Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга шахсларни реал вақт режимида аниқлаш тизими жорий этилади

Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябргача:

🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “ТМЭК” ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинади;

🔹 давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизими жорий этилади.

🏢 Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази негизида Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази ташкил этилди.

🚖 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январгача “автомобиль тарихи” маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) автомототранспортларга берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

❗️2021 йил 1 декабргача коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланиши таъминланади ҳамда бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Табиий газ ва электрнинг янги нархлари тасдиқланди

🔹“Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (348-сон, 30.06.2022 й.) қабул қилинди

🔹Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).

🔹
Шунингдек, 2026 йилдан табиий газ, электр ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ва нархлар эркин шаклланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok