Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#спорт
#танлов

Барча 7 ёшгача фарзанди бўлган, футболни севиб ардоқлайдиган Тошкент вилояти оилалари, Сизларни Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ҳамкорлигида 2020 йил 15 июлдан 1 август кунига қадар «Ўзбек футболининг келажаклари» шиори остида ўтказилаётган онлайн танловда иштирок этишга таклиф этамиз.

⚽️Танловда барча Тошкент вилояти фуқаролари, футбол мураббийлари, профессионал футболчилар, ҳаваскор футболчилар, футбол ишқибозлари (жинсидан қатъий назар) ўз фарзандлари билан иштирок этишлари мумкин.

Мусобақани ўтказиш тартиби.
1. Олинган видеолавҳада исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва ким бўлиб ишлаш (ўқиш)ингизни айтиб ўтинг;
2. Видеолавҳани монтаж қилинмаган ҳолда жўнатинг.
3. Танловга юборилган видеороликлар 2 (икки) дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
4. Машқлар ва футболга оид ҳаракатлар асосан 7 ёшгача бўлган бола томонидан бажарилган бўлиши керак.
5. Олинган видеолавҳалар +998 97 7002818 рақамнинг телеграм манзилларига жўнатилади.
6. Олинган видеолар танлов ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

🏆Мусобақада иштирок этиб 1, 2, 3 ўринни эгаллаган иштирокчилар Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси томонидан тақдирланади.

⚠️Ҳурматли, юртдошлар ҳукуматимиз томонидан эълон қилинаётган чеклов ва карантин қоидаларига риоя қилиб ўз уйларимизда ўтирган холда фойдали спорт ва меҳнат билан шуғулланайлик ва шу халқнинг муносиб фарзанди эканлигимизни исботлайлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон

⚡️Давлат томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар асосида кўплаб оила вакиллари ўзининг шахсий бизнесини бошлаб юборган. Бу оила бюджетини ошириш билан бирга ёшларни иш билан таъминлашга ҳам алоҳида хизмат қилади.

📌Нурафшонлик Шаҳноза Қаюмова ва Дилбар Баратовалар ҳам ўзининг ҳунар ва қизиқишларига таянган ҳолда имтиёзли кредит олиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғилланиб келмоқда.

🎥Бу ҳақда батафсил юқоридаги лавҳамизда томоша қилинг

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётгани ростми? ЖАВОБ

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар асосан қандай касб эгалари? ЖАВОБ

Навоий вилоятида касалланганлар сони жуда ҳам кўп бўлишига карамай, нега мутасаддилар статистикани камайтириб кўрсатмоқда? ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Эълон: Шифокорлар ишга қабул қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурудаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясига ПЦР (ПЗР) усулида коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тайёргарликдан ўтган, Тошкент шаҳрида яшовчи врач-вирусолог мутахассисларни танлов асосида ишга қабул қилади.

Ойлик маоши қонунчиликда белгиланган тартибда таъминланади.

Шошилинг! Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати 2020 йил 16 июль.

Маълумот учун телефон: +99899-401-28-29

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Пискент
#антикоронавирус

Пискент туманида эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

❗️Жамоат жойларида, озиқ-овқат дўконларида ижтимоий масофа сақлаш, гигиена қоидаларига риоя қилиш қатъий назоратга олинган. Мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Одамларнинг бир жойга тўпланишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари, рейдлар олиб борилмоқда.

📌12-13 июль кунлари ИИБ ва ДСЭНБ биргаликда олиб борган рейдларда 63 та шохобча ўрганилди. 27 объектда карантин талабларига риоя этмаслик ҳолати аниқланиб, 17 тасига маъмурий жарима қўлланилди. Ҳимоя ниқоби тақмагани учун 15 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️62-ўлим: Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли бемор вафот этди

Учтепа туманида яшовчи С.Қ.да 9 июль куни "COVID-19" тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани

Бўка туманида сектор раҳбарлари бошчилигида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда пул маблағлари ёрдам тариқасида берилди.

📌Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган ер майдонларига иккинчи экин экиш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга тайёрлаб берилмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

Ўзбекистонда картошканинг янги навлари яратилди

Жорий йилда янги навдан 5 миллион дона уруғлик етиштириш мўлжалланаётган бўлса, кейинги йили 50 минг тонна, 2023 йилга бориб эса 500 минг тонна ишлаб чиқарилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2C8hebv

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ санитария эпидемиология осойишталик COVID-19 коронавирус инфекциясига лабoратор таҳлили олиш марказлари ҳақида маълумот:

✍️ШАҲАРЛАР:

Ангрен шаҳри

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Ангрен шаҳри Ўзбекистон Мустақиллиги кўчаси
☎️(70) 663-27-20; (99) 400-77-28

Бекобод шаҳри

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
Бекобод шаҳри Меъмор кўчаси 250-уй
☎️(70)214-17-85; (90) 131-16-61

Нурафшон шаҳри

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси 227-уй
☎️(70)762-39-26 (90) 922-56-62

Олмалиқ шаҳри


🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Олмалиқ шаҳри Интизор кўчаси 5-уй
☎️(70)615-10-40; (94) 924-30-11

Оҳангарон шаҳри

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Оҳангарон шаҳри Самад Раҳмонов кўчаси 1-уй
☎️(70)645-26-88; (93) 565-23-46

Янгийўл шаҳри

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳ кўчаси 56а-уй
☎️(70)603-77-50; (97) 772-75-04

Чирчиқ шаҳри

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Чирчиқ шаҳри 2-кичик ноҳия 47-уй
☎️(70)715-06-27; (90) 337-20-20

✍️ТУМАНЛАР:

Бекобод тумани

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Бекобод т Зафар шаҳарчаси. У.Носир кўчаси 2-уй
☎️(70) 935-23-14; (97) 598-22-35

Бўстонлиқ тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри Чирчиқ кўчаси 7-уй
☎️(70) 700-07-57; (99) 871-11-64

Бўка тумани

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Бўка тумани Магистрал кўчаси
(70) 573-52-46; (97) 740-73-04

Оққўрғон тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Оққўрғон тумани Нурафшон кўчаси 5-уй
☎️(70) 552-13-05; (90) 962-48-73

Оҳангарон туман
и

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Оҳангарон шаҳри Самад Раҳмонов кўчаси 1-уй
☎️(70) 645-23-48; (94) 216-31-37; (98) 368-31-37

Паркент тумани

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Паркент туман "Булоқбоши" маҳалласи Сой соҳили кўчаси
☎️(70) 722-12-02; (99) 499-39-07

Пискент тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Пискент тумани М.Маликов кўчаси 1-уй
☎️(70) 545-10-76; (99) 796-87-66

Қибрай тумани

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Қибрай тумани Садоқат кўчаси 43-уй
☎️(70) 957-27-10; (99) 804-81-22

Қуйи Чирчиқ тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Қуйи Чирчиқ т. Дўстобод шаҳар Ўзбекистон 54-уй
☎️(70) 567-25-31; (97) 470-99-91

Тошкент тумани

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Тошкент тумани Келес шаҳар Бирдамлик кўчаси 31-уй
☎️(70) 965-60-76; (99) 815-24-77

Юқори Чирчиқ тумани

🏨Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Юқори Чирчиқ т. "Истиқбол" МФЙ Равон кўчаси
☎️(70) 983-51-43; (99) 002-14-05

Янгийўл тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Янгийўл тумани "Регистон" МФЙ Данғар кўчаси 12-уй
☎️(70) 602-21-05; (94) 625-24-80

Зангиота тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Зангиота туман Назарбек шоҳ кўчаси
☎️(71) 247-96-99; (98) 367-32-42

Ўрта Чирчиқ тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси 227-уй
☎️(70) 762-80-32 (98) 335-67-00

Чиноз тумани

🏪Санитария эпидемиология осойишталик маркази
▪️Чиноз шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 24-уй
☎️(70) 593-27-58; (99) 845-13-70

Маълумот ўрнида:
1. Фуқароларнинг мурожаат этиш вақти соат 09:00 дан 18:00 гача.
2. Фуқаро анализ топширишдан олдин ҳудудий бириктирилган шифокорга мурожаат этиши ва COVID-19га текшириш учун кўрсатма бўлса, шифокор йўлланмаси билан мурожаат этиши зарур.
3. Ҳудудий шифокор йўлланмаси ва кўрсатмасига асосан текширув бепул ўтказилади.
4. Фуқаролар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, яъни паспортларини тақдим этишлари шарт.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

Ҳудудда ФВБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан карантин талабларига қатъий риоя қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

📌Шунингдек, туман маркази ва Ғазалкент деҳқон бозорида дезинфекция ишлари давом этмоқда.

🎥Батафсил видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

ЯНГИ САРОЙДА ИЛК ТАДБИР

⚡️«Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Миллатлар дўстлиги» янги маданият саройида 6 июль тонгида илк бор маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Давлатга ғалла топшириш бўйича йиллик шартномавий режаларини қисқа муддатлар ичида 105 фоизга адо этган туман ғаллакорлари, далаларида ўрим-йиғим пайтида кўтаринки руҳ билан сидқидилдан шижоат кўрсатган мавсум иштирокчилари шаънига самимий сўзлар айтилиб, муносиб рағбатлантиришлар негизида бошланган мазкур тадбирда турли миллат вакиллари санъат ҳаваскорларининг иштирок этди.

🎵Бу ўринда хусусан, «Бом парам» («Баҳор шамоли») корейс фольклор гуруҳи аъзоларининг ўзбек тилида ижро этган қўшиқлари барчани мамнун этди.

(Тадбир мамлакатимизда карантин тартиби кучайтирилишидан аввал бўлиб ўтган)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Орол артемия саноат” ДУК ташкил этилди

“Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (438-сон, 11.07.2020 й) қабул қилинди.

Қарор билан Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” ДУК ташкил этилди.

“Орол артемия саноат” ДУКнинг асосий вазифаларидан бири артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши “Орол артемия саноат” ДУКнинг муассиси ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан “Орол артемия саноат” ДУКнинг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 11 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, артемия цисталари ноёб жонзод ҳисобланиб, улардан олинган маҳсулотлар асосан аквамаданият саноатида, агросаноат комплексида, фармацевтика, медицина ва косметологияда кенг қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot