Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг XXX сессияси бўлиб ўтди

🔰Кун тартибга киритилган бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Янгийўл шаҳрида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан 2021 йил бўйича амалий чора-тадбирлар дастури муҳокама қилинди.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/khal_deputatlari_yangiy_l_sha_ar_kengashining_xxx_sessiyasi_b_lib_tdi/

#Янгийўл_шаҳар

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Zakovat” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

❇️Ёшлар иттифоқи Паркент туман кенгаши томонидан “Ёшлар етакчилари ойлиги” доирасида “Zakovat” интеллектуал ўйини 6 та жамоа ўртасида ташкил этилди.

🏆 Ўйин якунига кўра, “Заркент – Сўқоқ” ҳудудининг "Муваффақият" жамоаси 1-ўринни, “Хисорак-Чанги” ҳудудининг "Мотиваторлар" жамоаси 2-ўринни, “Марказ-2” ҳудудининг "Аристократлар" жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

🖼Ғолиб ва совриндорлар туман Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

#Паркент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Маънавият ва маърифат кенгаши вазифалари белгиланди

📌Президентимиз раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

#Юқори_Чирчиқ

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/manaviyat_va_marifat_kengashi_vazifalari_belgilandi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
4-сектор: ёшлар ва аёллар бандлигига эътибор кучайтирилмоқда

🔰Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишлари, муносиб иш шароитларида фаолият юритишлари учун барча имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Агар хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил қилишини ҳисобга олсак, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрамиз.

📌Мазкур йўналишда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.

👫Хусусан, ҳудудларда фаолият юритиб келаётган 4-сектор ходимлари аҳоли хонадонларига бориб, улар билан суҳбатлар ўтказмоқда. Натижада аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашга эришиляпти.

Қуйи Чирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва ходимлари 4-сектор ҳудудидаги 118 та хонадонга бориб, аҳоли муаммоларини ўргандилар.

Бундан кўзланган асосий мақсад, “маҳаллабай” тизими буйича ишга лаёқатли ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳар бир ишсиз ёшга ер берилмоқда

📌 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва даромад манбаи билан таъминлаш учун фермер хўжаликларидаги ҳар 10 гектар экин майдонидан 1 гектарини деҳқончилик учун ажратиш тартиби белгиланган.

📝Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан жами 53 нафар банд бўлмаган ёшларга фермер хўжаликларининг экин ерлари ажратиб бериш жараёнлари бошланди.

“Галаботир”
маҳалласида унумдор ерлари ажратилди. Шунингдек, йигит-қизларга соҳа мутахассислари томонидан деҳқончилик қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Айниқса, “VakMak” корхонаси раҳбарларининг берилаётган ерларга уруғлик етказиб бериш ва ҳосилини сотиб олиш таклифи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ошпазлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди

❇️Мактабгача таълим ташкилотларида болажонларга таълим-тарбия бериш билан бирга, уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

👩‍🍳Қибрай тумани мактабгача таълим бўлими томонидан 6-боғчада таълим масканларидаги ошпазларнинг маҳоратини ошириш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

🔰Тадбирда тарбияланувчиларнинг таомлар таркибидаги маҳсулотлар сифатли ва оқсилга бойлиги ҳамда кичкинтойларнинг соғлом овқатланишида эътибор қаратилиши зарур моддалар хусусан, балиқ ва товуқ маҳсулотларидан тайёрланадиган таомлар бўйича маҳорат дарслари ўтилди.

#Қибрай

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳокимлар жойлардаги ҳолат ва аҳоли муаммоларини ўрганди

❇️Вилоятда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга жойида ечим топиш мақсадида мутасаддилар томонидан “маҳаллабай" тизими асосида иш олиб борилмоқда.

🔰Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Аҳмедов “Бурчмулла” ва “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли яшаш шароитини ўрганди.

#Бўстонлиқ

Батафсил▶️ЎзА сайтида

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тушунтирилди

📌Оққўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 8-умумтаълим мактабида “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” тадбири уюштирилди.

🔰Ўқув масканида ўқитувчи ва ўқувчилар билан фавқулодда вазиятларни ва овқатдан заҳарланишни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши борасида тушунтириш олиб борилди.

🔷Ёнғинни ўчириш автоуловини жалб қилган ҳолда кўргазмали техника намойиши ҳам бўлиб ўтди.

🔺Тадбирда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник А.Юлдашев, туман ФВБ ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкил этиш хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи, сержант А.Ҳамроев ҳамда 11-ҳарбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби иштирок этди.

#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XXIV сессияси бўлиб ўтди

Унда депутатлар, туман фаоллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, туман Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Руҳитдинов раҳбарлик қилди.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/khal_deputatlari_parkent_tumani_kengashining_oltinchi_cha_iri_xxiv_sessiyasi_b_lib_tdi/

#Паркент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тезкор

❗️Газ заправкалар бугун 15:00 дан яна ёпилишни бошлайди

05:00 дан 15:00гача. Газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади

Pеспубликанинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мутасаддилар "Ободон" маҳалласидаги муаммоларни ўрганишди

✔️Мамлакатимизда “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизимни ташкил этиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

📌Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 26 январь куни барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифаси қўйди. Бу борада Юқори Чирчиқ туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🔎Давлат статистика қўмитаси раиси Б. Бегалов, туман ҳокими ўринбосари А.Тастанбеков ва иқтисодий комплекс вакиллари "Ободон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ўрганиш тадбирларини олиб боришди.

📍Суҳбатлар давомида фукароларнинг муаммо ва таклифлари, шунингдек, муаммолари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Профилактика тадбирларидан мақсад жиноятчиликнинг олдини олиш

🔎Паркент тумани ҳудудида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда учрашувлар уюштирилаётир.

🔸ИИБ инспекторлари томонидан таълим муассасалари ва 2-сон касб-ҳунар мактабида давомат ҳамда “Тиғ” тадбирлари, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти мавзуларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

❗️Сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми, 2-қисми бўйича маъмурий баённомалар тузилиб, ҳужжатлар туман ҳокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилди.

▶️Батафсил бу ерда ўқинг

#Паркент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани

"Маҳаллабай" ишлашга киришилмоқда

✔️Зангиота тумани "Чинор" маҳалласида "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар ва аниқланаётган камчиликлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда “Туронбанк” бошқаруви раиси Ч.Мирзаев, вилоят молия бошқармаси бошлиғи О.Холиқулов, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, банклар масъуллари ва бириктирилган ходимлар, маҳалла раислари иштирок этишди.

Фарғона тажрибаси мисолида Зангиота туманида “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube