Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#расман

Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси тайинланди

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига Раҳматилла Шералиев тайинланди.

Раҳматилла Шералиев 1952 йили Қибрай туманида таваллуд топган. Мутахассислиги – журналист.

Меҳнат фаолиятини 1974 йили ҳозирги “Ўзбекистон овози” газетасида бошлаган Раҳматилла Шералиев кейинчалик бошқа даврий нашрларда, Қибрай тумани ҳокимлигида, Республика Маънавият ва маърифат марказида, вилоят ҳокимлигида, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаларида масъул вазифаларда ишлаган.

Раҳматилла Шералиев мазкур лавозимга ўтгунча қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

@toshvilpressa
Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Беш ташаббус фестивали" ғолиблари ҳузурида бўлди.

Батафсил
▶️https://telegra.ph/%D2%9Aanot-bahsh-ehtgan-tashabbus-03-03

@toshvilpressa
#расмий

Инвестиция ва экспорт масалалари кўриб чиқилди

Оҳангарон туман ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов раислигида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон тумани ҳокимлари, сектор раҳбарлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Унда “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган корхоналарнинг 2019 йил якунлари бўйича фаолиятига баҳо берилиб, экспорт мажбуриятларини бажармаган корхоналарнинг иши танқидий таҳлил этилди.

Хусусан, 2020 йил февраль ойига қадар “Ангрен” ЭИҲ да 67 та лойиҳа ишга туширилган. Мазкур лойиҳалар доирасида 732,9 млн. долларлик инвестициялар, шу жумладан 283,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ва натижада 7100 дан ортиқ иш ўрни ташкил этилган.

Жумладан, эркин иқтисодий ҳудуднинг Ангрен шаҳар блокида 38 та, Оҳангарон шаҳар блокида 26 та лойиҳа ишга туширилган. Шунингдек, Оҳангарон тумани масъуллигида мазкур ҳудудда 3 та лойиҳа ишга туширилган. Уларнинг умумий қиймати 688 миллион АҚШ долларидан зиёд.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳудудда умумий қиймати қарийб 144 миллион АҚШ доллари бўлган 21 та лойиҳа фойдаланишга топширилди. Натижада, 1730 та иш ўрни яратилди.

Ўтган йил якунларига кўра “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудидаги корхоналар умумий ҳисобда 49,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилди.

Маъмурий кенгаш йиғилишида тадбиркорликни ривожлантиришдаги тўсиқларни бартараф этиш, ер майдонидан унумли фойдаланмаётган корхоналарнинг ерларини давлат захирасига қайтариш, инвестицион мажбуриятларни назоратга олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Масалан, “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида фаолият кўрсатаётган, экспорт мажбурияти мавжуд бўлган 10 та корхона 2019 йилда экспорт билан мутлақо шуғулланмаган. Бундан ташқари, яна 7 та корхона ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов эркин иқтисодий ҳудуд субъекти бўлган корхоналарда юзага келган бундай шароитни танқидий таҳлил қилди ва тегишли кўрсатмаларни берди.

Йиғилишда “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича режалаштирилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тошкент вилоятидаги эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудлари Маъмурий кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

@toshvilpressa
Вилоят ҳокими Рустам Холматов Бўка туманида қишлоқ хўжалик ходимлари ва фермерлар билан учрашди

Туман ҳудудидаги «Туркистон», «Дўстлик», «Бўка», «Паркент» хўжаликларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган ерларда етиштирилган пахта ҳосили шартнома асосида «Бўка агрокластер» МЧЖга топширилган эди.

Бу ташкилот ўз фаолиятини тугатаётганлиги боис, учрашувда иштирок этганлар вилоят ҳокимига ўзлари бригада бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган ҳудудлардаги мавжуд майдонларда, тендер асосида, янги фермер хўжаликларини ташкил этиш таклифини билдиришди.

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- Албатта бу таклифни тегишли тартибда кўриб чиқиб ҳал қиламиз. Чунки, айни баҳорнинг биринчи ойида деҳқончиликда кечиктириб бўлмайдиган вазифалар бор. Баҳорнинг бир куни йилга татийди, деб бежизга айтишмайди. Бугун астойдил меҳнат қилганлар, экин парваришига эътибор қаратганлар ҳадемай хирмонга мўл ҳосил тўкишади.

@bokahokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН_24

Тошкент вилоятида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

ИИББ Ахборот хизмати
https://t.iss.one/tviib
#Чиноз

Бугун Чиноз туманига вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Умаралиев ташриф буюриб, тумандаги агросаноат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежини ўрта умумтаълим мактабига айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишди.

Шунингдек, "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида "Эшонобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилаётган ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари жараёнларини кузатди.

Туман ҳокими А.Мадиев билан бирга ёшлар сиёсати доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режасини муҳокама қилишди. Бу борада фикрлар алмашилди.

@toshvilpressa
Қишлоқ хўжалиги кластерлари навбатдаги монополиями? Сенатор муносабат билдирди

Қуйи Чирчиқда аслида нималар бўлган эди? Фермер хўжалиги ва кластер муносабатлари ҳақида реал фактларга асосланган гаплар.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Сенатор - кластер раҳбари: «Фермерлик тизими замон талабларига жавоб бермай қўйди»

👉Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

https://bit.ly/3cu1xZK
#Қуйи_чирчиқ

“Биздан меҳр — сиздан ишонч”

Аҳолининг тиббиёт ходимларига меҳрини ва уларга бўлган ишончини ошириш ҳамда шу орқали саломатлик даражаси кўрсаткичларини кўтариш, ўртача умр кўриш даврини ошириш мақсадида вилоятда бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи “Биздан меҳр — сиздан ишонч” акциясида вилоятда Қуйи Чирчиқ тумани энг наъмунали деб топилган эди.

Шу муносабат билан тумандаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳорат дарси ўтказилди.

Тадбир давомида патронаж ҳамширалар томонидан тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтилди ва аҳолининг антропометрик ўлчовлари, қон босими, нафас чўққиси, юрак уриши текширилди. Аҳоли соғлиғини мустаҳкамловчи гимнастика машғулотлари ва умрни узайтирувчи кулгу терапиялари ўтказилди.

@toshvilpressa