйича энг яхши мутахассисларни жалб этиш лозимлигини таъкидлади.
❗️Шунингдек, Президент берган топшириқлар ижросини таъминлашда нафақат туман ҳокими, сектор раҳбарлари, балки депутатлар ҳамда 59 та МФЙлар раисларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини эътироф этди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
🔥Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри "Нурафшоншаҳаргаз" газ таъминоти бўлимига янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.
⚡️Бу эса ўз навбатида ишчи-ходимлар ҳамда истеъмолчиларга қатор қулайликлар яратиши билан бир қаторда, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида ҳудуддаги соҳа вакиллари учун муносиб совға бўлди.