Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Дастурий таъминот тақдимоти бўлиб ўтди

♻️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят, шаҳар, туман 3-сектор раҳбарлари ва котиблари иштирокида семинар ташкил этилди.

🔰Сектор раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган sektor.argos.uz дастурий таъминоти тақдимот қилинди.

🔸Жорий дастурий таъминотда рейтинг кўрсаткичлар жойлаштирилганлиги, сектор масъуллари билим кўникмаларини ошириш мақсадида вазирликлар томонидан тайёрланган видеодарсликларни кўришлари ва билимларини синовдан ўтказишлари, сиёсий (маърифат) соатлар, электрон кутубхона, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар базасидан фойдаланиш каби қулайликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Насиров Сиражитдин Зиявутдинович Зангиота тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Насиров мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

#Зангиота

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Янги спорт мажмуалари қурилади, мавжудлари реконструкция қилинади

📝Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди.

📌Хусусан, Бўстонлиқ туманида Республика олий спорт мактаби учун регби базаси, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг универсал спорт зали ва 300 ўринли ётохонаси, Қуйи Чирчиқ туманидаги Гул қишлоғида собиқ маданият дам олиш масканида ўрнида спорт зали бунёд этиш кўзда тутилган.

🛠Шунингдек, Ангрен шаҳрининг Қизилтоғ қўрғонидаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-соғломлаштириш базаси ҳамда Пискент туманидаги болалар ва ўсмирлар мактаби марказий стадионини реконструкция қилиш мўлжалланган.

💰Ушбу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 33 миллиард 920 миллион сўм ажратилади.

#Ҳужжат_ва_ҳаёт

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилоятида бу йил сув тежовчи технологиялар кенг жорий этилади

⚡️Ўрта Чирчиқ туманида ер майдонларини суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

📌Унда Тошкент вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, ҳокимлари ва туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари, сув тежовчи технологияларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи, лойиҳаловчи ва қурувчи хорижий ва маҳаллий корхоналар мутахассислари, агрокластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.  

🔰Тадбирда Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.  

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈
Тошкент вилоятида бўш турган объектларни ижарага бериш ва сотиш бўйича қулайлик яратиляпти

Нурафшон шаҳрида Президентимизнинг 2020 йил 1 июлдаги “Бўш турган давлат объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

♻️Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

🔰Анжуманда мутахассислар томонидан жорий йилда ҳали хатловга олинмаган объектлардан самарали фойдаланиш борасида кўриладиган чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтилди.

▶️Батафсил ЎзА нигоҳида

#Нурафшон

👉Каналга уланиш👈
#билдириш

Зангиота тумани фуқаролари эътиборига!
⚡️Хонадонингиздаги АСКУГ ҳисобдони қарздорлик учун ўчган вақтда "Технопарк" МЧЖ томонидан тайёрланган видеоролик асосида ҳисобдонни ёқиш чорасини кўришингиз тавсия этилмайди. Газ таъминотини тиклашда тумангаз мутахассислари хизматидан фойдаланишингиз мақсадга мувофиқ, зеро хонадонингиз хавфсизлиги сизнинг хатти-ҳаракатингизга боғлиқлигини унутманг.

❗️Эслатма! "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан газ таъминотини қайта тиклаш учун юборилган СМС хабарномадаги махфий кодни киритиш жараёнида бир неча маротаба хатоликларга йўл қўйилса, ҳисобдон автомат тарзда қулфланишини, қулфни очиш "Технопарк" МЧЖ сервис хизмати томонидан амалга оширилишини, ушбу хизмат маълум бир вақтни талаб этишини билдирамиз.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#вакансия

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бўш иш ўринларига танлов эълон қилади!

📆Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 17 февраль кунига қадар қабул қилинади.

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ ОЛИШ УЧУН

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
51 НАФАР ИШСИЗЛАРГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ

⚡️Маданият ва истироҳат боғида Оҳангарон шаҳар ва туманидаги банд бўлмаган аҳоли вакиллари ва ишсиз алимент тўловчиларни бандлигига кўмаклашиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

♻️78 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 300 дан ортиқ вакант иш ўринлари билан қатнашган мазкур ярмаркада 400 нафардан зиёд банд бўлмаган фуқаролар (шундан 98 нафар ёшлар, 277 нафар аёллар ва 140 нафар алимент тўловчи ишсизлар) иштирок этди.

✔️Тадбир давомида 51 нафар ишсизларга (17 нафар алимент тўловчилар) ишга жойлашиш учун йўлланмалар тақдим қилинди, 100 нафарга яқин фуқароларга турли масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 16 нафар алимент олувчиларга тижорат банклари томонидан пластик карталар очилди, шунингдек, 6 нафар алимент тўловчи фуқаролар оиласи билан яраштирилди.

#Оҳангарон

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ёш тадбиркор - элга мададкор

❇️Зангиота туманида ёшларни тадбиркорликка ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланди. Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшлар учун ташкил этилган ўқув-семинарнинг илк куни очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди. Жараёнда 20 нафар йигит-қизлар иштирок этди.

✍️ Маълумот учун: ўқув-семинар якунида ёш тадбиркорларга сертификат берилади ва улар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун пул маблағларига эга бўладилар.

#Зангиота

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube