Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон #ёнғин

Эҳтиётсизлик нохуш ҳолатларга олиб келади

🔴Шу кунларда, афсуски, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Маълумотларга кўра, биргина ноябрь ойининг ўзида Нурафшон шаҳрининг ўзида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 8 та нохуш ҳолат қайд этилган бўлиб, жами 13 нафар инсон жабрланган, 6 нафари вафар этган.

⚠️Ушбу нохушликларнинг сабаби ўрганилганда, хонадонларда газ жиҳозларини хавфсизлик қоидаларига риоя қилмай ишлатиш, табиий газ таъминотига ўзбошимчалик билан уланишлар, носоз дудбуронлар, ностандарт автоматикасиз ёндиргичлардан фойдаланиш оқибатида содир бўлганлиги аниқланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
«Коррупцияга аралашган олимни олим ҳисобламайман» — Бўка тумани фарзанди, таниқли математик Аброр Худойбердиев билан суҳбат

👉 https://kun.uz/03440125

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#иссиқлик_манбаи #ўқув_машғулот

“Иссиқлик манбаи” ўқув машғулотлар ўтказмоқда

⚡️Жорий йилнинг 28-31 декабрь кунлари Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧБ томонидан тасарруфидаги шаҳар ва туман филиаллари қозонхоналарида ҳар хил кўринишдаги авария ҳолатлари, техника хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузилиши оқибатида юзага келадиган вазиятлар, шунингдек, бошқа турдаги хавфларни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган ўқув-тактик машғулот ана шу мавзуга бағишланди.

⁉️Қибрай “Иссиқлик манбаи” филиали 2-сонли қозонхонасида шартли равишда ёнғин содир бўлганда хавф қандай бартараф этилади?

⚠️Ўқув-машғулот иштирокчилари навбатчи оператор томонидан ишлаб турган қозонларнинг газ таъминотидан узиш бўғинларини ёпиш ва диспетчер ходимга ахборот беришдан бошлаб, 20-30 дақиқа вақт ичида қозонда циркуляция орқали қозон совутилиш жараёнлари, шу билан бирга, диспетчер томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган вазифалар ҳам батафсил кўрсатиб берилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай

"Президент совғаси" болаларга қувонч бағишлади

🎁Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов ва туман прокурори С.Салихов вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйига ташриф буюриб, тарбияланувчиларга "Президент совғаси"ни топширди.

🎈Бу болалар уйида тарбия олаётган 48 нафар имконияти чекланган болажонларга бир олам қувонч бахш этди. Болажонлар ўзлари ёд олган шеърларидан айтишди.

🏛Шунингдек, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан болалар уйига мебель жиҳозлари, болалар аравачалари, маиший техника, ошхона анжомлари ҳамда болаларга байрам совғалари тақдим этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

⚡️Зангиота тумани ҳокими Абдивахоб Тамикаев ва туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шодия Умархўжаева боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олди.

🤝Уларнинг яшаш шароити ва муаммолари билан қизиқишди. Ташриф мобайнида туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

🎁Шунингдек, туман ҳокими маҳаллалардаги болажонларга ҳам Янги йил совғаларини улашди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани #хайрия

“Вақф” фонди эҳсонлари

Айни кунларда Бекобод туманида аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

📆Хусусан, мазкур фонд томонидан 25-30 декабрь кунлари хайрия тадбири ташкил этилиши кўзда тутилган.

📌 Ҳозиргача фонд томонидан Бекобод туманидаги 500 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🤝Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда эҳсонларни ўз эгаларига тарқатишда фаоллик кўрсатишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Бўш турган бино-иншоотлар сотилади
____________
Продаются пустующие здания и сооружения

▪️Манзил - Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Янгибоғи Сурх МФЙ, Шодиёна кўчаси
▪️Бошланғич нархи - 1 сўмдан
▪️Аукцион муддати - 04.01.2021

Батафсил

💬#Тошкентвилояти
______________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Privatization | Youtube
#байрам_совғаси

🎁Паркентлик болажонларга Президент совғалари топширилди

Батафсил
👉https://telegra.ph/BOLAZHONLARGA-PREZIDENT-SOV%D2%92ALARI-TOPSHIRILDI-12-30-2

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Хайрия

Эҳсон қутилари хонадонларга етказилди

📌Жорий йилнинг 25-30 декабрь кунлари Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминлаган оилаларга "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан саховат тадбирлари ўтказилмоқда.

📍Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидаги 47 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 470 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги вакиллари, туман имом-хатиблари иштирок этиб, маҳалла раислари билан биргаликда эҳсон қутилари ўз эгаларига етказилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Паркент_тумани

Айрим кўчалар номлари ўзгартирилади

⚡️Паркент туман ҳокимлигида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими, комиссия раиси Н.Муҳамедов тумандаги айрим географик объектларнинг номлари Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектлар номлари тўғрисида”ги Қонунининг баъзи бандларига зид экани, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва маҳаллий аҳолидан мазкур объектларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар келиб тушаётганлиги хусусида ахборот берди.

📝Эндиликда туман комиссияси маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифларини ўрганиб чиқиб, айрим кўчалар номларини ўзгартириш бўйича хулосаларини бериши таъкидлаб ўтилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube