Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
​​Олмалиққа Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ташриф буюрди

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси вакиллари ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб, маҳаллалардаги муаммолар билан қизиқишди.

📌 Меҳмонларга Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов, вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов, вилоят Уй-жой коммунал бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Ҳайдаров, вилоят Уй-жой инспекцияси масъуллари, шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда ҳокимлик масъуллари ҳамроҳлик қилишди.

🔰Мутасаддилар дастлаб Олмалиқ шаҳар 8- март кўчасидаги кўп қаватли уй қурилиши жараёни билан танишишди. Шундан сўнг шаҳардаги ноқонуний қурилмалар, таъмирталаб ички кўчалар ва локал иссиқлик қозонхонани кўздан кечиришди.

🛠 Шаҳарнинг чекка ҳудудидаги "Бўстон" МФЙ аҳолиси билан суҳбат олиб борилиб, муаммолар эшитилди. Фуқароларнинг муаммолари, хусусан, маҳаллага коммуникация тизими қурилиши, ички йўлларни таъмирлаш, чироқлар ўрнатиш бўйича масъулларга топшириқлар юклатилди.

📉 Шунингдек, шаҳардаги энг оғир ХУЖМШлар фаолияти ҳам кўздан кечирилиб, муаммолари таҳлил қилинди. Янги тизим – бошқарув сервис компаниялари фаолиятига баҳо берилди.

🔥Тотувлик кўчаси, 9-Б уйдаги фуқаронинг эътиборсизлиги оқибатида ёниб кетган хонадонни ҳашар йўли билан таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мажбурий ижро бюроси оилаларни яраштирмоқда

🔰Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан 150 нафар фуқаронинг оилалари яраштирилди.

💠Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2016 йил 9 ноябрдаги 1-5664/16-сонли ижро варақасига асосан қарздор Раззаков Абдухасан Эркиновичдан ундирувчи Раззакова Гулзада Жамолиддин қизи фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан эр-хотинлар яраштирилиб, ижро ҳужжати якунланди. Бундай мисолларни давом эттириш мумкин.

🔷Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2014 йил 7 августдаги СБ-479-сонли ижро варақасига асосан қарздор Маҳмудов Дилшод Музаффаровичдан ундирувчи Маҳмудова Асалхон Равшан қизи фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан якунига етказилди.

📌Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2020 йил 21 декабрдаги 2-1102-2003/6271-сонли ижро варақасига асосан қарздор Абдурахмонов Сардор Иброхимовичдан ундирувчи Абдурахмонова Умида Юлдош қизи фойдасига алимент ундириш юзасидан ўзаро келишилганлиги сабабли, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Эртош туристик зонага айланади

❇️Оҳангарон тумани яқин келажакда туристик салоҳияти юқори ҳудуд сифатида алоҳида эътироф этилиши шубҳасиз. Сабаби ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ижроси юзасидан амлга оширилаётган ислоҳотлар кўлами бунга ёрқин мисолдир.

🏘Хусусан, “Кўксарой” МФЙ Эртош қишлоғида 20 та меҳмон уйлари ташкил этилишига доир олиб борилаётган ҳаракатлар маҳалла фуқароларида ҳам туризмга эътибор юқорилигини кўрсатди.

⚡️Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари Эртош қишлоғи аҳолиси билан биргаликда меҳмон уйларини ташкил этиш юзасидан тадбир уюштириб, туризм ривожи йўлида яна бир хайрли ишга қўл уришди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ангрен шаҳрида янги инвестиция лойиҳалари аёллар ва ёшлар бандлигини таъминламоқда

❇️Тошкент вилоятида ўтган йили умумий қиймати 10 триллион сўм миқдоридаги 495 та ҳудудий лойиҳалар ишга туширилган. Улар асосида 20 минг 821 та иш ўрни яратилган.

🔰Аҳамиятлиси, ташкил этилган иш ўринларига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, мунтазам ишсиз ёшлар жалб этилган.

▶️Батафсил ЎзА сайтида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Вилоятдаги эскирган газ ҳисоблагичлар тўлиқ замонавийсига алмаштирилмоқда

🔥Аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали томонидан зарур барча чоралар кўрилмоқда.

Асосан қизил ҳудудларга киритилган Чиноз, Янгийўл туманлари ҳамда Янгийўл, Нурафшон шаҳрида аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Ўз навбатида, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни юритишнинг оддий ва қулай тизими жорий этилди.

▶️Батафсил ЎзА сайтида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏤Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

♦️Бугунги кунда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ваколатларини мақбуллаштириш, иш услубини тубдан қайта кўриб чиқиш заруриятига айланган.

📌Шу мақсадда, Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

📎Президентимиз томонидан 2020 йил 24 ноябрда имзоланган Фармон ижросига мувофиқ, вилоят прокуратураси ташаббуси билан муҳим чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, алимент ундирувчиларининг самарадорлигини ошириш юзасидан махсус дастур лойиҳаси тайёрланди.

🎞Батафсил "O‘zbekiston 24" лавҳасида.


👉 Каналга аъзо бўлиш👈


Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Бугун туғилган кун – Ислом Каримов (хотира)
 
📍 https://uza.uz/uz/posts/237901

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Халқ таълими соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

📊Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Хусусан, халқ таълими соҳасида олиб бориладиган қурилишларга назар ташлайдиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан яна ортганини кўрамиз.

🗒Жорий йилда халқ таълими соҳасида 5 та янги мактаб қуриш, 22 та мактабни реконструкция қилиш, 13 та мактабни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

🏗Жумладан, Янгийўл тумани Гулбаҳор қўрғонида замонавий янги мактаб қурилиши режалаштирилган. Умумтаълим даргоҳи 660 ўринли бўлиб, барча қулайликларга эга бўлади.

💰Жумладан, спорт зали ҳам барпо этилади. Таълим масканини бунёд этиш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 3 миллиард 500 миллион сўм ажратилади.

Мактаб жорий йилда қурилиб, ўқувчиларга топширилади. Шундай қилиб, Гулбаҳорда мактаблар сони биттага кўпаяди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мурожаатга кўра, йўлларни ободонлаштиришга киришилди

🏢Яқинда Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этилган вилоят сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувида "Уйғур" маҳалласи Олмазор кўчасида яшовчи фуқаро Чарос Норматова ўз кўчасини ободонлаштиришни сўраб, мурожаат қилган эди.

🛣Муаммо тегишли тартибда ўрганилиб, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров ташаббуси билан Олмазор кўчасининг 500 метр масофасига туман йўл қурилиш корхонаси ишчилари томонидан шағал ётқизилиб, йўлларни ободонлаштириш бошланди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️Ўрта Чирчиқ туманида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган семинар ташкил этилди.

🔷Тумандаги 20 га яқин МФЙ раислари ва ёшлар иштирок этган тадбирда Давлат хизматлари кўрсатиш маркази мутахассислари томонидан масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш учун нафақат маҳаллаларда, балки умумтаълим мактабларида ҳам махсус хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил этилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter