Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси тўғрисида

Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибига кўра, 6 та масала Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашига сайланган депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Айни пайтда, вилоят ҳокимлиги мажлислар залида сессия қатнашчиларини рўйхатга олиш бошланди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг иштирок этиши кутилмоқда.

@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессияси очиқ деб эълон қилинди

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.

Сессия ишида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатлар, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарларнинг тўртта сектори раҳбарлари, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгаши раислари иштирок этмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этмоқда.


@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессияси давом этмоқда

Депутатлар сессия котиби, кун тартиби, регламентини овоз бериш йўли билан тасдиқлашди.

Айни пайтда кун тартибидаги биринчи масала юзасидан вилоят сайлов комиссиясининг раиси Жалолиддин Насриддинов ахборот бермоқда.

@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг кун тартибига киритилган иккинчи масала кўриб чиқилди

Унга кўра, депутатлар Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқладилар.

Шунингдек, кун тартибидаги учинчи масала юзасидан «Халқ депутатлари вилоят кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси тасдиқланди.

Кун тартибидаги тўртинча масала бўйича қарор лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди. Унга кўра, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг доимий комиссиялари таркиби тасдиқланди.

@toshvilpressa
#Расмий

Ташкилий масала бўйича маслаҳатлашув бошланди

Сессия раиси кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан партияларнинг ўз депутатлик гуруҳи билан маслаҳатлашуви учун 30 дақиқалик танаффус эълон қилди...

@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессияси жараёнидан фотолавҳалар.

@toshvilpressa
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда

https://bit.ly/35TPXmh

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#расмий

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакили -- Бош вазир Абдулла Арипов нутқ сўзламоқда

"Танаффус вақтида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тавсия этилган номзод партиялар депутатлик гуруҳи томонидан муҳокама этилди ва бу муҳокамалар якуни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилди".

©Абдулла Арипов,
Ўзбекистон республикаси Бош вазири.

@toshvilpressa
#Расмий

Музокаралар бошланди...

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига кўрсатилган номзод юзасидан партия депутатлик гуруҳи маслаҳатлашуви якунлари бўйича ахборот берилмоқда.

Дастлаб ЎзЛиДеП вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Отабек Анаров;

«Адолат» СДП вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Аҳмедова Гулнора;

«Миллий тикланиш» партияси вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Аҳмадгалиева Гулнора;

ХДП вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Сайёра Файзиева;

Экопартия вакили, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Турсунбоева Саодат сўзга чиқди.

Партия депутатлик гуруҳлари вакиллари Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тавсия этилган Рустам Холматов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

@toshvilpressa
Рустам Холматов -- Тошкент вилояти ҳокими!

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессиясида Холматов Рустам Қурбонназарович Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

@toshvilpressa
#Расман

Рустам Қурбонназарович Холматов -- Тошкент вилояти ҳокими

Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги — Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Рустам Холматов 2019 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

@toshvilpressa
#Сессия

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессияси якунланди.

@toshvilpressa