Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Бекобод

Бекобод тумани ҳокимининг туман фуқароларига мурожаати.

Ассалому алайкум ҳурматли фуқаролар!

❇️"Covid-19"га қарши кураш даврида Президентимиз томонидан берилган буйруқларга асосан,Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси
"Юқумли касалликлар бўлими"да 44 ўринли “Провизор бўлими” ва “Госпитал” ташкил этилди ҳамда 5 та оксигенераторлар билан таъминланди. Тиббиёт бирлашмасида умумий кисларод балонлар сони 31 та бўлиб, шунда 18 таси юқумли касалликлар бўлимига бириктирилди.

↗️Шунингдек, тез ёрдам бўлимида “103” хизмати кундан кунга такомиллаштирилиб борилмоқда ва бугунги кунда диспетчер ва телефонлар сони 1 тадан 5 тага кўпайтирилган тартибда хизмат кўрсатмоқда.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Паркент

⚡️Бўстонлиқ тумани "Бўстонлиқ" деҳқон бозори масъулияти чекланган жамиятида янги ташкил этилган "Элга хизмат" ярмаркалари 27 турдаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдирилди. Деҳқон, фермер ҳамда тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун зарур шароитлар яратиб берилди.

📌Шунингдек, Паркент туманидаги "Паркент" деҳқон бозорида ҳам сотувчи ва харидорлар карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда. "Элга хизмат" ярмаркасининг хизматидан аҳоли миннатдор.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёнотига муносабат"

🎤Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла маърузаси

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдулла Турсунов иштирокидаги брифингда пандемия шароитида ушбу соҳадаги мурожаатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилгани айтиб ўтилди.

📌Шунингдек, Ўрта Чирчиқ ва Паркент туман давлат хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Айни пайтда ФҲДЁ бўлимларида фақат зарурий хизматлар, яъни туғилганлик гувоҳномаси ва ўлим далолатномаларини қайд этиш мумкин.

🎥Батафсил видеолавҳада томоша қилинг

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#депутат

Депутат қишлоқ мактабига компьютер совға қилди

💻Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутати Жаҳонгир Зиёев Паркент туманининг Заркент қишлоғидаги 15-умумтаълим мактабига компьютер совға қилди.

📌— Таълим даргоҳимизда 13 та компьютер бор, — дейди 15-умумтаълим мактаби директори вазифасини бажарувчи Фатҳиддин Минҳожиддинов. — Лекин улар 2004 йилда олиб келингани боис, яхши ишламайди, эскирган. Компьютеримиз бор дейишга ҳам уялардик. Биз депутатнинг мурувватидан жуда хурсандмиз.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/news/deputat-qishloq-maktabigakompyutersovga-qildi

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда 27 июль куни "Номаълум шахс милиция ходимлари томонидан хибсга олинди" номи остида тарқалган видеоматериал юзасидан
МУНОСАБАТ

🌐"Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 27 июль куни АТБ Агробанк Бўка филиалида ҳуқуқ тартибот вакиллари томонидан номаълум кимсани қўлга олганлиги тўғрисида видео тасвир тарқатилди.

⚠️Бу ҳолат жамоатчилик вакиллари ўртасида асоссиз муҳокамаларга сабаб бўлиб, банкка нисбатан турли салбий фикрларни юзага келтирди.

🔍Аммо, мазкур ҳолат ўрганилганда, Бўка тумани ИИБ ва туман Миллий Гвардия бўлинмаси томонидан банк раҳбариятидан рухсат олинмаган, ўқув машғулоти юзасидан вилоят ҳуқуқ тартибот бошқармалари ҳам хабардор этилмаган ҳолда банк биносида ўқув машғулоти ўтказилганлиги маълум бўлди.

📌Бундан кўриниб турибдики, мазкур жараёнда банк ходимларига нисбатан салбий фикрларнинг юзага келишига ҳеч қандай асос йўқ!

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент вилоятининг тегишли ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушбу ҳолатнинг “Агробанк” АТБ имижига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда, воқеа юзасидан оммавий ахборот воситаларида расмий муносабат билдиришларни сўраб қоламиз."

✍️АТБ Агробанк Бўка филиали раҳбарияти

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл
#шифокорлар_эътиборда

🔰Тошкент вилояти Янгийўл туманида аҳоли саломатлигини асраш йўлида фаолият олиб бораётган 103 хизмати ходимларини ва СOVID-19 билан кураш йўлидаги фидокорона хизматлари учун туманнинг марказий штабида хизмат қилаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носиров Янгийўл туманида бўлди.

🎁 Ташриф мобайнида тиббиёт ходимлари билан учрашиб, шундай оғир дамда эл хизматида ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатаётган шифокорларга совға ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашиб, ўз ташаккурларини билдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

📌Тошкент вилояти Қибрай тумани 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳудудда тизимли ишлар йўлга қўйилган.

⚡️Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов бошчилигида 4 та сектор раҳбарлари туман марказидаги дорихоналарда бўлиши керак бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар рўйхатини ўрганиб чиқиб, аҳолини зарур дори - дармон воситалари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора тадбирлар режасини шакллантирди.

Туман ҳокими дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини зудлик билан кучайтириш, аҳолига қўшимча имкониятлар ва шарт - шароитлар яратиш кераклиги ҳақида масъулларга тезкор топшириқ бериб, қатъий вазифаларни юклади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам стабилизации сложной ситуации с пандемией в регионах.
Дано указание сформировать и направить во все регионы группы из числа квалифицированных специалистов.
Было отмечено, что ни одна нуждающаяся в помощи семья не должна остаться без внимания, система обеспечения уязвимых слоев населения материальной помощью, продуктами питания и лекарствами должна работать точно и слаженно.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter