Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
Беш нафар ёшга касб-ҳунарга ўқишга йўлланма берилди

♻️Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида "Ўткир" ва "Мустақиллик" маҳаллаларидаги ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.

📌Хусусан, бир нафар ёшга тикувчилик машинаси олиши учун 5 иш кунида кредит ажратиш бўйича Халқ банки туман филиали мутасаддиларига топшириқ берилди.

📝Шунингдек, ёшларнинг хоҳиш-истакларига қараб уларнинг 2 нафарига олий таълимга тайёргарлик кўриши учун қўшимча (репетитор) дарслар ташкил этиш белгиланди, 5 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш учун стипендия тўланадиган йўлланма ажратилди.

📌Бундан ташқари, йигит-қизларнинг кредит ажратиш, бандлик каби бошқа мурожаатлари юзасидан тегишли масъулларга вазифалар топширилди.

#Қибрай
#учрашув

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун қиш-баҳор мавсумида аҳолини сифатли ва арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, деҳқон бозорлари учун доимий захира яратиш мутасаддиларнинг асосий вазифасига айланган.

🍅🥕Жумладан, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ва Қибрай туманларида арзонлаштирилган савдо расталари ташкил этилиб, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйилган.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида.

#Олмалиқ #Оҳангарон #Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Электр таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

Тошкент вилоятида энергетика тизимини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📌Хусусан, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳомийлигида "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғинида электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари бошланди.

🔹Шунингдек, "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, Соғлом авлод кўчасига 35/10 кВ "Жумабозор" подстанциясидан чиқувчи ҳаво тармоғида 1 550 метрли 34 дона 0.4 кВли темир-бетон устунлар, изоляторлар ўрнатилмоқда.

#Юқори_Чирчиқ
#жараён

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Тошкент вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этишга киришилди.Дастур барча соҳаларни қамраб олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Хусусан, жорий йилнинг 11 январигача бўлган маълумотларни таҳлил қилсак, вазият ойдинлашади.

🔸Ҳозиргача “Энг яхши ҳарбий-ватанпарварлик тадбирини ўтказган туман (шаҳар)” деб Чиноз тумани, “Энг яхши спорт тадбири ўтказган туман (шаҳар)” сифатида Ангрен шаҳри, “Энг яхши маънавий-маърифий тадбир ўтказган туман (шаҳар)” этиб Бекобод тумани, ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича “Энг яхши тадбир ўтказган туман (шаҳар)” деб Ўрта Чирчиқ тумани, “Энг яхши маданий тадбир ўтказган туман (шаҳар)” сифатида Тошкент тумани топилди.

🔹Ўтган муддат ичида 27 нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

🔸Мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига ёшларнинг қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида 13 та тадбир ташкил этилиб, 935 нафар ёшлар жалб этилди.

🔹 Йигит-қизларни жисмоний чиниқтириш, спортдаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича 143 марта тадбир уюштирилиб, жараёнда 4872 нафар ёшлар иштирок этишди.

🔸Ёшлар билан 67 маротаба мусобақалар ташкил этилиб, 2288 нафар ёшлар иштироки таъминланди. Бундан ташқари, маҳаллалардаги ёшлар билан ўтказилган машғулотларда 2584 нафар йигит-қизлар иштирок этди.

🔹Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича 30 марта ташкил этилган тадбирларда 1844 нафар ёшлар қатнашди.

🔸 Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олиш бўйича 26 марта тадбир ташкил этилиб, 910 нафар йигит-қизнинг иштироки таъминланди.

#янги_тизим
#таҳлил

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Муносабат

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлими томонидан Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтувчи Д-150-600 мм ли ичимлик суви қувурларидаги юзага келган носозликлар бартараф этилди.

"Гулбаҳор" ҳамда "Ниёзбош" сув иншоотларида насос агрегатлари ишга туширилиб, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга босқичма-босқич сув етказиб бериш тўлиқ йўлга қўйилди.

"ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ" МЧЖ.

👉 Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашмоқда

🔸Галдаги учрашувда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ёшларни талаб ва таклифларини очиқ, бемалол билдиришга чақирди.

🏫"Саидобод"лик Саидқосим Пўлатов - ўқув маркази раҳбари. У келгусида хусусий мактаб очиш ниятида. Ҳоким ёш тадбиркорга жой масаласида ёрдам бериш билан бирга эҳтиёжманд оила фарзандларининг таълим олишига ҳомийлик қилишини билдирди.

📹 Батафсил видеолавҳада.

#Пискент
#ёшлар_эътиборда

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегара қўшинлари: ватан сарҳадлари ишончли қўлда!

Янгийўл туманида жойлашган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари юртимиз тинчлиги ва давлатимиз чегаралари дахлсизлигини таъминлашда бор куч-ғайратлари билан хизмат қилишмоқда.

🎞 Ушбу ролик Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари, Янгийўл туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл туман бўлими, туман МТТ ҳамкорлигида тайёрланган.

#Янгийўл_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Olmaliq
Уй-жойга муҳтож фуқароларга субсидия ажратиш бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди

⚡️ Куни кеча Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори ижроси юзасидан комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

🔎 Йиғилишни шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, комиссия раиси Умид Шоумаров олиб борди. Унда уй-жой олиш учун бюджетдан субсидия ажратиш масаласида мурожаат қилган 16 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, шундан 6 нафар фуқаронинг аризаларига ижобий баҳо берилди.

💻 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2020 йилнинг якунига қадар Олмалиқ шаҳридан уй-жойга муҳтож бўлиб, Давлат хизматлари марказига 104 нафар фуқаро ариза билан мурожаат қилган бўлиб, ҳозирда аризаларнинг 72 таси кўриб чиқилди.

#ижтимоий_ҳимоя
#Олмалиқ

👉 Каналга уланиш 👈
Икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

📌Жорий йилнинг 12 январь куни соат 11:13 да Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига 8-кичик туман, 9-уйда яшовчи фуқаролар томонидан уйнинг 41-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар берилди.

🔹Соат 11:25 да воқеа жойига етиб борган бир неча қутқарувчилар ёнғинни бартараф этиш чоғида хонадонда яшовчи, 1950 йилда туғилган фуқаро А. Каспарова ва унинг набираси, 2018 йилда туғилган, вояга етмаган Д. Штурбабинни аланга ичидан олиб чиқишга муваффақ бўлдилар.

🔥Зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан фуқаро А.Каспарова ҳамда вояга етмаган Д.Штурбабиннинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, шифохонага олиб кетилди. Айни пайтда фуқароларнинг саломатлиги яхши.

⚡️Ёнғин 302 метр майдонга тарқалган ва қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан хонадоннинг 602 метр майдони сақлаб қолинган. Дастлабки суриштирув давомида ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби болалар шўхлиги оқибатида юзага келган, деб баҳоланмоқда.

#Чирчиқ
#ФВВ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тест синовлари бўлиб ўтди

🔹Юқори Чирчиқ туманидаги информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган янги таянч мактабига иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш мақсадида қабул бўлиб ўтди.

🔍Жараёнда ахборот технологияларига қизиққан 143 нафар ўқувчи тест топширди. Тест жараёнлари шаффоф ўтишига алоҳида эътибор қаратилди. Мактабга 60 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.

#Юқори_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Тошкент вилоятининг 31 минг гектардан зиёд майдонида ҳар йили мева-савзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Узумзор ва боғлар майдони 44 минг гектарни ташкил қилади. Вилоят бўйича йилига 1 миллион 330 минг тоннадан ортиқ савзавот, 82 минг тонна полиз, 254 минг тонна мева, 103 минг тонна узум маҳсулотлари тайёрланади.

❇️Бугунги кундаги асосий вазифа ушбу маҳсулотларни ўз вақтида сифатига путур етказмасдан ва аҳолига мақбул нархларда истеъмолчиларга етказиб беришдан иборат. Шу боис, вилоят прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузурилаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси бу ишларни назорат қилиб бормоқда.

🔷Бозорлардаги асосий эътибор аҳоли учун энг зарур бўлган гўшт, сут, тухум, ёғ, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва нархларни сунъий равишда ошириб юбормасликка қаратиляпти.

🎞Батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида.

#Олмалиқ_шаҳри
#Чирчиқ_шаҳри
#Янгийўл_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube