Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
#Паркент #ярмарка Паркент туманида “Чўққайма”, “Қўличи”, “Хўжа”, “Гулистон”, “Бозорбоши”, “Обод”, “Чинорли” маҳаллалари аҳолиси учун савдо ярмаркаси ташкил этилди. Аҳолига ярмаркада 20 турдан ортиқ маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда тақдим этилди. …
РУ: Организована ярмарка для жителей сходов граждан махаллей “Чўққайма”, “Қўличи”, “Хўжа”, “Гулистон”, “Бозорбоши”, “Обод”, “ЧинорлиПаркентского района. Для потребителей были предложено более 20 видов товаров по сниженным ценам.

🔎В целях предотвращения необоснованного повышения цен на муку, растительное масло, мясо, макаронные изделия, куриные яйца, лук, картофель и морковь процесс торговли находился под контролем сотрудников Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре, районной Гос. Налоговой инспекции.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#бандлик

Юқори Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 47 та маҳалладаги 53 нафар кам таъминланган оила вакилларини томорқа хўжалигида банд қилиш учун 71.3 млн.сўм субсидиялар ажратиш кўзда тутилган.

🏢Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази ишсизликни камайтириш мақсадида Юқори Чирчиқ тумани фуқароларига кўрсатилган кўмак беминнат (қайтариб бермаслик шарти билан) "Бандликка кўмаклашиш жамғармаси" маблағлари ҳисобидан, 2 230.0 минг сўм эвазига 0.30 сотих томорқа ерига иссиқхона ўрнатиб берилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
#Юқори_Чирчиқ #бандлик Юқори Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 47 та маҳалладаги 53 нафар кам таъминланган оила вакилларини томорқа хўжалигида банд қилиш учун…
РУ: Со стороны Центра поддержки занятости Юкори Чирчикского района предусмотрено выделение субсидий на общую сумму 71, 3 миллиона сумов, которые планируется выделить 53 малообеспеченным семьям, проживающим в 47 махаллях района, для организации ими более эффективного использования приусадебных участках посевов.

🏢Центр поддержки занятости района для снижения уровня безработицы взял на себя обязанность выделить на безвозмездной основе 2 230 тысяч сумов на постройку и монтаж на приусадебном участке площадью 0,30 соток теплицы за счёт счёт средств "Фонда поддержки занятости".

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ва барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарур, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания вновь отдельно остановился на проводимой работе в рамках борьбы с коронавирусной инфекцией.
- Мы не должны идти вслед за процессами, связанными с пандемией, а мобилизовать все силы и возможности, имеющиеся ресурсы на их раннее предупреждение, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш борасида давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ишлар МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичда ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этгани ҳам амалга оширилаётган ишларга берилган ижобий баҳо бўлди.

❗️Карантин шароитида фуқароларимизнинг белгиланган тартиб-қоидаларга онгли равишда қатъий риоя этаётганлиги коронавирус пандемияси тарқалишини жиловлашда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига асосан коронавирус пандемияси тарқалишини чеклаш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этиш бу борада яна қўшимча чора-тадбирлар белгилашни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланмоқда:

👉Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл шаҳарлари, Чиноз туманига нисбатан ҳам татбиқ этилади;

👉 пенсионер ва нафақахўрларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга ошириш чоралари кўрилади. Бунда, барча ҳудудлар нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан ҳамда улар нақд пул билан таъминланади;

👉нақд пуллар сақланадиган пул омборхоналари ва қайта санаш кассалари ҳафтада 2 маротаба дезинфекция қилинади;

👉давлат хизматлари марказлари томонидан вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун берилган махсус рухсатномалар карантин тугагунига қадар амал қилади (бунда махсус рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди).
#Расмий
#Тайинлов

УЗ: 📄Расулов Абдурашид Бойназарович - 2020 йил 14 апрелдан Бўка тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

✍️A. Расулов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар «Бўка Дўстлик агро» фермер хўжалиги раҳбари вазифасида ишлаган.

*****

РУ: 📄 14 апреля 2020 года Расулов Абдурашид Бойназарович назначен на должность начальника организационно-контрольной группы хокимията Букинского района.

✍️ До назначения на этот пост A. Расулов работал директором Фермерского Хозяйства «Бўка Дўстлик агро».

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Зангиота_тумани
#саховат
#уйда_қолинг

ДЕПУТАТЛАРИМИЗ ҲАМ ФАОЛ

🦠Коронавирус пандемиясининг мамлакатимизда тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари доирасида эълон қилинган карантин даврида кўплаб саховатпеша тадбиркорлар ҳамда депутатларимиз кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бор юртдошларимизга ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан чиқишмоқда.

🛍Хусусан, Зангиота туманидан Халқ депутатлари Тошкент вилояти депутатлигига сайланган депутат, тадбиркор Ҳикматбек Хошимбеков томонидан тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш каби савобли ишлар амалга оширилди.

🎁Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати «Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси, туманнинг 22-сайлов округи депутати Б.Сулаймонов томонидан ҳам кам таъминланган, меҳнатга лаёқати чекланган фуқаролар, қаровчиси ва боқувчиси бўлмаган 50 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга 10 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик хайрия ёрдами тариқасида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига етказилди.

***
И ДЕПУТАТЫ АКТИВНЫ

🦠 Не остаются в стороне в деле помощи малообеспеченным, потерявшим кормильца, имеющим родственников-инвалидам семьям во время пандемии коронавируса – наряду с щедрыми соотечественниками – и наши депутаты, народные избранники.

🛍В частности, такими богоугодными делами занимается депутат Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов от Зангиатинского района, предприниматель Хикматбек Хошимбеков, который помогает на постоянной основе малообеспеченным семьям района.

🎁Заботу о малообеспеченных, нуждающихся семьях, испытывающих временные трудности, проявляет и председатель постоянной комиссии По делам молодёжи, депутат Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов, избранный по 22-участку района Ю. Сулайманов. Он передал в Центр координации пожертвований при районном отделе Поддержки махалли и семьи 10 наименований продуктов питания и сельхозпродукции, рассчитанной на 50 семей.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ
#хайрия
#мурожаатлар_эътиборда

УЗ:✍️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари ва унга жалб қилинган волонтёр (кўнгилли) ёшлар томонидан жорий йил 7 апрелдан 14 апрелгача бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

☎️Жумладан, марказга 60 нафар волонтёр ёшлар жалб этилиб, ОКМК АЖда ташкил қилинган тезкор алоқа хизматига мурожаат қилган 863 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

🎁Алоқа хизматига мурожаат қилган 635 нафар фуқароларнинг 623 нафарига маҳалла раисларининг тавсияларига асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

💊Мурожаатчиларнинг 37 нафарини дори-дармон маҳсулотлари сўраб мурожаат қилган фуқароларни ташкил этган.

🍱 Шунингдек, 191 нафар фуқаро кундалик хўжалик маҳсулотларига эҳтиёж сезиб, мурожаат қилган фуқаролардир.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
#Олмалиқ #хайрия #мурожаатлар_эътиборда УЗ:✍️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари ва унга жалб қилинган волонтёр (кўнгилли) ёшлар томонидан жорий йил 7 апрелдан 14 апрелгача бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.…
РУ:✍️Хокимият города Алмалык в период с 7-го по 14 апреля совместно с городским Центром координации поступающих пожертвований и добровольцев (волонтёров) из числа молодёжи проделал большую работу.

☎️Например, к работе Центра привлечено 60 молодых волонтёров, которые рассмотрели заявления от 863 лиц, обратившихся по оперативной связи, организованной в АО АГМК.

🎁Из обратившихся в службу 635 просьбам о помощи была оказана помощь в доставке продуктов питания, по рекомендации махаллинских комитетов, 623 лицам.

💊37 граждан обратились с просьбой доставить медикаменты.

🍱 Также 191 лицо обратились с просьбой оказать помощь в доставке хозтоваров ежедневной необходимости.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Бугун 167 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони 1165 тага етди

⚡️ Бухоро ва Тошкентда даволанган беморларнинг 14 нафари тузалиб, соғайганлар сони 99 кишига етди

💰 Доллар курси нега сезиларли ошаётгани, бунга пандемиянинг таъсири бор-йўқлиги юзасидан изоҳ берилди

👩🏻 Минг нафар эҳтиёжманд аёлга 1 миллион сўмдан тарқатилди — янги лойиҳа: "Xavfsiz Yordam"

🇺🇿 МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон ўз-ўзини изоляция қилиш бўйича 4,4 балл билан 1-ўринда турибди

📢 Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинда сақланаётганлар орасида коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

🔬 Ўзбекистонда коронавирус учун оммавий тест қилинмаётгани сабаблари тушунтирилди

💼 Карантин вақтида давлат ташкилотларида ишчилар навбатчиликка қўйилиши қонунга зидми — вазирлик жавоби

🏥 Тошкентдаги шифохона ва оилавий поликлиника карантинга ёпилди

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1214 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 15 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1214.

----------------------------------

Манба @ssvuz

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram