1 нафар тадбиркорга 1 нафар ёш бириктирилди
✅Паркент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Н.Муҳамедов, ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тадбиркорликка кўмаклашиш бўлимлари ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" да турувчи 193 нафар ёшлар ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
📌Учрашувда ишсиз ва уюшмаган ёшларнинг аксарияти ишга жойлашиш учун ташкилот мутасаддилари билан шартнома имзоладилар.
🔹 Тумандаги мавжуд тижорат банклари томонидан кредит олиб, шу орқали тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлганлар рўйхатга олиниб, уларга бу борада яқиндан кўмак берилиши белгиланди. Шунингдек, тадбирда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёш бириктирилди.
#Паркент
👉Каналга уланиш👈
Web-site | Facebook| Instagram|YouTube

Тарғибот тадбири бўлиб ўтди
❇️Зангиота тумани 1-секторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботи бўлиб ўтди. Унда профессор, доцентлар, депутатлар, аҳоли вакиллари иштирок этди.
👉Тадбирдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа Мурожатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишдан иборат бўлди.
#Зангиота

Сенатор ёшларнинг муаммосини тинглади
📌Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Cенати аъзоси, ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов Ангрен шаҳри аҳолиси ҳамда ёшлари билан учрашди.
✅Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулло Маҳмудов ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этишди.
🔰Учрашув давомида Абдулла Хурсанов ОКМК фаолияти, ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши ҳамда олиб борилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида реконструкция ва модернизация ишлари, комбинат таркибидаги янги кон ва фабрикалар барпо этилиши ҳақидаги маълумотларни йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола этди. Ушбу янги корхоналар учун билимли мутахассислар зарур бўлиши ва бунинг учун ёшлар ўқиб, изланиб, касбни пухта эгаллашлари лозимлиги ҳам айтилди.
Батафсил
#Ангрен

Forwarded from Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
#матбуот_анжумани
⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва вилоят Транспорт бошқармаси ҳамкорлигида бугун "Олмалиқ шаҳрида жамоат транспорти хизматини ривожлантириш: муаммо, таклиф ва ечим" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
🚌 Анжуманда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов вилоят, жумладан, Олмалиқ шаҳрида йўловчи ташиш бўйича амалга оширилиши кутилаётган режалар хусусида ОАВ вакиллари ва анжуман иштирокчиларига ахборот берди.
👮🏽Шунингдек, анжуман давомида Олмалиқ шаҳар ДСИ, ИИБ ЙҲХБ, Монополияга қарши курашиш вилоят бошқармаси вакилларининг йўловчи ташиш фаолияти бўйича ахборотлари ҳам тингланди.
✅ Таъкидланганидек, шу йилдан бошлаб вилоятимизда "Дамас" русумидаги автоуловда йўловчи ташиш фаолиятига босқичма-босқич чек қўйилиб, ўрнига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун тадбиркорларга банк орқали имтиёзли кредитлар ажратилади.
📹 Анжуман якунида мавзу юзасидан "Олмалиқ ҳақиқати", "Алмалыкский рабочий", ОКМК ТВ мухбирлари, маҳаллий блогерлар ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб беришди.
@Olmaliq_shahri

Forwarded from PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#миллатлараро_иноқлик
#зиёрат_туризми
💠Қадимдан ўзбек ва қозоқ халқи ўртасида аҳил қўшничилик, қуда-андалик, дўсту биродарлик алоқалари мустаҳкам бўлган.
♻️Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Қозоғистон республикаси "Kazakh Tourizm" компанияси ҳамкорлигида туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида вилоят бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
✅Саёҳат доирасида делегация "Новкент"даги ўзбек-қозоқ миллий маданий марказида бўлиб, Ўнғор Ўрмонов номидаги "қўноқ" - қариялар оромгоҳига ташриф буюрди. Марказ фаолияти ва режалари билан танишилди. Ўзбек ва қозоқ миллий куй-қўшиқлари ижро этилди.
📌"Новкент"да жами 3046 нафар аҳоли бўлиб, 1000 нафарга яқин қозоқ қардошлари билан аҳил-иноқликда яшайди. Қишлоқдаги 12-умумтаълим мактабида таълим ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади.
✅Бу каби учрашувлар ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, тотувлик, бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманидаги ер майдонларида баҳорий мавсумга тайёргарлик ишлари бошланди.
🌳 Тумандаги ариқ, зовурлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ишлари олиб борилмоқда.
🚜 Ерларни экин экишга агротехник талаблар даражасида сифатли тайёрлаш мақсадида техникалар жалб этилган.
🎞 Қисқача роликда кўришингиз мумкин👆👆
✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yangiyul_tuman

Фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
❇️Чирчиқ шаҳридаги 2-сон оилавий поликлиникада тиббий скрининг ўтказилди. Унда терапевт, педиатр, невропатолог ва икки нафар гинеколог шифокорлар қатнашди. Шунингдек, тиббий текширувда 4 нафар ҳамшира шифокорларга ёрдаи берди. Тиббий текширув жараёнида 78 нафар аҳоли шифокорлар назоратидан ўтди.
✅ 18 нафар 7 ёшгача болалар тиббий кўрикдан ўтказилганда, уларнинг 5 нафарида нафас олиш аъзолари ва камқонлик касаллиги аниқланди. Шу билан бирга, 60 нафар 40 ёшдан ошган фуқаролар орасида 21 фуқарода турли касаллик борлиги аниқланди.
✳️ Тиббий скрининг давомида 47 нафар 35 ёшдан юқори бўлган аёллар саломатлиги ҳам текширилди. Бундан ташқари, 9 нафар нуронийлар кўрикдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар буйича фуқаролар назоратга олинди ва керакли тавсиялар берилди.
#Чирчиқ
#тиббий_кўрик

Қозоғистон делегацияси Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан кутиб олинди
📌Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси дипломатик ходими О. Маннапова томонидан Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий ва Хоразм вилоятларига инфотур уюштириш режалаштирилган. Унда Қозоғистоннинг туризмга алоқадор турли ташкилот вакиллари, жумладан, Мусулмонлар диний бошқармаси, Қозоғистон “Казах Тоуризм” миллий компанияси, Қозоғистон туроператорлар ассоциацияси, турагентликлар ҳамда қозоғистонлик мухбирлар қатнашишди.
🔹Делегация аъзоларининг илк саёҳати Тошкент вилоятидаги Зангиота зиёратгоҳидан бошланди. Шунингдек, меҳмонлар Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғида бўлиб, чекка бир қишлоқда яратилган катта ютуқларга юқори баҳо беришди. Қишлоқда ўз фаолиятини бошлаган тикув фабрикасидаги иш жараёнининг қизғинлиги, ишчи-ходимлар ҳам маҳалланинг аёлларини ташкил қилиши, тўғрироғи қишлоқ аёллари бандлиги таъминланганлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
🔸Эшонободнинг юзи ҳисобланмиш маданият марказида шу ернинг аҳолиси томонидан тайёрланган концерт дастури қозоқ делегациясига кўтаринки кайфият улашди.
♻️Тошкент вилояти бўйлаб уюштирилган бир кунлик саёҳатнинг навбатдаги йўналиши Пискент туманига уюштирилди. Делегация Пискентнинг Новкент қишлоғидаги Ўзбек-Қозоқ миллий марказида бўлиб, марказнинг фаолияти, келажакдаги режалари билан танишишди.
✅Шундан кейин Қозоғистон делегацияси Нурафшон шаҳрига етиб келди. Бўлиб ўтган учрашувда икки томоннинг, аввало дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, пировардида туризм соҳасида изчил ислоҳотларни кучайтириш, хусусан зиёрат туризмини ривожлантириш орқали иккала мамлакат туристик салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида этибор қаратилди. Шунингдек, соҳага оид тажриба алмашиш орқали малака ошириш бўйича келишиб олинди.

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#bildirish
Hurmatli yoshlar! Sizni savollar qiynayaptimi? Huquqshunos koʻmagiga muhtojmisiz? Unda bizga murojaat qiling. @yoshlar_aloqada_Bot hamda 70-764-66-17 raqami orqali sizga koʻmakka tayyormiz.
Bepul yurist maslahatidan foydalaning va huquqingizni mustahkamlang!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
| Instagram | Facebook
Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

Ногиронга мураббий бириктирилди
⚽️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи номига Бўка тумани “Қулдироқ” МФЙда истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони Зуҳриддин Дадабоевдан спорт анжомлари олишга ёрдам бериш бўйича мурожаат келиб тушди.
❇️ Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Араббоев мурожаат юзасидан Бўка туманида бўлиб, Зуҳриддин билан учрашди ва унинг мурожаати ижобий ҳал қилинди.
✅Шунингдек, фуқаро З. Дадабоевга келгусида спорт билан шуғулланиши учун Бўка тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан мураббий бириктирилди.
#Бўка

Оҳангаронда замонавий боғчалар сони кўпаймоқда
⚡️Оҳангарон тумани “Ёнариқ” МФЙда ҳомийлик асосида янги мактабгача таълим ташкилоти барпо этилмоқда. 180 ўринга мўлжалланган ушбу МТТ лойиҳасининг умумий қиймати 5,4 млрд. сўмни ташкил этади. Қурилиш ишлари “Қишлоқ қурилиш инвест” инжинеринг компанияси томонидан олиб борилмоқда.
📌"Ёнариқ” МФЙда 3-7 ёшдаги болалар сони 364 нафарни ташкил этиб, маҳалладаги 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига 130 нафари (36 фоизи) қамраб олинган. Янги муассаса ишга тушгач, қамров даражаси 86 фоизга етиши кўзда тутилган.
🔍Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, туманда ҳомийлик асосида 7 та, инвестицион дастурга асосан 2 та, давлат-хусусий шерикчилик асосида 1 та ва 12 та нодавлат оилавий МТТ қурилади.
#Оҳангарон_тумани

Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди
📌 Бекобод шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди раиси, шаҳар прокуратураси, ИИБ ходимлари иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
✅ Сайёр судда шаҳар пробация гуруҳи назорати остидаги шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, 6 нафар шахслар ўзларига тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавфсифланланганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
🟡Шунингдек, 2 нафар ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 46-моддасига асосан жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди.
🔍Икки нафар ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган қилинган маҳкумлар жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жазо тури оғирроқ жазо тури билан алмаштирилди.
📎Шу билан бирга, суд мажлисида пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга суд раиси Б.Қораев, шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов, шаҳар ИИБ бошлиғи М.Соттиев ва вилоят ИИБ ЖИЭБ пробация бўлими бошлиғи А.Бурхановдан ҳуқуқий жавоблар олишди.
#Бекобод