Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
⚡️⚡️Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Муллаханов Янгийўл шаҳри бозорларидаги нарх-наволар билан танишди.

Шаҳардаги “Корзинка” супермаркетларида маҳсулотлар етарли, аҳоли бемалол ҳеч қандай навбатларсиз харид килиши мумкин.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#қарор
#Олмалиқ

Олмалиқ шаҳри комплекс ривожлантирилади

✍️
Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ,

🏦тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни харид қилиш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан чет эл валютасидаги кредитлар ажратиш тавсия этилади;

🏢вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлигининг илғор ривожланган давлатлар тажрибалари асосида хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Олмалиқ шаҳридаги “Қурувчилар” номли маданият ва истироҳат боғи (9,8 га) негизида замонавий истироҳат боғи барпо этилади;

⛲️ “Олмалиқ КМК” АЖнинг шаҳарда экологик вазиятни юмшатиш ва яхшилаш мақсадида “Кимёгар”, “Сўфи Оллоёр”, “Ойдин”, “А.Қаҳҳор”, “Бобур”, “Мустақиллик”, “Камалак”, “Фурқат”, “А.Яссавий”, “Коинот” маҳаллаларида марказлашган магистрал суғориш тизимини яратилади;

💡кўчалар хиёбонлар ва истироҳат боғлари ҳудудига замонавий энергиятежамкор тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади;

🔆шаҳар аҳолисини узлуксиз иссиқлик таъминоти билан таъминлаш мақсадида “Иссиқлик манбаи” ИЧБни ўз тасарруфига олади;

🛃“Ёшлик” кони ўзлаштириш муносабати билан “Калмоқир” маҳалласидаги 946 та ҳамда комбинат чиқиндилари ташланадиган ҳудудга яқин жойлашган “Дўстлик”, “У.Носир” маҳаллалардаги 23 та хонадон эгаларини хавфсиз ҳудудга кўчирилади ёки уй-жой билан таъминланади.

🏥Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Олмалиқ шаҳридаги собиқ сил касалликлари шифохонаси биносида 🇮🇳 ҳиндистонлик хорижий инвесторлар (AKASH вa MANIPAL HOSPITAL) томонидан кўп тармоқли марказий клиника ташкил этилади.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Forwarded from Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нархларни барқарорлигини таъминлаш бўйича чора тадбирдан лавҳа

Telegram Facebook Instagram YouTube
#қарор
#Ангрен_шаҳри

Ангренни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди

✍🏼 Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:


🏠Республика Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, вилояти ҳокимлиги ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси билан биргаликда 2020-2022 йилларда Ангрен шаҳрида 25 та арзон 5-7 қаватли кўп квартирали уйларни қуриш чораларини кўради;

🌆Вилоят ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларни жалб этган ҳолда “Кимёгар” маҳалласида қурилиши тугалланмаган техник жиҳатдан яроқсиз ҳолдаги 3 та кўп қаватли ётоқхона биносини белгиланган тартибда бузиб, бўшаган ҳудудда 2020 йилда замонавий турар жой комплексларини қурилади;

🎡Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Ангрен шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи (36 га) негизида замонавий истироҳат боғи ҳамда “Йўлдош Охунбобоев” номли истироҳат боғи (48 га) негизида замонавий экопарк барпо этилади;

🏊‍♀️“Олмалиқ КМК” АЖнинг Ангрен шаҳри, Тараққиёт маҳалласида жойлашган “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси реконструкция қилиниб, 2020 йил биринчи ярим йиллигида фойдаланишга топширилади

⚽️Шаҳардаги “Кимёгар” шаҳар марказий стадиони 2020 йилда ишга туширилади;

📌Шунингдек, шаҳардаги бўш турган собиқ руҳий асаб касалликлари шифохонаси биноси хорижий инвестор (“Hitit Social Tesisler Soglik Insaat Tigaret”) ўз маблағлари ҳисобига “Неврология ва кўп тармоқли клиника” тиббий марказини икки ой муддатда ташкил қилиши учун “ноль” харид қийматида берилади.

▶️каналга уланиш
@toshvilpressa
#сенат
#муносабат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Тошкент вилоятидан сайланган сенатор, генерал-майор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, “Адолат” СДП аъзоси Қутбиддин Бурхонов Сенаторлар томонидан иккинчи ялпи мажлисда маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун юзасидан МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ.

▶️Батафсил

***

▶️каналга уланиш
@toshvilpressa
#расмий

Тошкент вилоятида ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ), грипп ва коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 16 март ҳолатига АХБОРОТ

🏥Тошкент вилоятида жами 824 ўринли юқумли касалликлар шифохоналари мавжуд бўлиб, шундан 80 ўринлиси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига тўғри келади. 17 та шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмасида жами 744 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фаолият олиб бормоқда (Ангрен 40 ўрин, Олмалиқ 30 ўрин, Бекобод шаҳар- 45 ўрин, Бекобод туман 45 ўрин, Бўка 40 ўрин, Бўстонлиқ 35 ўрин, Зангиота 90 ўрин, Қибрай 90 ўрин, Қуйи Чирчиқ 25 ўрин, Оққўрғон 40 ўрин, Оҳангарон 20 ўрин, Паркент 45 ўрин, Пискент 30 ўрин, Ўрта Чирчиқ 30 ўрин, Чиноз 20 ўрин, Юқори Чирчиқ 40 ўрин, Янгийўл 70 ўрин).

🏭Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари ҳудудида жами 124 та Хитой Демократик Республикаси билан ҳамкорликдаги қўшма корхоналар рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда 88 таси фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда жами 442 нафар Хитойлик фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган, беморлар аниқланмаган. Жорий йилнинг 27 январидан 16 март кунигача вилоятда ўткир респиратор инфекциялари (☝️коронавирус эмас) бўйича 48 минг 364 нафар, ўткир пневмония бўйича 981 нафар бемор аниқланган.

🌡6 - 8 март кунлари Хитой Халқ Республикасидан Дубай орқали Ангрен шаҳрига кириб келган 6 нафар Хитой фуқароси, Тошкент туманига кириб келган 2 нафар Хитой фуқаролари, Ўрта Чирчиқ туманига Россия федерацияси орқали кириб келган 1 нафар Ўзбекистон фуқароси тўлиқ текширувдан ўтказилиб, 14 кунлик назоратга олинди.

🗣Аҳоли орасида жамоат жойларида, таълим муассасаларида ва барча корхона ташкилотларида фуқароларни ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Ўткир респиратор касалликлар, жумладан, коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва уларнинг профилактикаси тўғрисида ҳудудий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

👨‍👩‍👧‍👦8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан юртимизга қайтган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилди. Улардан 18 нафари вояга етмаганлар, 6 нафар ҳомиладор аёл. Барча фуқаролардан коронавирус инфекциясини текшириш учун суртмалар олинган, касалликка гумон қилинганлар йўқ. Акушер-гинеколог, кардиолог кўриги ташкил этилди. Бухоро вилоятидан 5 нафар инфекционист, Паркент туманидан 1 нафар эпидемиолог, Қибрай туманидан дезинфекторлар сафарбар этилган.

🚗9 март куни чет давлатлардан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган 19 нафар фуқаро рўйхати шаҳар ва туманларга тарқатилди, профилактика тадбирлари амалга ошириш жараёни давом этмоқда. Бўстонлиқ туманидаги “Энергетиклар” санаторийсида жами 230 нафар чет давлатдан келган фуқаро 14 март куни 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан турар жойга кузатилди.

🚑Жорий йилнинг 15 март куни Франциядан келган ўзбекистонлик аёл билан мулоқотда бўлган вилоятнинг 7 та шаҳар ва туманларида яшовчи 12 нафар фуқаро 6-шаҳар шифохонасига ётқизилди, оила аъзолари назоратга олинди. 15 март куни Бўстонлиқ туманидаги "Чотқол" санаторийсига 212 нафар чет давлатдан келган фуқаро 14 кунлик карантин назоратига олинди. Инфекционист, эпидемиолог, дезинфекторлар бириктирилган.

© Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси


▶️каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8mFRkS9jhRHg
#антикоронавирус
#дезинфекция

Тошкент вилоятидаги барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

👆👆👆Фотолавҳа🎞

▶️каналга уланиш
@toshvilpressa
Forwarded from Daryo | Lifestyle
O‘zbekistonda vertolyotlardan dezinfeksiya uchun dori sepilishi haqidagi gap-so‘zlar rad etildi.

Batafsil — https://dy.uz/x9yPQ
#антикоронавирус

«Ўзбекистон» телеканалида 16 март куни эфирга узатилган «Муносабат» кўрсатувининг навбатдаги сонида коронавирус ҳақида сўз борди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова сўзга чиқиб, ҳимоя воситалари ҳақида гапирди.

▶️Батафсил

***

▶️каналга уланиш
@toshvilpressa