Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Ангрен
#Спорт

Ангрен шаҳрида ҳам спорт тадбирлари ўтказилишига рухсат берилди

⚽️ «Яшил» ҳудудга киритилган Ангрен шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган спортчи-ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича «Ёшлар кубоги» мусобақаси ташкил этилди.

🚿Мусобақа давомида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда спорт майдончалари дезинфекция қилиниб, иштирокчилар гигиеник воситалар билан таъминланди.

«Ёшлар кубоги» мусобақаларига 70 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

🏆 Мусобақа ғолиб ва совриндорлари вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ангрен шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ангрен шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари томонидан тақдирланди.

🥇1-ўрин Ангрен шаҳар жамоаси
🥈2-ўрин Дукент қўрғони жамоаси
🥉3-ўрин "Чотқол" МФЙ жамоасига насиб қилди.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка_тумани

🛣Бўка тумани ҳокимининг телеграм мессенджерига келиб тушаётган мурожаатлар асосида тегишли мутасадди раҳбарлар томонидан Бўка туманидаги "Паркент" МФЙ нинг ички йўллари ўрганилиб, йўллар ҳолати яхши эмаслиги ва узоқ йиллар давомида таъмирланмагани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳудудда режа асосида йўл таъмири олиб борилмоқда. Жумладан, "Паркент" МФЙ даги Паркент шоҳ кўчасининг 454 метр қисми асфальтланди.

📌"Аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган йўл муаммоси босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Мана бугун МФЙ га кириш йўлидан бошлаб 454 метр таъмирталаб қисми асфальтланди. Бундан Паркент МФЙ аҳолиси мамнун" - дейди МФЙ раиси Лутфулла Раҳматуллаев.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Нурафшон_шаҳри
#Прокурор_ва_ёшлар

Нурафшон шаҳрида вилоят прокурори С.Самадов иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

✳️Расмиятчиликдан холи учрашув жараёнида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги баъзи ёшларга ер ажратилишида муаммо юзага келаётгани, хорижда таълим олаётган ҳамюртимизга шартнома пулини тўлашда ёрдам кераклиги, ногиронлиги бўлган ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Йигит-қизлар томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш борасида кўтарилган масала жойида ҳал этилиб, 56 нафар ёшлар шу ернинг ўзида ишга жойлаштирилди.

🎥Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
“Ёшлар хавфсиз меҳнат тарафдори”

“Олмалиқ КМК”
АЖ Ёшлар Иттифоқи Кенгаши ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги” бўлими томонидан июль ойи комбинатимизда “Ёшлар хавфсиз меҳнат тарафдори” шиори остида "Ёшлар ўртасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларини бузилишини олдини олиш ойлиги” этиб белгиланди.

🔹Ушбу ойлик доирасида меҳнат жамоаларида меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги доирасида олиб борилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ҳамда комбинат ёшлари ўртасида хавфсизлик техникаси қоидалари бузилишини олдини олиш мақсадида бир қатор тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш режалаштирилган.

🔸Ушбу ойликда фаол иштирок этган холда, таклиф ва мулоҳазаларингизни @OKMK_OFFICIAL_bot манзилига юборишингизни сўраймиз!
————
«Молодежь – за безопасный труд»

Совет Союза молодежи АО «Алмалыкский КМК» и отдел охраны труда и промышленной безопасности АГМК объявляет июль месяцем по предупреждению нарушений правил охраны труда и техники безопасности молодежью.

🔹В рамках проводимого месячника планируется разработать и внедрить на практике ряд мероприятий, направленных на дальнейшее совершенствование мер по охране труда, технике безопасности и промбезопасности в трудовых коллективах, а также предотвращения и сокращения нарушений правил техники безопасности среди молодежи комбината.

🔸Участвуйте в месячнике! Присылайте свои предложения, делитесь своим мнением! Наш адрес: @OKMK_OFFICIAL_bot

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ИИВ ҳамкорлигида маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

🧑🏻‍💻Видеоселектор кўринишида ўтказилган йиғилишда Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва ИИБнинг шаҳар-туман бўлимлари мутасаддилари иштирок этишди.

📌Унда жорий йилнинг 20 апрелида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан имзоланган «Криминоген вазият оғир маҳаллаларда жиноятларни жиловлашнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қўшма қарорининг Тошкент вилоятидаги ижроси танқидий таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️Тошкент давлат аграр университети ҳозирги кунда турли ташкилот ва хорижий олий ўқув юртлари билан бирга 90 дан зиёд меморандум ва шартномалар имзолаган. Улардан 6 таси 2020 йил ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, AҚШнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи бўлган университетлари билан ҳам ҳамкорлик алоқалари билан ўрнатилган.

🧑🏻‍💻Тошкент давлат аграр университети раҳбарияти ва профессор ўқитувчилари Миссисипи штати университети мутахассислари ҳамда Aмерика кенгаши ходимлари билан онлайн мулоқот ўтказилди.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш “пик”ка чиқдими?

❗️“Ҳозирдан бирор нарса дейиш қийин. Аслида карантин ҳамон амалда, лекин фақат ижтимоий масофа сақлаш – бу карантин эмас. Биз ижтимоий масофа бўйича тадбирларни давом эттираётганимизда – уч ҳафта давомида, яъни карантин юмшаганда натижалар кунига 250-300 бўлса, ана шунда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш "пик"ка чиқди, деб айта оламиз.

✔️ Мана, охирги ҳафта касалланиш кунига 250-270 атрофида бўлди. Яна икки ҳафта кутишимиз керак. Агар рақамлар ўзгармаса, ана шунда пик, десак бўлади.. 

Карантин чораларини яна кучайтирсак, яна касалланиш ҳолатлари кунига 40-50 тага тушади. Лекин, бу вақтинча. Карантиндан чиққач, яна касалланиш кўпаяди” ,- деди Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор Эркин Мусабоев, "QALAMPIR.UZ" нашрига берган интервьюсида.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Зангиота_тумани

Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона фойдаланишга топширилмоқда

💰Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 минг ўринга мўлжалланган бир қаватли 4 та блокдан иборат шифохона қурилмоқда.

📌Ҳар бир блокда 5 та даволаш корпуси, шу жумладан, 3 та стационар бокс (бўлим)лар, 1 та жонлантириш бўлими ва 1 та жарроҳлик бўлими мавжуд бўлади.

Айни кунларда қурилиш ишларининг биринчи босқичи, яъни 16,5 гектар майдонда 1 000 ўринга мўлжалланган бир қаватли 18 та блок қисми қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

❗️Шифохона шу йилнинг 6 июль куни илк беморларни қабул қилишни бошлайди.

🎙Шу муносабат билан журналист ва блогерлар учун медиатур ташкил этиди. Медиатурга соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилик қилди.

➡️Бу ҳақда батафсил "Янги Ўзбекистон" сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram