Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик
#профилактика

🎗Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!

💠2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида тиббий маданиятни юксалтиришга катта аҳамият берилмоқда.

♻️Пискент тумани ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамкорлигида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида тарғибот тадбири ва сайёр лаборатор таҳлиллар ўтказилди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

🎥 Батафсил юқоридаги видеолавҳада танишинг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Кореялик инвесторлар янги завод бунёд этади

✳️Тошкент вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва юртимизга ташриф буюрган Корея Республикасининг “CARIS” компанияси вице-президенти Ли Жонг Чул бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

🔰Мулоқот чоғида вилоят ҳудудида “CARIS” CO LTD компанияси томонидан янги технологиялар асосида йўл бўйи хавфсизлик тўсиқларини ПВХ (поливинилхлорид) хом-ашёсидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи завод бунёд этиш ва лойиҳа учун ер майдони ажратиш хусусида сўз борди.

🔹Лойиҳанинг умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, унда 100 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. Учрашув давомида лойиҳанинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон-Корея давлатларининг икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари эътироф этилди.

#инвестиция

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мурожаатнома мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

🔍Чирчиқ шаҳридаги 14-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан Президентнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.

📌Жараёнда маҳаллалар, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

#Чирчиқ
#тарғибот

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг 6-чақириқ ХХI сессияси бўлиб ўтди.

🎞Батафсил лавҳада.

#Қибрай
#сессия

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Давлатимиз раҳбари Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази қурилиши билан танишди.
Мазкур ишлар натижасида амбулатор ва стационар тартибда 100 дан ортиқ тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Жумладан, йилига 60 мингдан зиёд гемодиализ муолажалари, 150 та ноёб буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилади.
Президент нефрология ёрдамини кенгайтириш, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Глава государства ознакомился со строительством Республиканского центра нефрологии и трансплантации почки.
После завершения работ в центре появится возможность оказания более 100 видов амбулаторных и стационарных медуслуг. В частности, намечено проводить в год более 60 тысяч процедур гемодиализа и 150 уникальных трансплантаций почек.
Президент дал указания по расширению масштаба нефрологической помощи, налаживанию системной профилактической работы.

#Mirziyoyev #tanishuv #tibbiyot #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мактаб кутубхонасига 1200 дан ортиқ китоб совға қилинди

📚Паркент туманидаги 54-умумтаълим мактаби кутубхонасига вилоят прокурори Салом Самадов 225 дона, туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов 1000 дона бадиий адабиётлар совға қилди.

📌Шу муносабат билан умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда вилоят прокурори, туман ҳокими, халқ таълими бўлими мутасаддилари, фахрий устозлар ва ўқувчилар қатнашди.

🔰Вилоят прокурори Салом Самадов китобларни мактаб раҳбариятига топширар экан, бу даргоҳда таҳсил олаётган ёшлардан келгусида етук ва баркамол, эл-юрт манфаати, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қиладиган инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

#Паркент
#маънавият

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ички ишлар бўлинмасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

Юқори Чирчиқ тумани “Ийк ота” МФЙ ҳудудидаги 13-сонли ички ишлар бўлинмаси фойдаланишга топширилди. Бўлинма 12 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 36 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатади.

🔹Бинонинг расмий очилиш маросимида вилоят ИИББ бошлиғи ва ўринбосарлари, шахсий таркиб ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

⚡️Тадбирда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Т. Арипов сўзга чиқиб, Ватан ҳимоячилари куни ва янги бинонинг фаолият бошлаганлиги билан йиғилганларни қутлади.

📌 Бино замон талаблари асосида қурилган бўлиб, сўнгги технологиялар билан жиҳозланган. Хусусан, навбатчилик қисми, тергов, профилактика, шунингдек, ходимлар учун барча хизмат шароитлари яратилган.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Тошкент вилоятида Ватан ҳимоячилари куни тантаналари қандай ўтди?

Жараённи "Севимли" телеканалининг истеъдодли журналисти Дилобар Холиқова лавҳасида томоша қилинг.

👉Каналга аъзо бўлиш👈
#аграр_соҳа

Мавсумий агротехник тадбирлар ўтказилмоқда

🚜Бугунги кунда фермерлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида қишки агротехник тадбирларни амалга оширмоқдалар.

🌱Пискент туманида 2021 йил ҳосили учун 8 минг 655 гектар майдонга буғдой сепилган. Айни вақтда ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида агротехник қоидаларга мувофиқ экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Пискент туман ҳокими ўринбосари Мурод Абдураҳмонов майдонларда бўлиб, олиб борилаётган агротехник тадбирларни назорат қилди: - Тупроққа ярим чириган 20–30 тонна гўнг солинганда, ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди. Бу эса экинлардан мўл ҳосил олишда муҳим омил ҳисобланади,-дейди М.Абдураҳмонов.

🚜Ҳозиргача ғаллазорларда 1132 та ҳандақ қазилиб, 26 минг 400 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi