Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва улардан тўғри фойдаланиш қонун-қоидаларини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида иштирок этган тадбиркорлар ва фермерларга томчилатиб суғориладиган технологиялардан қандай фойдаланиш ва унинг афзалликлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш асосида суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш, шу орқали озиқ-овқат маҳсулотлари миқдорини кенгайтиришда самарадорлик кузатилиши айтиб ўтилди.

@toshvilpressa
#Оққўрғон

“Меҳр” лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Оққўрғон туманида “Меҳр” лойиҳаси ўтказилди.

Ташкилот иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ёрдам бериш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва роли аҳамиятини ошириш борасида ҳам бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Бу эса эътиборга лойиқ бўлган ёшларни руҳиятига куч бермоқда.

@toshvilpressa
Нурафшонда янги мусиқали драма театри қад ростлайди – Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида лойиҳа муҳокама қилинди

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қахрамон Хакимов Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашди.

Учрашувда Нурафшон шаҳрида “Тошкент вилояти тарихи ва маданияти музейи” ҳамда “Вилоят Мусиқали драма театри” ни замон талабларига мос равишда қуриш ва фаолиятини ташкил этиш бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида шаҳар ҳокими Қахрамон Хакимов Нурафшонда Республикада ягона бўлган жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган “Симпозиумлар саройи”ни қуриш таклифини билдирди.

Вазир шаҳар ҳокимининг таклифларини қўллаб-қувватлаб, биргаликда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни таъкидлади.

@toshvilpressa
“Дийдор” кўчаси асфальт қилинадиган бўлди

Тошкент туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси “Дийдор” маҳалласи Шуҳрат кўчасидаги фуқоролар билан учрашди. Аҳоли вакиллари кўчани 250 метр жойини асфалтлаштириш зарурлиги ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни кўтарди.

Фуқаро Умида йўлланма орқали касалхонага ётқизилишини илтимос қилди. Туман соғлиқни сақлаш бўлими орқали амалий ёрдам берилди. Айрим оилалар нотинчлиги, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қўни-қўшнилар тинчини бузаётганидан шикоят бўлди. Нотинч оилалар билан махсус шуғулланиладиган бўлди.

Махаллада оилавий ажримлар кўпайган ва бу масалага жамоатчиликни жалб қилиш ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Мирислом УСМОНОВ,
Тошкент тумани кенгашининг депутат
Оҳангарон шаҳри ва туманида вилоят ҳокими ўринбосари Қобил Ҳамдамов бошчилигида коммунал соҳадаги мавжуд муаммолар, дебитор қарздорликлар, кўп қаватли уйларни таъмирлаш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳудудий ҳокимликлар, коммунал соҳа, МИБ, банк филиалларининг вилоят, туман ва шаҳар масъуллари иштирок этишди.

Жараёнда ҳудудларда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Мулоқотлар чоғида дебитор қарздорликларни қисқартириш, хизмат сифатини яхшилаш борасида галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Худди шундай муҳокама йиғилиши Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида ҳам бўлиб ўтди.

@toshvilpressa
Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматовнинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари очилди. Сиз бу ерда ҳокимнинг кундалик иш фаолияти, учрашув ва мулоқотлари ҳақида ўқиб боришингиз, бевосита мурожаат йўллашингиз мумкин.
Телеграмда: t.iss.one/Toshkent_viloyati_hokimi
Фейсбук тармоғида: https://fb.me/toshvilhokim

@toshvilpressa
#хабар

Божхона кўрик сканери берган ишора ўз тасдиғини топди

Азалий қўшни ва қардош ўзбек ва тожик халқларини дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг эркин ҳаракатланишларига шароит яратиш мақсадида, анча йиллар аввал ёпилиб кетган чегара божхона постлари фаолияти қайта тикланганди.

Бироқ бундан фойдаланиб, контрабанда ашёларини яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Масалан, божхона постидаги “Nuctech RF 6010” русумли инспекцион сканер кўрик ускунаси шу йилнинг 18 феврал куни “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости жойлашган темир йўл станцияси платформасига Тожикистондан кириб келган 2005-сонли темир йўл таркибидаги 55004444-сонли усти очиқ ярим вагон тасвирини таҳлил қилиб, ён тараф рамасига бегона жисм яширилганлигига ишора берган.
Мазкур вагон божхона ва чегара ходимлари иштирокида “Чарли” лақабли хизмат ити ёрдамида чуқур божхона кўригидан ўтказилганида, рама бўшлиғига 473,1 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси яшириб олиб ўтишга ҳаракат қилинганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавлюда ЧИМБЕРГЕНОВА, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, (“Халқ сўзи”)

@toshvilpressa
Тошкент вилояти ҳокими Оҳангаронга ташрифи чоғида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш учун штаб ташкил қилишга топшириқ берганди. Топшириқнинг ижроси қандай бўлди?

Вилоят солиқ бошқармаси вакиллари Оҳангаронга нега келишди?


Батафсил:👇👇
https://telegra.ph/Tadbirkorlarning-muammolari-%D1%9Erganilmo%D2%9Bda-02-21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

Тошкент вилояти ҳокимининг "Li da Metal Technology" қўшма корхонасига ташрифи видеолавҳаларда.

Корхона:
▪️юқори сифатли пўлат қурилиш арматураси ишлаб чиқаришга мўлжалланган;
▪️лойиҳа қиймати 41 млн. АҚШ доллари.
▪️400 нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланган.

@toshvilpressa
#расмий

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди

Файзиева Сайёра Мавляновна Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

С.Файзиева 1962 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1985 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида бошқарув органлари ва тиббиёт соҳасида масъул лавозимларда ишлаган.

Сайёра Файзиева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келган.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида 1030 та маҳалла мавжуд бўлиб, барчасига профилактика инспекторлари бириктирилган. Мақсад содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш.

Бу борада вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан “Менинг маҳаллам жиноятдан ҳоли ҳудуд” шиори остида хизмат ҳам йўлга қўйилган.

Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангота_тумани

Мудофаа вазирлиги томонидан Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўқувчи-ёшлар иштирокида спортнинг бир неча турлари ва халқ ўйинларини янада оммалаштиришга қаратилган беллашув ташкил этилди.

Тафсилотлар “Ўзбекистон 24” нигоҳида.

@toshvilpressa
#халқ_орасида

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Муллахонов жойларда уйма-уй юриб, аҳоли билан учрашмоқда

Аҳолининг кам таъминланган қатламининг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш юзасидан вилоятда турли хонадонларга ташрифлар тез-тез ўтказиб турилмоқда.

Бу албатта, халқни рози қилиш йўлидаги илк қадамлардир. Шундай ташрифлардан бири икки туманда бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Муллахонов бошчилигида Қуйи Чирчиқ туманидаги кам таъминланган оилаларда ўрганиш ўтказилди. Уларнинг муаммолари тингланиб, ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари кўрилди.

Сўнгра Янгийўл туманида ҳам шундай мулоқотлар ўтказилди ва масалалар жойида бартараф этилди.

@toshvilpressa