Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
⚡️ 1 августдан Тошкент вилояти юридик техникумига қабул бошланади

2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz орқали амалга оширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
8 июнь: Вилоятда об-ҳаво

Бугун
кечаси +25...+27° даража илиқ бўлиб, шарқдан секундига 1-3 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 55-69 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +33...+35° даража иссиқ бўлади. Жанубий-ғарбдан секундига 3-4 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 21-42 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa/24533

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️7 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод
тумани. Ғалла ўрими бошланди.

*Чирчиқ. Кучли шамол талофатлари бартараф қилинаяпди.

*Оҳангарон тумани. "Обод маҳалла" дастури доирасидаги ишлар давом этмоқда.

*Зангиота. Дастур ва ижро. Топшириқ ва масъулият.
Мурожаат ва натижа
.

*Паркент. Ҳокимлик соати бўлиб ўтди

*Пискент. Ҳалоллик-хирмоннинг баракаси.

*Чиноз. Янги прокуратура биноси фойдаланишга топширилди.

*Юқори Чирчиқ. Туман статистикаси.

*Ўрта Чирчиқ. 4-сектор кубогида ғолиблар аниқланди.

*Янгийўл шаҳри. "Ёшлар овози" фестивали бошланди.

*Олмалиқ. Электр таъминотидаги узилишлар сабаби нимада?

*Бўка. Ҳоким "Янги Ҳаёт" маҳалласи учун қурилаётган бинони кўздан кечирди.

*Ангрен. Ўқув машғулотлари якунланиб, сертификатлар топширилди.

*Тошкент туман. "Эътибордагилар" лойиҳаси.

*Оққўрғон. "Қўмондон ва ёшлар" учрашуви.

*Бўстонлиқ. 1-сектор ҳудудига қарашли кўчаларга асфальт қоплама ётқизилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

Президентнинг тегишли фармони
(ПФ-6241, 04.06.2021 й) билан 2021 йилнинг
1 июлидан бошлаб
:

а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилсин.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

б) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;

в) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;

г) боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилсин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди;

д) болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ёшлар_ойлиги

⚡️Қорақалпоғистон Республикасида Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган «Ёшлар овози» фестевалининг биринчи куни катта тантаналарга бой тарзда бўлиб ўтмоқда. Унда Тошкент вилояти ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
​​#Эълон

Шошилинг, вақт оз қолди!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;

материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расмий_муносабат

🌏Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Май” МФЙ ҳудудидаги экин майдонида катта ёнғин чиққанлиги таъкидлаб ўтилган.

⚡️Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда “Май” МФЙ ҳудудида жойлашган “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖга қарашли 20 гектар дон маҳсулотларини етиштириш майдони ҳамда унинг атрофидаги 10 гектар бўш ер майдонидаги қуруқ ўтлар ёнганлиги аниқланди.

❗️Жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент вилояти ҳудудида кучли шамол эсиб, электр симлари узилганлиги натижасида қисқа туташув содир бўлган натижада мазкур дала майдонидаги қуруқ ўтлар ёниши кузатилган.

📌Ҳолат туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бартараф этилган.

✍️Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ғалла2021

⚡️Бу йил Тошкент вилоятида 300 минг тоннага яқин ғалла ҳосилини олиш режалаштирилган

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
9 июнь: Вилоятда об-ҳаво

Бугун
кечаси +24...+27° даража иссиқ бўлиб, жанубдан секундига 2-4 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 39-78% ни ташкил этади.

Эртага кундузи +34...+36° даража иссиқ бўлади. Жанубий-ғарбдан секундига 3-5 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 14-29 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter