Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Нурафшан и примет участие в сессии Ташкентского областного совета народных депутатов.

Facebook|Instagram|Twitter
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мутасаддиларга:

- саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;

- Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;

- Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;

- вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аграр соҳадаги муаммоларга тўхталар экан, номзод полиз, картошка, мева ва узум ҳосилдорлиги қолган ҳудудлардан 1,5-2 баравар пастлиги, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари камлиги натижасида 35 фоиз маҳсулот йўқотилаётганини қайд этди.

Президентимиз вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Шу муносабат билан:

- Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш;

- 9 минг гектарни деҳқон хўжаликларига тарқатиш;

- Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказларини ишга тушириб, уларга 50 миллион доллар йўналтириш;

- Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, аҳоли томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилмаса, қишлоқларда муносиб ҳаёт ташкил этиш бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмаслиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида инфратузилмани ривожлантириш масалаларига тўхталди.

Айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйди. Жумладан:

- Ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун 150 миллиард сўм ажратиш;

- Осиё тараққиёт банкининг Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳасининг 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш;

- ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Президентимиз Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келганини таъкидлаб, транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Туризм соҳасининг ҳолати таҳлил қилинар экан, туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.

Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.

Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.

Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморларни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.

Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;

- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.

Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Дайжест #Ташриф

Ташриф ОАВ ва блогерлар нигоҳида

🔘Кun.uz

"Ундан яхшироқ номзод бўлса, кўриб чиқишга тайёрман" – Президент Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилди

🔘ЎзА

Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

🔘Расул Кушербоев

Зойир Мирзаев энди в.б. эмас
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

🔘"Ёшлар кундалиги"

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Нурафшон давлат университетини ташкил этиш масаласи кўтарилди.15 минг талабага мўлжалланган ушбу олийгоҳ кейинги ўқув йилида фаолият бошлаши кутилмоқда.

🔘Қаҳрамон Қуронбоев

Келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. Бундан ташқари Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилади.

🔘Хушнудбек Худойбердиев

Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз - Президент.

🔘Микрофон кўтарган аёл

6 йил аввал чегарамизда мина турарди. Агар шу миналар олинмаганда ҳозир тинчлик бўлармиди, борди-келди бўлармиди? Ўз вақтида ҳал қилган муаммомиз яхши бўлди ҳозир, деди Шавкат Мирзиёев.

🔘Нигоҳ

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди

🏠Вилоятдаги 33 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига 4 миллиард 741 миллион сўм маблағ ажратилди.

✍️Вилоят ҳокими З. Мирзаев ушбу маблағларни мақсадли йўналтириш ҳақидаги фармойишни имзолади.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

📌Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.

🔰2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

⚪️У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.

💼Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.

📁Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика

Тошкент вилояти аҳолиси китоб сотиб олиш учун қанча пул ажратяпти?

📘Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, Тошкент вилояти аҳолиси томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январь-август ойларида 12,5 миллиард сўмлик китоб сотиб олинган.

📚Ушбу кўрсаткич билан вилоятимиз Республикада 3-ўринда турибди.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фатво: "жиҳод" чақириқларига ишониб, Украина ҳудудига жанг қилиш учун бориш ўзбекистонликлар учун шаръан ҳаром

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Россия ва Украина урушида юртдошларимизни иштирок этишга бўлаётган чақириқлар юзасидан фатво берди. Фатвода жумладан шундай дейилади:

«Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.

Хулоса қилиб айтганда, Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сессиядан_кейинги_ўйлар

УЙҒОҚ ВИЖДОН, ОЧИҚ КЎЗ ВА АЛБАТТА, ДАХЛДОРЛИК КАЙФИЯТИ БЎЛСА КИФОЯ

📌Инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш ҳақида айтилаётган гаплар, яширишга ҳожат йўқ — кимлар учундир шунчаки баландпарвоздек туюлади.

⚪️Бироқ бу қутлуғ ниятнинг ҳаётда тўлақонли қарор топиши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар, хусусан, шахсан юрт раҳбарининг куюнчаклиги, шахсий ибрат ва ташаббуслари билан халқимиз учун шундай бир мураккаб ва таҳликали вазиятда қанчадан-қанча яхшиликлар раво кўрилаётганини англамаслик мумкин эмас, назаримда.

🔹Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, кўнглимдан шу гаплар бот-бот ўтиб турди.

БАТАФСИЛ 👉 https://bit.ly/3LCTtYw

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев спорт, таълим, тиббиёт соҳаларидаги қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства спортивных, образовательных, медицинских объектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter