Мумтоз адабиётимизнинг икки даҳосига эҳтиром
⚡️Мамлакатимизда ҳар йили февраль ойида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакилларидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари нишонланади.
📌Паркент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда давлат, жамоат арбоби ва ҳассос шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди.
✅Болалар мусиқа ва санъат мактаби мутасаддилари томонидан ташкил этилган кечада таниқли санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли томонидан Навоий ва Бобур қаламига мансуб дилрабо қўшиқлар, халқ мақомлари ижро этилди.
⚡️Кеча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.
#Паркент_тумани
👉Каналга уланиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube