Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Оққўрғон

🔰Оққўрғон туман ҳокими Ф.Омонов туман марказида замонавий архитектура асосида янгича қиёфа касб этиб барпо этилаётган "Тарих ва ўлкашунослик" музейида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, тегишли мутассадиларга ишларни ўз муддатида якунлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

🔰Янгийўл туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Билдириш

Айни пайтда "Ўзбекистон24" телеканалида "Ислоҳотлар амалда" туркумидаги кўрсатувнинг навбатдаги дастури эфирга узатилмоқда.

Кўрсатувнинг мазкур сони ёшлар билан ишлашнинг Тошкент вилояти тажрибасига бағишланган.

Марҳамат, томоша қилинг!

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий_муносабат
#Юқори_Чирчиқ

Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси катта ҳамшираси Г.Жўраеванинг "Ҳамшира” журналига обуна бўлиш бўйича юборган овозли хабари юзасидан ўрганиш олиб борилди.

❇️Кўп тармоқли марказий поликлиникада жами 165 нафар ҳамшира фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 56 нафари патронаж ҳамширалари, 26 нафари мактаб ҳамширалари, 83 нафар тор соҳа ҳамшираларидир. Катта ҳамшира Г.Жўраева ҳамширалар иш фаолиятини мувофиқлаштириш ва назоратни кучайтириш максадида, шунингдек, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари билан ҳамшираларни тезроқ таништириб бориш, пандемия сабабли онлайн дарслар ташкиллаштириш мақсадида телеграм тармоғида 2 та гуруҳ (1-мактаб ҳамширалари, 2-КТМП патронажлари) ташкил қилган.

🔰“Мактаб ҳамширалари” номли гуруҳда катта ҳамшира Г.Жўраева ҳамшираларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 22/48 сонли хати ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йилда “Ҳамшира” журнали ўқувчилари сафини кенгайтириш мақсадида ихтиёрий равишда ҳар бир ҳамшира ўзи яшаб турган ҳудуддаги почтага бориб обуна учун тўлов қилишларини айтган. Шу билан бирга, катта ҳамшира Г.Жўраева у билан суҳбатда мактаб ҳамшираларини овора қилмаслик мақсадида аванс учун бериладиган рўйхатга обунанинг квитанцияларини қўшиб олиб келишларини айтмоқчи бўлганлигини таъкидлади. Кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳар 2 нафар ҳамшира учун 1 та “Ҳамшира” журналига обуна бўлиш кўзда тyтилган. Журналга обуна бўлишнинг бир йиллик нархи 54 минг 000 сўмни (эллик тўрт минг сўм) ни ташкил қилади, бу дегани ҳар бир ҳамшира учун бир йилга 27000 сўм (йигирма етти минг сўм) га тўғри келади.

📌Шунингдек, овозли хабарда Г.Жўраева ойлик маош берилмайди деб таҳдид ва пўписа эмас, аксинча аванс тушганлиги ҳақида ходимларни хабардор қилган ва обуна бўлишга ҳаракат қилишларини таклиф қилмоқчи бўлганлигини билдирди. Г.Жўраева овозли хабар ҳақиқатдан ҳам унга тегишли эканлигини, лекин ушбу хабар орқали ҳеч кимга таҳдид қилмоқчи эмаслиги, ҳеч кимнинг обрўсига путур етказмаганлигини, обуна учун ҳеч кимни мажбурламаганлигини, шунчаки ўз фикрини тўғри етказиб бера олмаганлигини ўзининг тушунтириш хатида ёзиб берди. Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан Г.Жўраевага 2020 йил давомида ҳеч қандай интизомий чора қўлланилмаганлиги сабабли унга ҳайфсан эълон қилинди.

💠Президентимиз ташаббуси билан юртимизда китобхонликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, республикамиз бўйлаб кенг татбиқ этилаётган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ҳам айнан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган. Мумтоз ва замонавий адабиётлар тарғиботини кучайтириш, бу борада турли танловлар ўтказилиб, адибларимизнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ҳам диққатга сазовордир. Шу ўринда айтиш ўринлики, китобхонлик аввало, даврий нашрлар – газета ва журналларни мутолаа қилишдан бошланади десак, муболаға қилмаган бўламиз. Китоб бўлган меҳрнинг остонаси ҳисобланган газета ва журналларнинг доимий равишда хонадонларимизга кириб бориши эса юксак маънавият белгисидир.

▶️Тиббиёт ходимлари меҳрига сазовор нашрлардан бири “Ҳамшира” журналидир. Ушбу нашрда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ҳамшираларга тезкор етказиш, юртимиздаги ўрта тиббиёт ходимларининг касбий билим ва малакасини янада ошириш борасидаги ягона илмий-амалий, тиббий, маърифий журнал ҳисобланади.

🔷Журналдан ҳар бир ҳамшира ўзини қизиқтирган саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги саҳифасидан жавоб топади. Шу билан бирга, ҳамшира ўзи учун иш жараёнида керакли бўлган билим кўникмаларини ҳам олади. Журналда ҳамшираларни билим савиясини ошириш мақсадида инглиз тили машғулотлари бериб борилади. “Ҳамшира” журналининг ҳар бир саҳифаси ҳамширалар учун қадрли. Ана шулардан келиб чиқиб, катта ҳамшира Г.Жўраева журналга ёзилиш таклифини илгари сурган.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупция_жамият_кушандаси

📌2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

⚖️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтган тадбирда ҳам юқоридаги ҳужжатлар ва коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар, унга қарши тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида сўз борди.

– Ҳар қандай жамият учун коррупция қарши курашиш энг долзарб масала ҳисобланади, – дейди вилоят ҳокими Рустам Холматов. – Айрим ҳолатларда етарли даражада иш ва ҳаёт тажрибасига эга бўлмаслик оқибатида ҳам баъзи раҳбарлар қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймоқда.

♻️Вилоятда коррупцион ҳолатларни аниқлаш борасидаги тезкор тадбирлар натижасида 932 ҳолатда 4 487 гектар ерни ноқонуний ўзлаштириш, бир неча бор жиноят содир этган бўлса-да, ҳамон раҳбарлик лавозимида ишлаб юрганлар аниқланган.

️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#мурожаатдан_сўнг
#ҳокимият
#ҳужжатлари

😷Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳавога чиқариб юборилмоқда. Бунга кимдир изоҳ берадими?

⚖️Сайёр
судда 9 нафар маҳкум озодликка чиқарилди.

⚡️😧14 миллиард 800 миллион сўм маъмурий жарима ундирилди.

📖Мактаб
ўқувчилари ўртасида “Ўткир Ҳошимов асарларининг билимдонлари” танлови ташкил этиладими?

🏔"Қамчиқ" довонида 13 та автотранспорт иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди.

🔥Олмалиқ шаҳридани “Бўстон” маҳалласида газ қуврлари жиддий зарарланган. Илтимос, мутасаддиларга етказишда амалий ёрдам беринглар.

☃️🙅Мактабларда
Янги йил байрамини ўтказиш билан боғлиқ чекловлар юзасидан баёнот берилди.

🏛Вилоятда театр ташкил этилади.

⚖️Вилоятда сўнгги икки йилда 413 нафар мансабдорлар турли кўринишдаги коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган.

💬Мурожаатларни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Ёшлар_дастури #Спорт #Тошкент_тумани

Бокс бўйича туман ғолиби аниқланди

🔖 Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

📌 Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт, маданият бўлимлари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 70 га яқин ёш спортчилар ғолиблик учун рингга чиқишди.

📊 Беллашувлар натижаларига кўра, 35, 38, 42, 46, 49, 52, 56, 60 вазн тоифаларида жами 15 нафар ғолиблар аниқланиб, уларга мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри #Оҳангарон_тумани #Тошкент_тумани

‼️Президент Халқ қабулхоналари бугун одамлар дарду ташвишларига ечим топиш, мурожаатларни жойига чиқиб ўрганилиши ва йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш учун масъулларни бириктириш, уларга жавобгарлик юклаш ва шу орқали назорат олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

📍Тошкент вилоятида айни шу йўналишдаги ишлар кўлами ҳам катта бўлиб, одамларни рози қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир.

🎥Бу ҳақда юқоридаги лавҳада танишинг👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_тумани

“Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давом этмоқда

⚡️Бекобод тумани ва унга қўшни Бекобод шаҳри ҳамда Бўка тумани ҳудудларида ўтказилаётган кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбир доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари юзасидан Бекобод тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

▫️ Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, Бош прокурор ўринбосари, туман сектор раҳбарлари ва ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи оргалар масъуллари иштирок этишди.

▪️Йиғилиш давомида “Хавфсиз ҳудуд” доирасида тезкор профилактик тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, кузатилган хато ва камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур йўриқ ва тавсиялар бериб ўтилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Таълим

Хотирани мустаҳкамлашда мнемониканинг ўрни

🙋Мнемоника ўқувчининг катта ҳажмдаги маълумотларни осон эсда сақлаб қолиш дастури ҳисобланади.

✍️"Modern education" ўқув маркази раҳбари Бобур Йўлдошев мазкур йўналишда тренерларни ўқитиш ва иш билан таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.

📌Вилоятда таълим сифатини оширишда янги бўлган мазкур методни ўқувчилар катта қизиқиш билан ўрганиши шубҳасиз.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube