Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.1K photos
5.63K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#cпорт
#Олмалиқ

Олмалиқ шаҳри жамоаси биринчи ўринда

⚡️ Олмалиқ шаҳрида спортнинг жет кундо тури бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Тошкент вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.

📌Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Тошкент, Пискент туманларидан жами 7 та жамоа, 200 нафар спортчилар иштирок этган турнирда Олмалиқ шаҳри 1-ўрин, Тошкент тумани 2-ўрин ва 3-ўринни Оҳангарон шаҳри жамоалари қўлга киритди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон

“Ёш китобхон” танлови ғолиблари тақдирланди

📙Оққўрғон туманида катта форматда “Ёш китобхон” танлови ташкил этилди.

🤝Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва “Адолат” СДП вилоят кенгаши ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Камрон Файзуллаев, 45-умумтаълим мактаб ўқувчиси Жавлонбек Мирзаёқубов ва Чирчиқ давлат педагогика инситути талабаси Матлуба Рахмонбердиевалар ғолибликни қўлга киритди.

🛍Ғолиблар ҳамкорлар томонидан тақдирланишди.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#қарор_ва_ижро
#Олмалиқ

Электр таъминоти узлуксизлиги таъминланади

⚡️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 149–сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида комплекс амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, электр таъминоти корхонаси томонидан "Бўстон" МФЙ ҳудудига 148-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш мақсадида материаллар келтирилиб, 60 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди ва 0,5 км СИП кабель тармоқлари тортилди.

📌Шунингдек, "Мустақиллик" МФЙ аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 13 та темир-бетон устунлари ўрнатилди. Бундан ташқари 5 дона трансформатор пункти ва "Рамазон" МФЙдаги 2,3 км, "Олтин" МФЙдаги 1,6 км 0,4 кВ ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон
#сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

🔰Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов Йўлдошевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳоким лавозимида фаолият юритаётган эди.

💠Зуҳра Мирғозиева Тўраевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳаётимни газета-журналларсиз тасаввур қилолмайман! — шаҳар ҳокими

👉 https://xs.uz/uzkr/49494

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилмоқда

📍https://uza.uz/posts/238486

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter