Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Томчилатиб суғоришдан “Лукойл”гача – Тошкент вилоятининг янги ҳокими нималар билан банд?

Батафсил
👉👉👉https://www.uza.uz/uz/posts/tomchilatib-sugorishdan-lukoylgacha-toshkent-viloyatining-yangi-hokimi-nimalar-bilan-band_238933

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Ҳасанов Мирзабек Муротович Янгийўл шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔹Тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

#Янгийўл

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Вилоят раҳбари Даврон Ҳидоятов айни пайтда Бекобод шаҳрида бўлиб турибди

Даврон Ҳидоятов бу ерда бир қатор ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, муаммоли ҳудудларга бориб, халқ билан мулоқот қилди.

Даврон Ҳидоятов Бекобод шаҳридаги цемент заводида бўлиб, заводнинг бугунги ҳолати, ишлаб чиқариш қуввати, истиқболдаги режалари хусусида бош директор Василий Каробкин билан суҳбатлашди.

Мазкур мулоқотлар тафсилоти ҳақида кейинроқ батафсил ахборот берамиз.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXVI сессияси бўлиб ўтди

📌Сессияда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

🔹Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг ўтган йил мобайнида коррупция билан боғлиқ ишлар, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш юзасидан ахбороти тингланди. Шунингдек, соҳаларда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ДСИ раҳбари, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботлари эшитилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

#Бўстонлиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Даврон Ҳидоятов Бекобод шаҳрида бўлиб турибди.

Бекобод шаҳри марказидаги шоҳбекат кейинги йилларда таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамроҳлигида станциядаги жорий вазият кўриб чиқилди. 1,1 гектар ер майдонида жойлашган шоҳбекат гавжум ҳудуд ҳисобланади.

Даврон Ҳидоятов вилоятдаги 7 та шаҳарда, шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида ҳам шундай муаммо борлигини, тадбиркорлар билан шу масалада мулоқот қилиб, таклифларни муҳокама қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон бериб, транспорт инфраструктурасини яхшилаш бўйича лойиҳа ва таклифларни кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Даврон Ҳидоятов дори воситалари ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

Ўрта Осиёда ягона бўлган мазкур объект Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси бўлиб, таъсисчи Ўзбекистон металлургия комбинати.

Корхона онкология касалликларига қарши курашувчи 9 турдаги препарат ишлаб чиқаради.

Дастлабки босқичда 2 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиш режалаштирилган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube