Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Хотира турнири бўлиб ўтди

⚡️Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мактабнинг марҳум раҳбари Ибройимхон Тўрахонов хотирасига бағишланган хотира турнири бўлиб ўтди.

🤼Эркин кураш бўйича ўтказилган беллашувда республикамизнинг Самарқанд, Наманган, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан 2003 – 2012 йилгача ёш тоифасидаги 400 нафар ёш полвон иштирок этди.

🏅Муросасиз кечган баҳслар натижасида умумжамоа ҳисобида Пискент тумани 1-ўрин, Самарқандлик полвонлар 2-ўрин, Наманган вилояти жамоаси 3-ўринга сазовор бўлдилар. Ғолибларга тадбир ташкилотчиларининг совғалари топширилди.

#спорт

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ногиронлик аравачалар топширилди

Оҳангарон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, айниқса, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📌Туман ҳокимлиги томонидан Оҳангарон шаҳридаги 7-имконияти чекланган болалар ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабининг уй шароитида таълим олаётган ўқувчиларига ногиронлик аравачалари ҳадя этилиши кўзда тутилган эди.

📌Яқинда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, уй шароитида таълим олаётган 3-синф ўқувчиси Дилфуза Мирзааҳмедова ва “Тут” МФЙда яшовчи, 1-синф ўқувчиси Диёрбек Абдугабиев хонадонида бўлиб, ногиронлик аравачаларини топширди.

❗️Бугун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг яна 3 нафар ўқувчисига ногиронлик аравачалари топширилади.

#эътибор
#Оҳангарон_шаҳри

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati
Бугун 9 февраль – буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан Чирчиқ шаҳрида жойлашган мактабларда турли тадбирлар ўтказилмоқда

2-мактабнинг 5 «Б» синф раҳбари Зулхумор Шамшиева, 8-мактабнинг 2 «Б» синф раҳбари Дилноза Абдумажитова ҳамроҳлигида мактаб ўқувчилари шаҳардаги Алишер Навоий ҳайкали пойини тавоф этишди.

Тадбир давомида болажонлар томонидан Aлишер Навоийнинг ғазал ва рубоийлари зўр иштиёқ билан ёддан ўқилди.

🌐 Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.iss.one/chirchikpress
#муносабат
#расмий

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Ангрен шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 41-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси томонидан ўқувчини урганлиги ҳолати юзасидан тарқалган видеотасвир юзасидан Ангрен шаҳар халқ таълими мудири Роҳила Абдуқодирова қуйидагиларни маълум қилди:

– Ушбу ҳолат 2021 йилнинг 4 февраль куни 41-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси З.Турдиева бешинчи соат дарс машғулоти вақтида 9-“В” синфда биология фани дарси давомида видеотасвирга олинган. Шу куни 9-”В” синф ўқувчиси Асадбек Қубиддинов дарсга дафтарсиз келган. Ўқитувчи доскага мавзу ва режани ёзаётган пайтида А.Қубиддинов рухсатсиз биринчи қатордан тўртинчи қаторнинг биринчи партасига бориб ўтирган ва дарс жараёнига халақит қиладиган қилиқлар қилиб, ўқувчиларни дарсдан чалғитган. Ўқитувчи ўқувчини кетма-кет беш мартадан кўп огоҳлантиришига қарамай, дарс жараёнига халақит қилган. Ўқитувчи мавзуни тушунтираётган вақтда ҳам ўқувчи яна ноўрин қилиқлар қилиб ўқитувчини ва ўқувчиларни дарсдан чалғитаётгани учун уни доска олдига чиқариб, нега бундай қилаётганлиги бўйича изоҳ беришини сўраганида, орқасига қараб яна қилиқ қилиб синфдаги ўқувчиларни кулдиргани учун ўқитувчи З.Турдиева ўқувчи А.Қубиддиновнинг курткасини устидан бир мушт тушурди.

Ўқувчи А.Қубиддинов ўқитувчи З.Турдиевага Сиз боксёрсиз яна мушт тушуринг, деб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи жаҳл устида ўқувчига бир неча бор мушт туширган. Ўқувчи дарс тугаганидан кейин яна ўқитувчини масхара қилиб хонадан чиқиб кетган. Ўқитувчи З.Турдиева бу ҳолат бўйича мактаб раҳбариятини ва синф раҳбарини огоҳлантирмаган. Сабаби ўқитувчи қон босими кўтарилиб, хонада чамаси икки соатлар ўтириб, сўнг ўзи раҳбарлик қилаётган 6-“Д” синфда эртаси куни бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик кўрган.

Жорий йилнинг 8 февраль куни ўқитувчи ҳар доимгидек 9-“В” синфда дарс ўтган. Ўқувчи А.Қубиддинов жорий йилнинг 4 февраль куни дарс машғулотларига халақит қилиб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи З.Турдиевадан узр сўраб, қилган ишидан минг бор пушаймон эканлигини маълум қилди ва ўқитувчи билан ўзаро келишиб олишди. Шу ўринда ўқитувчи З.Турдиева ўқувчи ва унинг ота-онасидан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан кечирим сўради.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Чирчиқда IKEA мебель фабрикаси қурилади

8 февраль куни инвестиция лойиҳалари бўйича тақдимотда президент Шавкат Мирзиёевга Чирчиқ шаҳрида IKEA компаниясининг инновацион мебель ишлаб чиқариш фабрикаси қурилиши лойиҳаси ҳам кўрсатилган.

Бунга «Газета.uz» эътибор қаратди.

Ташаббускори «IKEA» МЧЖ бўлган лойиҳанинг умумий қиймати 52 млн долларга баҳоланган. 10 млн доллар лойиҳа ташаббускорининг ўз ҳисобидан, қолган 42 млн доллар эса хорижий инвестиция эвазига молиялаштирилади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 5,5 гектар ер майдони ажратилиши сўралган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/09/ikea-uzbekistan/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Кўнгли ўксик болажонлар қалбига қувонч улашилди

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ва халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан савобли ишга қўл урилди.

📌Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари ва ходимлари иштирокида пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Адиблар хиёбонига саёҳат уюштирилди.

🔸Вилоят транспорт бошқармаси саёҳатчиларни Тошкент шаҳрига бориб-келиши учун транспорт воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатди.

🔹Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ва вилоят Транспорт бошқармаси ҳамкорлигида уюштирилган савобли тадбир натижасида кўнгли ўксик болажонлар қалбига қувонч улашилди.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
⚡️Тошкент вилояти Пискент туманидаги Файзобод маҳалласида яшовчи Хислат Бердиев қўли гул ёш ҳунармандлардан.

📌Дўконлар пештахтасида кўзни қамаштирадиган ажойиб ганч гулдонларнинг аксарияти унинг қўли гуллиги маҳсули. “Устоз- шогирд” анъанаси асосида ҳунар ўрганган Х.Бердиев оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди.

▶️БАТАФСИЛ ушбу ҳаволада ўқинг

#оилавий_тадбиркорлик

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Навоий даҳосига эҳтиром

⚡️Олмалиқ шаҳар 8-сонли мусиқа мактабида улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан бадиий кеча ташкиллаштирилди.

Шаҳар ҳокимлиги, маданият бўлими, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигидаги уюштирилган тадбирни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров очиб, Навоийнинг ҳаёти ва бой маданий мероси тўғрисида сўзлаб берди.

📌Кеча давомида "Шаҳноз" рақс ансамбли ижросидаги рақслар, маданият бўлими "Уфқ" халқ ҳаваскорлик театр жамоасининг "Алишер Навоий" ва "Навоий ва Гули" номли саҳна кўринишлари ва 4-умумтаълим мактаби ўқувчилари ижросида Навоий ғазаллари ифодали ўқилди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

#назм_ва_наво
#Олмалиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube