Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Пискент

«Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда


⚡️Тезкор профилактик тадбирлар давомида Пискент тумани ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 213 та корхона ва ташкилотда профилактик огоҳлантириш ва тарғибот ишлари амалга оширилган.

🚷Спиртли ичимлик ичиб, ҳуқуқбузарликлар, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этган 35 нафар шахс маъмурий қамоққа олинган.

🔎Жамоат жойларида ҳимоя ниқобларисиз юрган 1 456 фуқарога нисбатан МЖтКнинг 54-моддаси қўлланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Жараён
#Тошкент_тумани

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа

❄️ Қишнинг аёзли кунлари бошланиши билан аҳолининг иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжи ортиб боради. Бунда аҳолидан иссиқлиқ мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб этилади.

⚠️ Шу боис, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёнғинга қарши кураш жамияти ходимлари ҳамда соҳавий хизматлар, корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

🔍Ўрганишлар давомида соҳа вакиллари аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсияларни бериб, уларни жойида бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.

📌Шунингдек, тадбирлар давомида ижтимоий соҳа объектларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг мавсумга тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилмоқда.

📎Бу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Модернизация

Чирчиқ – Қўйлиқ йўналишида замонавий микроавтобуслар

🚍– “Газель некст” русумли автотранспорт воситаларини Россиядан 2 миллиард 380 миллион сўмга сотиб олишни бошладик, – дейди “Трансавтохизматсервис” МЧЖ раҳбари Зиёвиддин Нурхўжаев, – 16 та юмшоқ ўриндиқли, комфорт қулайликларига эга бўлган микроавтобуслар йўловчилар учун албатта, манзур бўлади. Йўл кира нархи эса 6900 сўм.

📌– Муҳим жиҳати шундаки, 15-20 йиллардан буён “ВҲ-527- Чирчиқ АШБ – Қўйлиқ АШБ” йўналишида қатнаётган эски “Газель” русумли микроавтобуслар янгисига алмаштирилмоқда. Бу эса бир кунда 2000 га яқин аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятини яратади, йўналиш масофаси сал кам 50 кмни ташкил этади, – дейди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов.

🖇Халқ банкининг Чирчиқ филиали томонидан ажратилган кредитга ҳозиргача 10 та “Газель-Некст” сотиб олинди. Ҳар бирининг нархи сал кам 250 миллион сўм. Олинган имтиёзли кредитлар уч йил давомида қопланади.

🕟Йўналиш эрталаб соат 05.00дан бошлаб Чирчиқдан ва Қўйлик бозоридан ҳаракатланишни бошлайди. Чирчиқ сув омбори, Бордонкўл қишлоғи, Роҳат кўли, "Артель" корхонаси орқали йўловчиларга хизмат кўрсатади. Кеч соат 20.30га қадар ҳаракат жадвали тасдиқланди. Транспортлар қатнов оралиғи тахминан 35-40 дақиқани ташкил қилмоқда.

🚌Бу йўналиш талабалар, умуман барча тоифадаги фуқаролар, хусусан, Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилоят педагогика институти, Республика жисмония тарбия институти ва қатор ташкилотлар вакиллари фойдаланишлари учун ҳам қулайдир.

📌Энг муҳими, микроавтобуслар куннинг совуқ кунларида керак бўладиган иситиш печлари ва одам бемалол ҳаракатланиш мумкин бўлган салонга эга.

🔎Келажакда туризмни янада ривожлантириш мақсадида хизмат сифатини кенгайтириш истиқболлари ҳам кўзда тутилмоқда.

✍️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт

⚡️Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида миллий спорт тури ўзбек жанг санъати бўйича Тошкент вилояти очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ #Паркент #Нурафшон

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш устувор вазифа айланмоқда


⚡️Юқори Чирчиқ, Паркент тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доираcида лойиҳаларни амалга оширишда муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда имтиёзли кредит талабгорлари билан учрашув ташкил этилди.

🔎Бўлиб ўтган барча тадбирларда Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, молия бош бошқармаси масъуллари, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, ҳокимликлар ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари ижроси юзасидан тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.

️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон

Ёшларда тадбиркорликка қизиқиш ортмоқда

⚡️Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолияти ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада ривожлантириш, соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга эркинлик ва имтиёзлар бериш, интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш бугунги кундаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциясида ўтган семинарда айнан шу ҳақда сўз борди. Тадбирда Оҳангарон туман ва шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раҳбари, “Ипотекабанк”, “Қишлоққурилишбанк”, Халқ банки ва “Агробанк” филиаллари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

📌Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёш тадбиркорларга имтиёз ва имкониятлар бериш бўйича чора-тадбирларни белгилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бундан ташқари, семинарда бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммолари жойида ҳал этилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота

“Қизлар овози” форуми истеъдод эгаларини тўплади

⚡️Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барча соҳаларда фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔎Зангиота туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва халк таълими бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Қизлар овози” форуми ана шундай лойиҳалардан биридир.

📎“Қизлар овози” форумида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шодия Умархажаева мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, гендер тенглиги, жамиятда аёлларнинг фаоллигини ошириш хусусида маълумотлар берди.

🏫Туман халқ таълими бўлими мудири Дилбар Инғомова томонидан ўтказилган психологик тренинг қизларга мотивация берди.

🔸Албатта, ўз таклиф ва ғоялари билан иштирок этган қизларнинг дастурлари эътироф этилди. Улар орасидан энг ташаббускор сифатида Чарос Махмуджонова туман координатори этиб сайланди. Ўз сафига спорт, санъат, адабиёт, фан ва маданият соҳаларидаги истеъдодларни чорлаётган форум остида бир қанча қизлар жам бўлди.

🤝Тадбир якунида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари буйича маслаҳатчиси Н.Мавлонбекова форумда фаол иштирок этган қизларни эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирлади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Жараён #Тошкент_тумани

Тадбирлар доирасида мусобақалар ўтказиляпти

📌 Тошкент туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

⛹️Тадбирлар доирасида туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ҳам ўтказиляпти.

🤼Айни вақтга қадар бокс, бадиий гимнастика, Таэквондо ITF, Турон якка кураши, эркин кураш, велоспорт, шахмат, аёллар ўртасида 5000 қадам мусобақалари ташкил этилиб, тадбирларга туман аҳолиси жалб этилмоқда.

🥇Мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиб бориляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram