Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39.1K photos
5.36K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#тадбир

Навоий ва Бобурхонлик давом этмоқда

Тошкент вилояти малака ошириш институтида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ҳамда Мирзо Бобур таваллуди муносабати билан "Дунёни уйғотган боболар уйғоқ!" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Олмалиқ шаҳрининг 18-умумтаълим мактаб ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этиб, институт директори Б.Ялғашев томонидан фахрий ёрлиқ билан рағбатлантирилди.

Тадбир куй-қўшиқлар, ғазалхонлигу саҳна кўринишлари билан йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

@toshvilpressa
Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (Madina Abdusamatova)
Пурвиқор тоғлар бағрида яширинган булоқлар бўлади. Улар маълум вақт унутилади. Аммо кимдир ташналикда уни излаб топади. Топадию, сув юзасида олам аксини кўради. Бизнинг ҳам янги одимларимиз замона ҳақиқати томон йўл бошлади.

https://t.iss.one/haqiqatonline канали янги даврни бошламоқда.
Сизни қийнаётган муаммолар ва мурожаатлар жавобсиз қолмайди.
Уларни @mobilmuxbir_bot га юборинг!

Каналимиз орқали:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀муҳим тадбирлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар ва уларга шархлардан боҳабар бўлишингиз мумкин.

Талаб ва таклифлар ҳамда мурожаатларингизни @mobilmuxbir_bot га йўлланг!

Каналимизга обуна бўлинг ва дунёга янгича назар билан боқинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
#учрашув

Ўрта Чирчиқ тумани 3-сектор ҳудудидаги "Қайтмас" маҳалласи ёшлари ҳамда ҳудуддаги 5-мактабнинг битирувчи синф ёшлари билан Ўрта Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи 3-сектор раҳбари, подполковник Ж.Н.Бердиқулов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати масалалар бўйича ўринбосари Ф.Султонов, тумандаги корхона ва ташкилотлар, банк раҳбарлари иштирок этиб, ёшлар мактабда спорт ва санъат тўгараклари, қўшимча репититорлик курслари очилишида, маҳалла ёшлари тадбиркорлик учун кредит олишида, маҳалла аҳолиси учун дорихона ташкил этилишида амалий ёрдам сўрашди.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Пискент туманида Алишер Навоий таваллудининг 579-йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирлар "Тошкент" телеканали нигоҳида

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_сарҳисоби

Тошкент вилояти Адлия бошқармасида бўлиб ўтган тадбирдан лавҳа.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ
Беш муҳим ташаббус доирасида Тошкент вилоятидаги амалий ишлар.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи аҳоли малакали тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур жараёнларда чекка ҳудудларда яшаётган фуқароларни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шифокорлар аҳолига соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тиббий маданиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди.

@toshvilpressa
#муносабат

"ИПОТЕКАБАНК": УЗУН НАВБАТЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ

Ижтимоий тармоқларда “Ипотека банк” АТИБ Оҳангарон филиали кассасида навбатнинг узунлиги, одамларни пул тўлаш учун навбатда узоқ кутаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.


Мазкур ҳолат Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганилди. Хусусан, мазкур банк бошқарувчиси Сирожиддин Бийдаевнинг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам банк тўлов кассаларида аҳоли узоқ муддат навбат кутиб қолаётганлиги бор гап. Лекин бунга жиддий сабаблар бор.

Жумладан, “Ипотека банк” АТИБ Оҳангарон филиали Оҳангарон тумани ва шаҳри аҳолиси учун (аҳолининг умумий сони 120 мингдан ортиқ) барча тўловлар бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда. Ваҳоланки, коммунал ва бошқа турдаги барча тўловлар бўйича қолган тижорат банклари ҳам хизмат кўрсатиши ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган.

Вазият шуни кўрсатмоқдаки, “Ипотека банк” АТИБ Оҳангарон филиали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, барча коммунал ташкилотлар билан хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланган. Эътиборли жиҳати шундаки, аҳолининг сарсон бўлишининг олдини олиш билан бирга, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида коммунал тўловлар учун хизмат ҳақи ундирилмайди. Бошқа тижорат банкларида эса аҳолидан 0,5-1 фоизгача хизмат ҳақи ундирилмоқда. Қолаверса, Ипотека банкда тўловлар ўз вақтида, қисқа муддатда ўтади ва тўловлар тегишли манзилга етиб боради.

Шунингдек, коммунал ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари томонидан ҳам аҳолига айнан Ипотека банк орқали тўловларни амалга ошириш зарурлиги тавсия этилмоқда. Шу сабаб, бошқа банкларга нисбатан аҳолининг Ипотека банкка бўлган ишончи юқори бўлиб, узоқ навбатлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда “Ипотека банк” АТИБ Оҳангарон филиалида 4 та жамғарма, 1 та коммунал ва 1 та махсус касса фаолият юритиб келмоқда. Айни пайтда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида, банк биноси ёнида замонавий қулайликларга эга универсал касса ташкил қилинмоқда. Бундан ташқари, “Оҳангарон деҳқон бозори” ҳудудида “Банк хизматлари маркази” ташкил этилмоқда. Ушбу марказ ҳамда универсал касса жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ортиб, турли ноқулайликлар, навбатларнинг олди олинади.

@toshvilpressa
#учрашув

Фермерлар билан учрашув - чорвачилик ривожи учун

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан Бўстонлиқ ва Бўка туманларида чорвачилик билан шуғулланиб келаётган фермерлар учун учрашув ташкил қилинди.

Унда вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбари, масъул ходимлари, туман давлат солиқ инспекцияси масъуллари, ветеринария мутахассислари ҳамда чорвачилик хўжаликлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этдилар.

Таъкидлаш керакки, Бўстонлиқ ва Бўка туманларида зотли қорамол етиштириш, чорвачиликни янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Тадбирда чорвачилик фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, сунъий уруғлантириш ишларини жадал олиб бориш ҳамда озуқа экин майдонларидан унумли фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда 50 яқин фермерлар иштирок этиб, фаолларга солиқ тизими раҳбариятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

@toshvilpressa
#ташриф

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбари С. Эргашев раҳбарлигида палатанинг ижро этувчи қўмитаси масъуллари Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳамда Пискент, Зангиота, Тошкент туманларига ташриф буюришди.

Масъуллар туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан янги таклиф ва ғояларни ишлаб чиқиш, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар қошидаги тадбиркорлик масалалари бўйича масъул мутассадилар, Бош Вазир қабулхоналари, Халқ қабулхоналари фаолияти ўрганилди.

@toshvilpressa
#фото

Янгийўл шаҳридаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳафтанинг беш куни 5 ташаббусга бағишланади.

@toshvilpressa
О восстановлении монумента Фёдору Полетаеву в махалле «Саид ота» города Ангрена Ташкентской области

В связи с празднованием 75-летия победы во Второй мировой войне изучено состояние и уделяется особое внимание реставрации и благоустройству прилегающих территорий
памятников, установленных в регионах Ташкентской области в память об участниках войны.
Одним из таких объектов является установленный в 1972 году в махалле «Саид ота» г.Ангрен монумент Фёдора Полетаева, активного члена итальянского движения Сопротивления в период Второй мировой войны, Героя Советского Союза и Национального героя Италии. На сегодняшний день проводятся работы по реставрации и благоустройству близлежащей территории данного монумента, который к 2014 году пришел в негодное состояние.
К проводимым работам хокимиятом Ташкентской области привлечены известный мастер-скульптор и специалисты данной сферы. В частности, в настоящее время Р. Хужаниёзовым, заведующим кафедрой Национального института художества и дизайна имени Камолиддина Бехзода, а также скульптором Р. Рахматовым изготавливается бюст Полетаеву Фёдору Андриановичу.
В связи с этим извещаем, что до 5 марта 2020 года в махалле «Саид ота» состоится торжественное открытие монумента Фёдору Полетаеву.

Пресс-служба хокимията г.Ангрена Ташкентской области
__________________


Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Саид ота» маҳалласидаги Фёдор Полетаевнинг монументини тиклаш тўғрисида

Жорий йилда нишонланадиган Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 75 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги, шу жумладан, Ангрен шаҳридаги уруш қатнашчилари хотирасига ўрнатилган ҳайкаллар, монументлар ҳолати ўрганилиб, реставрация қилиш ва атрофини ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Италия қаршилик ҳаракатининг фаол аъзоси, Совет Иттифоқи ҳамда Италия миллий Қаҳрамони Фёдор Полетаев хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Саид Ота» маҳалласида 1972 йилда монумент ўрнатилган. 2014 йилга келиб эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган ушбу монументни қайта таъмирлаш ва ён-атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу Хотира майдонига янгича тус бериш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан республиканинг маҳоратли ҳайкалтароши ва мазкур соҳа мутахассислари жалб қилинди. Хусусан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти кафедра мудири Хужаниёзов Рашид, ҳайкалтарош Рахматов Руфат томонидан айни вақтда Фёдор Андрианович Полетаев бюсти тайёрланмоқда.
Шу муносабат билан 2020 йилнинг 5 март кунига қадар «Саид Ота» маҳалласида Фёдор Полетаев монументини тантанали очилиш маросими ўтказилишини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#фото

Тошкент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги "Баркамол авлод" болалар мактабида З.М. Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди, рубоий ва ғазаллари инглиз тилида мадҳ этилди.

@toshvilpressa