Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#мурожаат

❗️Қибрай тумани ҳокими Миръазам Мирқосимовнинг туман аҳолисига МУРОЖAAТИ

☎️CALL CENTER: 12-67
☎️95 145-01-28
☎️98 124-45-55
☎️98 141-19-72
☎️90 906-57-51

🎥Батафсил юқоридаги интервюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Янгийўл

🔸Янгийўл тумани раҳбарлари иштирокидаги брифингда аҳолидан бўлаётган мурожаатлар учун 12-75 қисқа рақамли call-center туну кун ишлаб тургани маълум қилинди.

Айни пайтда туманда 19 та "Тез тиббий ёрдам" машиналари хизмат қилмоқда, яна 6 та янги машиналар олиб келинди.

✔️Шунингдек, 700 млн сўмлик дори-дармонлар заҳираси мавжуд. 140 ўринли янги шифохона ҳам яқин кунларга фойдаланишга топширилади.

🎥Батафсил юқоридаги интервюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#уйда_қолинг

🔰 Хабарингиз бўлса Янгийўл тумани ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида 150 млн сўмлик 100 дона кислород балони олиб келиш учун тадбиркорлар билан шартнома имзоланган эди.

🧯Бугун Янгийўл тумани Халқобод ҳудудида янги ташкил этилган реабилитация марказига 100 дона кислород балони келтирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимлиги ходимларида коронавирус инфекцияси аниқлангани мазмунидаги хабар тарқалди.

🔸Бу хабарни инкор қилмаган ҳолда таъкидлаймизки, барчангизга аён бўлганидек, COVID-19 инфекциясини юқтиришдан ҳеч ким истисно эмас.

Тошкент вилояти ҳокимлиги икки ҳафтадан бери масофадан ишлаш тизимига ўтган. Ҳокимлик биносига кирувчи ходимлардан кунлик тест олинмоқда.

🔹Тошкент вилояти ҳокимлигида ишловчи жами 4 нафар ходимда коронавирус инфекцияси аниқланган. Уларда касаллик симптомсиз кечаётгани учун уй шароитида даволанишмоқда.

Инфекция аниқланган ходимлар уй шароитида, масофадан ишлаётган ҳамкасбларимиздир. Шу боис, ҳокимлик биноси карантинга олинмайди.

🔹«Тамом», деб урғу бериб ёзишни маданиятсизлик, сифатида қабул қилдик. Ҳеч нарса тамом эмас, бундай ноумид хабар тарқатманг, илтимос. Ҳаёт давом этаяпти, ижро органлари халқимизга елкадош бўлиб, вирусга қарши курашаяпти.

✳️Биз бу ҳолатни алоҳида аҳамиятга эга бўлган ахборот сифатида оммага эълон қилишни лозим кўрмаган эдик. Чунки, эндиликда ташкилот, корхона ва давлат бошқаруви органлари ходимлари орасидан шу касаллик билан оғриган инсонлар кўплаб учраётгани учун, бу ҳолатни алоҳида тарзда, фавқулодда янгилик сифатида эълон қилишдан маъни йўқ эди.

❇️Бугуннинг энг муҳим янгилиги, кўриб-кузатиб турганингиздек, вирус тарқалишини жиловлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мазмунидан келиб чиқмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#саховат_ва_кўмак

😷Юртимизда карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида зарурий чора-тадбирлар белгиланиб тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

📦Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ туман кенгаши кўнгилли ёшлари тумандаги ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва карантин сабаб даромадини йўқотган 27 та эҳтиёжманд оилаларга Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, “Абдукарим Йўлбарисов” маҳалласидаги 2 нафар ҳамда "Халқабод" маҳалласидаги 1 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

❗️Чиноз тумани ҳудудида дарё ва кўплаб сойлар, канал мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади.

🏊‍♂️Чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, юқоридаги каби сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан 73 маротаба рейд ўтказилиб, 104 нафар турли ёшдаги болалар ва фуқароларга қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида чўмилаётган аҳолини чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

❇️Айниқса, тегишли хизмат мутахассислари томонидан чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзаларида, чўмилишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан туманнинг айрим жойларида назоратсиз ўсмир ва ёш болалар томонидан чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

🏊‍♀️Бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни назоратсиз қолдирмайлик. Зеро, мавжуд сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш сиз-у бизнинг бу борадаги билим ва малакамизга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади:

- очиқ сув ҳавзалари – дарё, каналларда хамда чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилишни қатьиян таъқиқлаш;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатда чўмилиш;
- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
- тунги вақтда чўмилиш;
- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш қатъиян ман этилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#дезинфекция

Бугун Олмалиқ шаҳар ФВБ ходимлари томонидан шаҳар Марказий шифохонаси, Юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда "Ойдин" деҳқон бозори тўлиқ дезинфекция қилиниб, зарарсизлантирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️(+102) Яна тўрт ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар аниқланди.

Жами беморлар: 19 755 нафар

✔️ Янги касалланиш ҳолатлари: 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг