Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#расмий

Ижтимоий тармоқда тарқатилган "Номи ўчсин бу "снос"ни... " сарлавҳали видеолавҳа юзасидан муносабат

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига қатъий риоя эътилишини таъминлаш, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 25 февралдаги 146-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тадбирлар олиб борилмоқда.

Тадбирларда ишчи гуруҳлар томонидан суғориладиган ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар аниқланиб, бартараф этилмоқда. Жараёнда видеолавҳада келтирилган Пискент тумани "Намуна" МФЙ, Эвалак қишлоғи ҳудудидаги айрим ноқонуний қурилмалар ҳам бартараф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказиш тўғрисида" ги Фармони билан 2019 йил 1 майгача уй-жойга доир ҳуқуқларни амалга оширишда қулайлик яратилди.

Яъни ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи ушбу объектга ўз шахсий мулки каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилаётган шахсга белгиланган шартлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори асосида Низом талабларига биноан масъул идоралардан иборат комиссиянинг ижобий хулосалари бўлмаган тақдирда ноқонуний қурилмаларнинг эгалик ҳуқуқи эътироф этилмаган. Видеолавҳада келтирилган айрим норози фуқароларнинг бартараф этилган бино ва иншоотлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмаган, эгалик ҳуқуқи берилмаган. Яъни бузилган иморатларда фуқаролар яшамаган ва архитектура, СЭО ва ЖС талабларига жавоб бермаган.

Ноқонуний қурилган бино-иншоотлар бартараф этилиши тўғрисида мазкур фуқароларга 2019 йилдан буён бир неча марта огоҳлантириш хатлари юборилган.

Бундан ташқари, фуқароларга ноқонуний равишда ер участкалари ажратиб бергани туфайли маҳалла фуқаролар йиғинининг айрим масъуллари ва уларга боғлиқ бошқа шахсларга нисбатан маҳкамада жараён олиб борилмоқда.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati
Ҳозирги кунда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратилган бўлиб, турли соҳаларни ўзига касб қилиб олган кишилар нафақат ўз даромадини кўпайтирмоқда, балки янги иш ўринлари яратиб, халққа ҳам хизмат қилиб келмоқда.

↪️ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамкорликда, "Аёллар дафтари" га киритилган ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш максадида Чирчиқ шаҳридаги тадбиркорлар Наманган вилояти Наманган шаҳрининг "Тўқувчи" мфйда бўлдилар.

↪️ Ташрифнинг асосий мақсади шахар шароитида интенсив балиқчиликни ташкил этиш ва ривожлантиришдан иборатдир. Ушбу мақсадларда Чирчиқ шаҳар ҳудудида КООПЕРАТИВ усулда ишларни ташкил этиш бўйича тадбиркорлар билан келишиб олинди.

↪️ Келажакда бундай кооперативларни кенгайтириш орқали "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтари"га киритилган 200-300 нафар ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш орқали даромадини ошириш ва келгусида эҳтиёжманд оилалар сафидан чиқаришга эришилади.

https://t.iss.one/chirchikpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамони Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герой расскажет о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Джизакской области.
Даны поручения по углублению локализации в текстильном производстве и выпуску готовой продукции, обеспечению продовольственной безопасности через выращивание востребованных плодоовощных культур на заново освоенных землях, привлечению иностранных инвестиций к добыче полезных ископаемых.

#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ишсиз ёшлар тадбиркорликка ўқитилмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оҳангарон шаҳридаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилмоқда.

Бугун Оҳангарон шаҳар ДСИ биносида тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, давлат солиқ инспекцияси, Адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази ҳамкорлигида 30 нафар ёшлар билан тадбиркорлик бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

❇️Мазкур тадбирни ўтказиш орқали ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқиши ва манфаатдорлигини ошириш, уларда тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантириш мақсад қилинган.

✔️Ўқув машғулотлари давом этади.

@ohangaronshahar