Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти бошланди.

Аввало, алоҳида ўрнак кўрсатган таълим соҳаси ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент мамлакатимизнинг барча таълим-тарбия ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этиб, давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган катта ишлар борасида баъзи мисолларни келтирди.

Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ва янгидан қурилди.

Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди.

Бу моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлиши таъкидланди.

Интеллектуал-маънавий ресурслар – бу аввало ўқитувчининг билим ва тажрибаси, маҳорати, унинг маданий даражаси, маънавий савияси деганидир.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни селекция йўли билан танлаб олиш бўйича илгари бўлмаган янги тизим йўлга қўйилди.

Натижада бу йилнинг ўзида халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз 122 та медални қўлга киритди.

Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси сўнгги 7 йилда 4 карра ошди.

Бу йил 310 минг нафар ўғил-қизларимиз олийгоҳ талабалари бўлди. Ана шу ёшларнинг қарийб ярми қизлардир.

Бундай натижа илгари ҳеч қачон бўлмаган.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_muhim! #This_is_important! #Это_важно!

Faktoring tadbirkor uchun qanday yordam bera olishi mumkin

Batafsil video rolik orqali ko'rishingiz mumkin 👇
(
https://youtu.be/fkVCQkIrgt4)

——

How can factoring help entrepreneurs?

You can watch in detail through the video 👇
(
https://youtu.be/fkVCQkIrgt4)

——

Какую помощь можно оказать предпринимателю, занимаемся факторингом?

Подробности - в видеоролике👇
(
https://youtu.be/fkVCQkIrgt4)

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Авлоний номидаги институт педагогларда касб маҳоратини оширишга масъул бўлиши белгиланди.

Институтнинг 12 та ҳудудий марказини замонавий қиёфага келтириш ва жиҳозлаш учун яқин 3 йилда бюджетдан ҳар йили 50 миллиард сўм ажратилади.

Ҳокимларга жойлардаги барча малака ошириш марказларини замонавий қиёфага келтириш топширилди.

Малака оширишда вазирлик, малака ошириш маркази, мактаб ва боғчани боғлайдиган вертикал тизим йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, жойларда 1 минг 300 та таянч мактаб ва 200 та боғча танлаб олиниб, улардаги етакчи ўқитувчилар ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати”ни ташкил этади.

Бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.

Facebook|Instagram|X
Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳар йили соғлиғини тиклаш учун санаторий ва дам олиш масканларига юбориладиган ўқитувчилар сонини 2 баробар оширса, мақсадга мувофиқ бўлиши қайд этилди.

Ректорлар ҳам олийгоҳларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан профессор-ўқитувчилар учун сиҳатгоҳ йўлланмалари сонини 50 фоизга оширишлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бир йил олдин мактаб директорларини ўқитиш тизими жорий этилган эди. Бугунги кунда улардан 1 минг 206 нафари менежерлик сертификатига эга бўлди. Ҳозир ана шу директорларга устама берилмоқда.

Энди бу амалиёт 2025 йил 1 сентябрдан боғча мудираларига ҳам татбиқ этилади ва уларга ҳар ойда 30 фоизгача қўшимча устама тўланади.

Мактаб директори, унинг бошқарувчилик маҳорати ҳақида муҳим қўлланма бўладиган китоблар йўқлиги қайд этилиб, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда мактаб директорлари ҳақида ана шундай китоб тайёрланса, айни муддао бўлиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар тажрибаси оммалаштирилади.

Ушбу йўналишда яна 1 мингта умумтаълим муассасасида Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблардаги баҳолаш тизимини жорий этиш бошланди.

Лекин, уларнинг 300 тасида моддий-техник база талабга мутлақо жавоб бермайди.

Туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафтада мактаблардан хабар олиш, камчиликларни бартараф этиш, муаллимлар билан яқиндан суҳбат қуриб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ишларини кучайтириш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига янги баҳолаш тизими татбиқ қилинаётган, лекин таъмирга муҳтож 300 та мактабни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олти ой муддатда якунлаш вазифаси қўйилди.

Бундан буён ҳудудларнинг биринчи раҳбарлари фаолиятига баҳо беришда таълимнинг сифати, мактаблардаги шароит, ўқитувчиларнинг қадр-қиммати асосий мезонлардан бири бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Бу йил 14 та мактабда педагог касбига қизиққан 10-11-синф ўқувчилари учун алоҳида синфлар ташкил этилди.

Келгуси ўқув йилидан яна 60 та мактабда, жумладан, 10 та ихтисослашган мактабда бу тажриба жорий қилинади.

Келажакда ушбу синфларни тамомлаган ўқувчилар шу йўналишдаги олийгоҳларга кирса, уларга 2-курсдан мактабга бориб касбий маҳоратини ошириши учун имконият яратилади. Алоҳида қобилиятга эга талабаларга дарс ўтгани учун ойлик ҳам тўланади.

Президентимиз педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендияни ташкил этишни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|X
#Eʼtirof #Recognition #Почтение

Oʻqituvchi va murabbiylarga davlat mukofotlari topshirildi

👉
Batafsil

——

Teachers and mentors are awarded State awards

👉
In detail

——

Учителям и наставникам вручены государственные награды

👉
Подробно

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳрида Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти фаолияти билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Tezkor #Bayonot

Qibray tumanida sodir boʻlayotgan yongʻin toʻgʻrisida maʼlumot


Bugun, 30-sentyabr kuni soat 20:10 da Toshkent viloyati, Qibray tumanida joylashgan Toshkent Davlat agrar Universiteti hududidagi binoda yongʻin sodir boʻlayotganligi toʻgʻrisida FVBga xabar tushgan.

Shunga koʻra yongʻin-qutqaruv ekipajlari soat 20:17da hodisa joyiga yetib borib, yongʻin bartaraf etilmoqda. Vaziyat toʻliq nazoratga olingan.

Hodisa oqibatida tan jarohati olgan va halok boʻlganlar toʻgʻrisida maʼlumot kelib tushmadi.

Hodisa yuzasidan qoʻshimcha maʼlumot taqdim etiladi.

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_минбари

Теледебатлар – сайловолди ташвиқотининг муҳим шакли ҳисобланадими?
 
🔖Сайлов кодексига кўра, сайловолди ташвиқоти – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.

🔰Теледебат деганимизда, сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг чиқишлари аҳолига таъсир этишнинг энг қулай шаклларидан бири ҳисобланиши тушунилади. Айнан телевидениядаги сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар ўртасидаги мунозаралар, баҳслар, сўзга чиқишлар, умуман теледебатлар-муҳим сайловолди ташвиқотига киради.

⁉️Ҳаммамиз кузатдик, жорий йилнинг 27 сентябрь  куни  Дебат Холл майдонида Ўзбекистонда илк бора партиялар ўртасида дастлабки сайловолди теледебати бўлиб ўтди. Теледебат қандай ўтди деб ўйлайсиз?
 
◀️ Батафсил

Шерзод Зулфиқоров,
мустақил эксперт.


@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари "Йил ўқитувчиси" танловида ғолиб бўлганларга Президент совғаси сифатида уй берилишини эълон қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X