Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани

Миллий армиямиз ёшлар учун жасорат мактаби

📍Бугун Мудофаа вазирлиги 71201-ҳарбий қисми ҳаво-десантчилар бўлинмаси томонидан Тошкент туманида “Миллий армиямиз – жасорат мактаби!” шиори остида замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди.

⚡️Шунингдек, тадбир давомида армиямизнинг замонавий техникалари, қурол-аслаҳалари билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги машқлари, кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

📌 Тадбирда туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари, ички ишлар, маданият ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва ёшлар иштирок этди.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳада

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

Сайёр учрашувда ёшлар мурожаатлари назоратга олинди

🏫Ўрта Чирчиқ туманидаги 27-умумтаълим мактабида 3-сектори раҳбари, ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқуловнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

📝“Ўртаовул”, “Юқориовул”, “Бойовул”, "Қорақўйли" ва 10дан зиёд маҳалла ёшлари иштирок этган тадбирда йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган қатор савол ва таклифлар билан мутасаддиларга мурожаат қилишди.

📌3-сектор раҳбари Ж.Бердиқулов, туиман ҳокимининг ўринбосари Ф.Султонов, Халқ қабулхонаси ва Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларни кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими, корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан бир қатор муаммо ва таклифларнинг бажарилиши назоратга олинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл

⚡️Тошкент вилоятидаги сув иншоотлари модернизация қилинмоқда

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эълон #ЙТҲ

Зангиота туманининг "Ҳаракат" маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

🛑"Zangiotatumangaz" газ таъминоти бўлими “Назарбек” ҳудуди “Ҳаракат” маҳалласидан ўтган ер усти ўрта босимли Д-159 мм.ли газ қувури юк ташувчи автотранспорт (HOWO русумли) воситаси томонидан уриб юборганлиги натижасида газ қувури узилганлиги сабабли 2020 йил 04 декбарь куни соат 19:30 дан таъмирлаш ишлари якунланганга қадар “Назарбек” ҳудудининг “Ҳаракат” маҳалласидаги жами 725 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилади.

⚠️“Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлими таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Депутат #Ўрта_Чирчиқ #Ободонлаштириш_ходимлари

Ободонлаштириш ходимлари ХДП эътиборида

⚡️Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Ободонлаштириш ходимлари – Ўзбекистон Халқ демократик партияси эътиборида!” шиори остида акция ўтказилди.

🤝Акцияда Ўзбекистон ХДП вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда вилоят ва маҳаллий кенгаш депутатлари фаол иштирок этишди. Тошкент вилояти Ободонлаштириш бошқармасининг шаҳар-туманларида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган 500 нафардан зиёд ходимлари меҳнатлари эътироф этилди.

Тизим ходимлари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ва бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

🔎Таъкидлаш жоизки, Ўрта Чирчиқ тумани Ободонлаштириш бўлими ходимларининг иш формаси йўқлиги маълум бўлди. Ушбу масала юзасидан муаммо ўрганилиб, уларни кийим-бош билан таъминлаш режалари тузиб олинди.

✍️Сайёра ФАЙЗИЕВА,
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Хушхабар

Зангиота туманидаги «Имоми Аъзам» жоме масжиди муборак бўлсин!

Бугун 4 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида «Имоми Аъзам» жоме масжидининг янги биносида биринчи жума намози адо этилди. Янги масжиднинг очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва бир қатор устозлар ҳамда мўмин мусулмон халқимиз иштирок этишди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube