Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_туман

Оилавий боғчалар сони кўпаймоқда

🏠 Янги йил байрами арафасида Ўрта Чирчиқ туманидаги “Арғин-Сада” маҳалласида оилавий боғча болажонлар учун ўз эшикларини очди. Тадбиркор Татигул Актаева томонидан ташкил этилган “Меҳржон” номли мактабгача таълим муассасаси 25 ўринга мўлжалланган. Шунингдек, 4 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

📚Нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг хоналари шинам бўлиб, болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

📌Маълумот учун айтиш лозимки, айни пайтда туманда хусусий боғчалар сони 18 тага етди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома2020

Президент: "Табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этамиз. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. "Узтрансгаз" компанияси эса фақат ва фақат газни транспортировка қилади. Электр энергияси улгуржи бозори шаклланади".
______

Президент: "Мы также отменим монополию и внедрим рыночные механизмы в сферу поставки природного газа. Таким образом производители и импортеры получат право продавать, а оптовые потребители – покупать природный газ на бирже. Компания «Узтрансгаз» будет заниматься только транспортировкой газа".

👉 Каналга уланиш
: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома2020

Президент: "Келгуси йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади".
________

Президент: "С 1 марта будущего года будут объявлены минимальные потребительские расходы населения".

👉 Каналга уланиш
: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Хайрия #Эҳсон #Вақф

⚡️Тошкент вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия ишлари давом этмоқда

👆Бўстонлиқ туманида амалга оширилган хайрия ишлари

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#ёшлар_форуми

Шоирабегим Раҳматуллаева,
ёш тадбиркор:

🎤– Президентимиз Ўзбекистон ёшлари форумидаги мурожаатномасида биз каби ёш тадбиркорларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, ҳар бир йўналиш бўйича кредитлар сонини кўпайтириш, фоизларни камайтириш бўйича таклифларини билдириб ўтди. Шунингдек, ёшларга бир қанча имтиёзли таълим йўналишлари хусусида ҳам тўхталди. Мен ҳам ўз йўналишимда таҳсил олиб, дунё брендларини забт этишни хоҳлар эдим. Мақсадим, Ўзбекистон брендини дунёга танитиш.

📹 Бу ҳақда батафсил юқоридаги видеолавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ #муносабат #ёшлар_форуми

Эргаш Абдураимов,
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати:


🎤– Президентнинг Ўзбекистон ёшлари форумидаги мурожаатномаси вилоятимиз ёшларини ҳам тўлқинлантириб юборди. Хусусан, келгуси йилда вилоятда Ахборот технологиялари университети филиалини ташкил этиш ҳақидаги хабар ёшларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини юзага чиқаришга хизмат қилиши шубҳасиз. Тадбиркор бўламан, деган ёшларни аввал ўқитиб, кейин уларнинг тадбиркорлик ғояларини молиялаштирамиз, деган фикрлари ҳам бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

📹Бу ҳақда батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#назорат

🔎Бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев, сенатор Малика Қодирхоновалар бозорларда бўлишди.

📌Вилоят бўйича жами 16 та йирик савдо мажмуаларида Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.

🧮Савдо ярмаркаларида 1 кг мол гўшти 47,0 - 50,0 минг сўмгача, 1 кг қўй гўшти 55,0 минг сўм, 1 литр кунгабоқар ёғи 14,0 минг сўм, 1 кг товуқ гўшти 18,0 минг сўмдан сотилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

🛒Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими, прокуратура томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Янги йил байрами арафасида деҳқон бозорида арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилди.

🔎Савдо расталарида 20 нафар тадбиркор ва фермерларга маҳсулотларини сотишлари учун шароитлар яратилиб берилган.

Бундан ташқари, 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумида аҳолига арзон мақсулотлар етказиб бериш мақсадида бозор омборхонасида 20 тонна пиёз, 20 тонна картошка, 10 тонна сабзи захираси яратилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Хайрия #Эҳсон #Вақф

⚡️Тошкент вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия ишлари давом этмоқда

🤝Охангарон шаҳридаги "Саховат" ва "Мурувват" уйларига эҳсонлар топширилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube