Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Биз оилада 5 киши яшаймиз. Турмуш ўртоғим ва мен ҳеч қаерда ишламаймиз, фарзандларим мактаб ўқувчиси. Биз ҳовлимизда ердан фойдаланиб, малина экиб даромад қиламиз. Биздан ҳозирги кунга келиб мол-мулк, ер солиғини тўлашимизни талаб қилишяпти. Ҳосилим пишса, кейин тўлайман, олдинги йилдан қарздорлигим йўқ, десам ҳам кўнишмади. Қачонгача тўлашим керак аслида?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш солиқ даври учун тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Мен Махаматов Дониёр Пискент туманида яшайман. Мен 1997 йил Тошкент вилояти Охунбобоев номидаги Республика тиббиёт билим юртини санитария ва эпидемиолигия врач ёрдамчиси мутахассислигини тамомлаганман. Шу йили Пискент ДСЭНМ га ишга кирганман. 2019 йилгача ўз соҳам бўйича ишлаб келдим. Дипломим СЭС соҳасига тўғри келса ҳам мени ишда қолдиришмади. Диплом бўйича инспекция бўлимига ишга қабул қиламиз, дейишди, лекин у бўлимга ҳам олишмади. Ҳозирда СЭОА агенлигида номутахассислар ишлаб келмокда. Мен ҳозирги кунда оила тебратиш учун кунлик ишда ишлаяпман. Қаерга иш сўраб борсам ҳам мени ўз соҳам бўйича иш йўқлиги учун ишга олишмаяпти. Мени ўз соҳам бўйича ишга жойлашишимга ёрдам беришингизни сўрайман.

▶️Жавобни ушбу ҳаволада ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Менинг қизим Олмалиқ шаҳрида жойлашган Юқумли касалликлар шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Айтингчи, доктор бўлиш учун Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширса, унга йўлланма бериладими? Стажига 3 йил бўлди. Ҳозирги кунда 0.25 ставкада ишламоқда.

❗️Жавоб: Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт ташкилотлари давлат бюджети томонидан молиялаштирилган бўлиб, ички низомларига асосан ишчи ходимларини олий ўқув муассасаларида ўқитиш белгиланмаган. Шу сабабли ходимларга ўқитиш учун йўлланма бера олмайди. Ҳозирги кунда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси тугатилиб, Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ташкил этилмоқда. Ташкил этилаётган вилоят шифохонасига шу кунга қадар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида нотўлиқ ставкада ишлаб келаётган ходимлар 1 ставкага ишга қабул қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум, менинг боқувчим йўқ, бир нафар фарзандим бор. Ўзим фаррош бўлиб ишлайман, ойлигим 500 минг сўм. Қарамоғимда синглимни 2 нафар фарзанди ҳам бор. Синглим Россияда, карантинда пул жўнатаолмаяпти. Менга ижтимоий таъминот бериладими?

❗️Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан нафақалар тайинланади. Ушбу қарорга мувофиқ фуқаро маҳаллага ҳужжатларни топширади ва комиссиянинг хулосасига асосан рад этилади ёки тайинланади.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга хат йўллади.
"Бугунги кунда Сизнинг бутун саъй-ҳаракатингиз, табиийки, пандемия оқибатларини енгиб ўтишга қаратилган. Айни пайтда, шунга қарамай, Ўзбекистонда фаол ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўрта муддатли мақсадларга эришиш йўлидаги ислоҳотларингизни давом эттираётганингиз мени руҳлантиради", - дейилади мактубда.

Директор-распорядитель Международного валютного фонда Кристалина Георгиева направила письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
"Сегодня все Ваши усилия, естественно, направлены на преодоление последствий пандемии. Вместе с тем я воодушевлена тем, что несмотря на это, Вы продолжаете курс реформ для достижения среднесрочных целей по формированию в Узбекистане динамичной и открытой рыночной экономики", - говорится в послании.

#Mirziyoyev #maktub #XVF #KristalinaGeorgiyeva

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Соғлиғимдаги муаммо сабабли ишлолмай қолганимда беш қизим қўлимдан ҳунаримни олди» – чинозлик дурадгор ҳикояси

👉 https://kun.uz/27842606

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Тошкент ҳақиқати.pdf
3.1 MB
#уйдa_қолиб_газета_ўқинг

🔷Вилоятнинг бош нашри - "Тошкент ҳақиқати" газетасининг бугунги, 20 май сонида қуйидаги долзарб ва қизиқарли материалларни ўқишингиз мумкин:

🔸"Каратин шароитида ҳам корхоналар тўла қувватда ишламоқда";

🔹"Маълумотингиз ўрта махсусми?";

🔸"Меҳмон йўқ, мезбон ҳайрон...";

🔹"Мактаблар таъмири учун пул йиғиладими?";

🔸"Нега сиз бўлмайсиз сира хижолат...";

🔹"Бизга шундай фильмлар керак" номли мақолалар ҳамда бошқа қизиқарли рукнлар сизни бефарқ қолдирмайди.

🔺Марҳамат, газетанинг электрон шаклини юклаб олинг ва мазмунли вақт ўтказинг.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Муаммолар онлайн тарзда ечиляпти

📲Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан фуқароларнинг мурожаатларига жавоб беришнинг замонавий усули жорий этилди.

💻Эндиликда аҳоли учун ижтимой тармоқдаги вилоят ҳокимлигининг телеграм, фейсбук ва инстаграмдаги саҳифалари орқали мулоқот қилиш имконияти яратилди.

⁉️Бугун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов ва Молия бош бошқармаси бошлиғи Зоҳидхўжа Турсуновлар билан ижтимой тармоқда онлайн мулоқот ташкил этилди.

📌Онлайн суҳбатларда фуқаролар соғлиқни сақлаш ва ижтимой ҳимоя соҳасига оид ўзларини қизиқтирган турли саволлар билан мурожаат қилишди.

Ижтимой тармоқда ўтказилган бундай савол-жавоблар қизиқарли ўтиб, аҳолини қийнаётган кўплаб мурожаатларга жавоб қайтарилди.

❇️Мулоқотларда мутасаддилар ёрдамида 26 та саволга жавоб берилиб, айрим муаммоларга ечим топилди.

🔰Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бундай янги тартибини давом эттиришга режалаштирилган.

Web-site| Facebook|
#иш_стажига_эга_бўлиш
#Янгийўл_тумани

Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига баъзавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киради.

📋Бугунги кунга қадар Тошкент вилояти Янгийўл туманида 76 нафар томорқасидан фойдаланаётган фуқароларнинг хужжатлари расмийлаштирилиб, иш стажи юритилмоқда.

‼️Шунингдек, 80 ёшдан ошган кексаларга қараётган фуқароларимизга ҳам далолатнома расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ иш стажи ҳисобланмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Аллею литераторов, созданную в Национальном парке Узбекистана имени Алишера Навои.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника Алишеру Навои, ознакомился с проделанной работой и созданными в аллее условиями.
На встрече с писателями и поэтами, творческой интеллигенцией говорилось о внимании, которое уделяется развитию национальной литературы в последние годы, об очередных важных задачах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Adiblarxiyoboni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан танишди.
Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳри тарихини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот институти ташкил қилиш, археологларга шароит яратиш, изланишлар натижаси бўйича китоблар чоп этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Музей города Ташкента рядом с Аллеей литераторов.
К настоящему времени здесь собрано около тысячи экспонатов. Пополнение музейного фонда продолжается.
Отмечена необходимость основать научно-исследовательский институт для глубокого изучения истории города, создать условия для археологов, публиковать результаты исследований. Дано указание организовать махаллинские и школьные экскурсии в музей, а также аналогичные музеи и в других городах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter