Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан

Из обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида​ Президент қарори эълон қилинди.

Батафсил:👇👇
https://bit.ly/2yb0Pko
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#UydaQoling танловининг навбатдаги ғолиби аниқланди!

Тошкент вилояти, Тошкент тумани 13-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ҳасанов Баҳодир тайёрлаган видео #UydaQoling танловининг саккизинчи ғолиби деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, яна 20 киши танлов ғолиби бўлиши мумкин. Ғолиблар 1 млн сўм билан тақдирланади.

Танловимизга келган бошқа қизиқарли видеоларни бу ерда кузатиб боринг 👇👇

👉 @kunvideo

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Айрим тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар белгиланди

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4652-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

🔹 врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

🔹 ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 миллион сўм;

🔹 кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

🔹 бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

Махсус тўловлар
карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар берилади.


Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КЕЧА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР БУГУН МИОКАРД ИНФАРКТИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvuz
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилинган тасдиқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_иттифоқи
#Паркент

🦠 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Паркент туман кенгаши "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси туман филиали билан ҳамкорликда "Коронавирусни бирга енгамиз" номли ҳайрия лойиҳаси.

🎥 Батафсил юқоридаги видеолавҳада томоша қилинг.

Web-site | Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарғибот
#маънавият

📄Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмалари ташаббуси билан "Биз огоҳмиз! Сени енгамиз, коронавирус!" шиори остида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, тарғибот воситалари аҳоли гавжум жойларга, бозор ва қишлоқ дўконларига тарқатилди.

👆👆👆Батафсил🎥

Web-site
| Facebook| Instagram| Telegram
#ҳамжиҳатликда_бирлашамиз

⚡️Зангиота туманида Коронавирус пандемияси профилактикаси ва уни аҳоли ўртасида тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида бир қатор тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

💥Туман Санитария-эпидемологик осойишталик маркази ва Хўжалик ҳисобидаги дизинфекция станцияси ходимлари томонидан ҳудуддаги ҳар бир маиший ва ижтимоий объектларда, кўп қаватли тураржой биноларида мунтазам равишда махсус дезинфекция ишлари ўтказилмоқда.

🍀Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари тиббиёт ходимлари иштирокида ҳар бир хонадонда бўлиб, аҳолига карантин даврида белгиланган гигиена қоидаларга қатъий амал қилиш борасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

💊Кекса ва ногирони бор ҳамда эҳтиёжманд оилаларга тиббиёт ниқобларини улашиб, зарур ҳолларда ётиғлиқ беморларни дори-дармонлар билан ҳам таъминлашмоқда.

🛍Тумандаги кўплаб саховатпеша тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда фаол фуқаролар томонидан кўплаб хайрия ишлари амалга оширилмоқда. “Илғор” маҳалласи ҳудудидаги озиқ-овқат дўконида ҳомийлар томонидан “Саховат пештахтаси” ташкил этилиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена воситалари бепул тарқатилмоқда. “Бўзсув” ҳудудида жойлашган “Melek Best Milk Agro” масъулияти чекланган жамияти корхонаси вакиллари сут маҳсулотларини “Чинор” маҳалласидаги 100 та эҳтиёжманд оилага бепул тарқатишди.

📃Бу каби хайрли ишлар ҳар бир маҳалла ҳудудларида амалга оширилмоқда. Ҳомийлар бепул тиббиёт ниқоблари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашиш қамровини кўпайтиришмоқда.

📌Шунингдек, ҳар бир маҳалла ҳудудидаги асосий озиқ-овқат дўконларига марказлашган ҳолда арзонлаштирилган картошка етказиб берилмоқда. Савдодаги нарх-наволар қатъий назоратга олинган.

***

РУ:⚡️В Зангиатинском районе ведутся запланированные работы по проведению агитации среди населения, касающиеся профилактики пандемии коронавируса.

💥Сотрудниками Районного центра по санитарно-эпидемиологической безопасности и Дезинфекционной станции ведётся систематическая обработка каждого бытового и социального объекта, многоквартирных домов.

☘️Активисты Сходов граждан махаллей заходят в каждый дом и квартиру для ведения разъяснительных бесед по профилактике коронавируса, необходимости соблюдения правил гигиены.

💊Раздаются бесплатные медицинские маски пожилым людям и лицам с инвалидностью, а также в случае необходимости медикаментозные средства.

🛍На испытания, выпавшие на нашу долю, активно откликаются щедрые предприниматели. На территории СГМ «Илгор» ими организована «Витрина щедрости», откуда продукты питания и сани тарно-гигиенические средства для желающих раздаются бесплатно. Представители МЧЖ “Melek Best Milk Agro” бесплатно раздали 100 нуждающихся семьям, проживающим в махалле «Чинор» молочные продукты.

📌И таких примеров можно привести множество. Также в магазины, расположенные в махаллях, в централизованном порядке завозится картофель. Цены находятся под жёстким мониторингом.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#Миллий_тикланиш

🔆Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши депутати Фируза Эргашева ўз қўллари билан тикилган юздан ортиқ тиббий ниқобларни депутатликка сайланган 30 чи "Сурум" сайлов округи аҳолиси учун бепул тарқатишда ташаббус кўрсатди.

***

🔆Депутат Куйичирчикского районного Кенгаша народных депутатов Фируза Эргашева проявила инициативу, собственноручно сшив более ста медицинских марлевых масок и раздав их безвозмездно в 30-избирательном округе «Сурум», электорат которого и избрал её в своё время.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: Вилоятлараро барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тўхтатилди

Ҳурматли фуқаролар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

Барча саъйи-ҳаракатлар – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Расман

27 мартдан бошлаб, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларига кириш ва чиқиш тўхтатилади

UZ: Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг ҳудуд бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳар махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Бекобод шаҳрига қўшни туманлар ва вилоятлардан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

❗️Бугундан бошлаб, Олмалиқда ҳам шаҳарга кириб чиқиш тўхтатилади. Айни пайтда шаҳар ҳокимлигининг бу ҳақдаги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

📌Бекобод шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Бекобод шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга шаҳарга кириш учун, Бекобод шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда шаҳар ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан шаҳарда ҳудудларга бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

***

РУ: С 27 марта въезд и выезд в такие города как Алмалык и Бекабад официально прекращён.

На основании решения спецкомиссии и в целях обеспечения санитарно-эпидемиологической безопасности населения с 00:01 часов 27 марта въезд на территорию города Бекабад для любых видов транспорта (автобус, микроавтобус и легковые автомобили) из соседних районов и областей прекращён.

📌Требования данного документа не распространяются на грузовые автомобили, имеющих бекабадскую прописку граждан (для въезда в город), работников местных органов власти, сотрудников правоохранительных органов, для исполняющих свои служебные и должностные обязанности руководителей и сотрудников управлений, организаций и учреждений (в том числе – для сотрудников негосударственных некоммерческих организаций), врачей и медсестёр, сотрудников СЭС, а также ответственным лицам, которые выполняются особые распоряжения, поручения хокима города

❗️ Также выезд из города Алмалык запрещается. В настоящее время хокимият Алмалыка готовит соответствующее постановление.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi pinned «#Расман 27 мартдан бошлаб, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларига кириш ва чиқиш тўхтатилади UZ: Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг ҳудуд бўйлаб…»
Forwarded from davletovuz
❗️Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.
Forwarded from davletovuz
⚡️Ички ишлар органлари ходимлари ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақини Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.
Forwarded from Times.uz
Мобил телефонингиз орқали давлат хизматларидан фойдаланинг

MyGovUz иловасини телефонингизга юклаб олинг ҳамда қуйидаги автоматлаштирилган хизматлардан осон ва қулай тарзда фойдаланинг:

👉 коммунал хизматлар;
👉 автотранспорт воситасининг суғурта полиси ҳақида маълумот;
👉 йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар;
👉 жамғариб бориладиган пенсия тўғрисида маълумот;
👉 СТИРни (ИНН) аниқлаш;
👉 солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
👉 ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумотнома;
👉 нотариус қабулига ёзилиш.

❗️мобил иловадаги интерактив давлат хизматлари сони мунтазам равишда ортиб боради.

Кўчириб олиш учун ҳавола:

AppStore
👉https://bit.ly/MyGovUZ👈

Google Play
👉https://bit.ly/MyGovUZB👈
#антикоронавирус

Коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш тўғрисида

⚡️Ҳозирги кунда дунё мусулмон давлатлари тажрибасида маййитни ювиш, кафанлаш ва дафн маросими санитар ходимлар ёрдамида шариатга мувофиқ адо қилинмоқда. Ушбу амалларни бажаришда маййитнинг яқинлари иштирок этаётгани йўқ. Марҳумнинг яқин қариндошлари фақат жаноза ўқишда қатнашмоқда.

🕌Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро маслаҳат асосида, карантин ҳолатида маййитни имкон қадар шариатимиз кўрсатмаларига мувофиқ ювиш, кафанлаш ва дафн қилишга ҳаракат қилинади. Бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили иштирок этади.

🖇Мазкур амаллар фарзи кифоя маъносидаги ишлар бўлиб, баъзи мусулмонлар амалга оширишса, қолганларидан соқит бўлади.

👥Демак, коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн маросимини фақат яқин қариндошлари вакиллари иштирокида қилиш лозимдир.

📌Дафн маросимида иштирок этувчилар тиббий кўрсатмаларга амал қилишлари, жумладан, ниқоблар ва қўлқоплардан фойдаланишлари ҳамда маросимдан сўнг карантин талаблари асосида дезинфекция ва шахсий гигиена амалларини бажаришлари лозим.

🦠Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидаларига жиддий амал қилиш лозим бўлади.

👆Шунингдек, махсус комиссия қарори асосида қатъий чекланган таркибда ўтказилади.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#антикоронавирус
#ваҳимасиз_карантин
#cаҳооват

💰Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.

***

💰Работники Ташкентского областного Управления по делам инвестиций и внешней торговли передали однодневную заработную плату в Общественный Фонд “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик”.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram