Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Карантин бўлсада, янги маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда

🔷Ўрта Чирчиқ туманидаги "Hilol-Mubin" масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалик ва қурилиш соҳалари учун қоп маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

✔️Бу ерда иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, айни пайтда корхонада карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда 200 нафар ишчининг бандлиги таъминланган.

👤Жамият иш бошқарувчиси Раҳматулла Убайдуллаевнинг таъкидлашича, корхонага Хитойдан олиб келинган замонавий ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган қоп маҳсулотларидан бир неча тармоқларда фойдаланилади.

Батафсил▶️https://yuz.uz/news/karantin-bolsada-yangi-mahsulotlar-tayyorlash-yolga-qoyilmoqda

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон

🐄🐓Тумандаги "Оҳангарон Рустам агро" МЧЖда оғирлиги 400-500 кг.ли наслли қорамоллар ва минглаб парранда етиштирилаяпти. Бу орқали аҳоли иш билан таъминланиб, юқори даромад олмоқда.

🌳Бундан ташқари туманда гидропоника усулида ишлайдиган иссиқхоналар ҳам ташкил этилган.

📽Махсус кўрсатув 3-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#Туризм

🕌Оҳангарон туманида 228 тадан ортиқ зиёратгоҳ мавжуд бўлиб, улардан 63 таси авлиёлар ўтган қадамжолар, 123 таси эса археологик, қолганлари монументал, архитектура ёдгорликлари ҳисобланади. Тошкент вилоятида ягона бўлган сардоба ҳам айнан шу туманда жойлашган.

📽Махсус кўрсатув 4-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон

📌Оҳангарон тумани 320 минг гектардан иборат: унинг 150 минг гектари тоғ, боғ ва ўрмонзорлардан иборат.

🐄Туман аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлаб келади.

🐑🐐Аниқ фактларга тўхталадиган бўлсак, туманда 300 мингдан ортиқ қўй-эчки, 65 мингдан ортиқ қорамол парваришланади.

📽Махсус кўрсатув 5-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

⚡️ Бўстонлиқ туманидаги давлат ташкилотларига тегишли санаторийлар хусусий секторга сотилиши мумкин

“Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–6027-сон, 15.07.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:

👉 Ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:

соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;
аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;
санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;

👉 Мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди.

2020 йил 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган идоравий дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни (болалар дам олиш лагеридан ташқари) хусусий секторга сотиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

📈 Шунингдек, 2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда республиканинг туристик зоналаридаги алоҳида ер участкалари, шу жумладан жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкалари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер солиғининг 3 бараваригача оширилган ставкасини белгилаш кўзда тутилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибидаги асосий масала - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.
Йиғилишни ўтказиш зарурати кейинги вақтда ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси ва ўлим ҳолатларининг кўпайгани, шунингдек, аҳолидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифатига, дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётганига доир кўплаб мурожаатлар тушаётгани билан изоҳланади.

В данный момент Президент Шавкат Мирзиёев проводит видеоселекторное совещание. На повестке дня – критическая санитарно-эпидемиологическая ситуация в столице и Ташкентской области.
Поводом для совещания послужила наблюдаемая в последнее время новая вспышка коронавирусной инфекции и рост летальных исходов в указанных регионах, а также резкое увеличение обращений и жалоб со стороны населения касательно оперативности и качества медицинских услуг и необоснованного роста цен на лекарства.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент бу ҳудудлардаги ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по ситуации с коронавирусом в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Президент отметил, что плачевное положение дел в этих регионах становится причиной справделивого недовольства населения.
Министру здравоохранения Алишеру Шадманову и хокиму города Ташкента Джахонгиру Артыкходжаеву объявлен выговор. Руководители всех секторов города и области получили серьезное предупреждение.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди

Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент вилояти ва пойтахтда 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилиш кўрсатмаси берилди

Йиғилишда таъкидланганидек, аҳоли коронавирус ва бошқа касалликлар бўйича қаерга бориб мурожаат қилишни ва даволанишни билмай, сарсон бўлмоқда. Шошилинч тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб тушиш қийинлашиб кетган.

📈 Вирус юқтирганлар сони пойтахтда 4092 тани ва Тошкент вилоятида 1498 тани ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакат бўйича касалларнинг 40 фоизи деганидир. Тошкент шаҳрида коронавирусдан ўлим сони ҳам кескин кўпайиб, 45 тага етган.

🏛 Республика махсус комиссиясига бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилиш кўрсатмаси берилди.

☎️ Ушбу штаблар вазиятни реал вақт режимида назорат қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўради.

🚑 Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги поликлиникалар ҳузуридаги мобил гуруҳлар сонини уч баробар кўпайтириш вазифаси юклатилди.

🏥 Зангиота туманида яқинда иш бошлаган шифохонадаги жой сонини яна 1000 ўринга кўпайтириш топшириғи берилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Давлат ташкилотларига тегишли санаторийлар хусусий секторга сотилади. Амалиёт Бўстонлиқдан бошланади

👉 https://kun.uz/48561129

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Олмалиқ

Комбинат хотин-қизларининг фаолияти ўрганилди

📌Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан ҳудудларда Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

️БАТАФСИЛ

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#қабул_2020

📑5500 нафардан ортиқ ўқувчилар касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

🔹2020 йилнинг 15 июль куни соат 16:00 ҳолатига вилоятдаги касб-ҳунар мактабларига 5503 нафар 9-синф битирувчилари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширди.

❗️Маълумот учун: касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Ҳудудлар миқёсида:

👉 Ангрен шаҳри - 884 нафар;
👉 Бекобод шаҳри - 330 нафар;
👉 Бўка тумани - 125 нафар;
👉 Бўстонлиқ тумани - 446 нафар;
👉 Зангиота тумани - 93 нафар;
👉 Тошкент тумани - 243 нафар;
👉 Қибрай тумани - 143 нафар;
👉 Қуйи Чирчиқ тумани - 95 нафар;
👉 Оққўрғон тумани - 236 нафар;
👉 Оҳангарон шаҳри - 192 нафар;
👉 Оҳангарон тумани - 326 нафар;
👉 Олмалиқ шаҳри - 657 нафар;
👉 Паркент тумани - 157 нафар;
👉 Пискент тумани - 68 нафар;
👉 Нурафшон шаҳри - 240 нафар;
👉 Ўрта Чирчиқ тумани - 279 нафар;
👉 Чиноз тумани - 207 нафар;
👉 Чирчиқ шаҳри - 247 нафар;
👉 Юқори Чирчиқ тумани - 163 нафар;
👉 Янгийўл шаҳри - 322 нафар
👉 Янгийўл тумани - 137 нафар битирувчидан онлайн ҳужжатлар қабул қилиб олинди.

📎Эслатиб ўтамиз, 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram