Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Агробанк: Зангиота туманида банк молиявий кўмаги асосида замонавий иссиқхона фаолияти йўлга қўйилди

👉 https://kun.uz/55903037

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Паркент

Аёл ва рақамли иқтисодиёт

🔹Паркент туманида тадбиркор хотин-қизлар учун “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

✳️Унда вилоят депутатлар кенгаши ННТ билан ишлаш доимий комиссияси раиси, “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбоева, Ёшлар ишлари агентлиги инновация ва рақамли технологиялар бошқармаси раҳбари, Ўзбекистон Internet-тадбиркорлар ва электрон тижорат ассоциацияси асосчиси ва бошқаруви раиси Умед Бурхонов, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлими бошлиғи Зулфия Махсудова, тадбиркор аёллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари қатнашдилар.

🔰Тадбирда USAIDнинг “Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш” лойиҳаси томонидан “Тошкент вилоятида ишбилармон аёллар учун электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва АКТ соҳасидаги халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича USAID экспертлари иштирокида семинарлар ташкил этиш” лойиҳаси хусусида Ёшлар ишлари агентлиги инновация ва рақамли технологиялар бошқармаси раҳбари, Ўзбекистон Internet-тадбиркорлар ва электрон тижорат ассоциацияси асосчиси ва бошқаруви раиси Умед Бурхонов маъруза қилди.

❇️Шунингдек, ўқув-семинарда паркентлик тадбиркор аёллар мутасаддилар билан юзма-юз учрашиб, ўзларининг янги ғоя ва ташаббуслари, амалга ошираётган ишлари ҳақида тушунтиришлар бердилар. Шу билан бирга, келгусидаги режа ва мақсадлари билан ўртоқлашиб, уларни амалга оширишга доир саволларга жавоблар олишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент: янги объектлар, учрашувлар, долзарб вазифалар

Ташкент: новые объекты, встречи, актуальные задачи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

“Халқобод”да спорт иншооти қурилмоқда

📌Жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти аҳоли фаровонлигини яхшилаш ва мамлакатимиздаги ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етишига қаратилган.

🏗 Янгийўл тумани "Халқобод" маҳалласида қад ростлаётган спорт мажмуаси бир вақтнинг ўзида 300 нафар ўқувчига машғулотлар билан шуғулланишга имконият яратади. Ҳозирги пайтда иншоотни барпо этиш жараёнлари олиб борилмоқда.

🎥 Батафсил "Менинг юртим" телекалида.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

Техникумда тест синовлари бошланди

✔️Олмалиқ шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ҳужжатларини топширган абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Кириш имтиҳонлари икки сменада ташкил қилинган бўлиб, 25 ноябргача давом этиши белгиланган.

❇️Синовларнинг холис ва адолатли ўтказилишини назорат қилиш учун Давлат тест маркази назоратчилари, ИИБ ходимлари бириктирилган. Шаҳар саниитария-эпидемиологик осойишталиги маркази ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши таъминланмоқда.

📌Мазкур жараёнлар билан яқиндан танишиш учун вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Умаралиев техникумга ташриф буюриб, айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга ўз тавсияларини берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен
#SHARQ_AYOLI_Халқаро_Жамоат_фонд

Халқаро экспертлар иштирокида ишбилармон аёллар учун семинар

🔰Ангрен шаҳрида ишбилармон аёллар учун электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва АКТ соҳасидаги халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича USAID экспертлари иштирокида семинар ташкил этилди.

👩💻Тадбирга лойиҳа раҳбари, вилоят депутатлар кенгаши ННТ билан ишлаш доимий комиссия раиси, "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбоева модераторлик қилди.

❇️Семинарда вилоят "Тадбиркор аёл” уюшмаси раҳбари Ш.Мадиярова, Ангрен шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сулкаев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Назарова, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Хасанова ҳамда тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔴“Келес раддомидаги ҳолат: нимага раддомларда свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” номли хабар юзасидан

🎥Кеча ижтимоий тармоқларда “Келес раддомидаги холат: нимага раддомларда свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” номли видеохабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:51да “Тўрақўрғон ИЭС”нинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтаган. Шу боис, мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайиб кетган.

Бунинг оқибатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилган.

✔️Натижада соат 17:00да “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi”га қарашли автоматлаштирилган “Л-Келес 35кВ" тармоғида кучланиш ортиб, симларнинг қизиб кетиши оқибатида тизим электр таъминоти 20 дақиқага автоматик тарзда ўчган. 30 дақиқадан сўнг камчилик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.

🔰Хусусан, Тошкент тумани марказида, жумладан Акушерлик комплексида ҳам 20 ноябрь куни соат 17:00да электр таъминотида автоматик тарзда узилиш рўй берган.

📌Бу вақтда Акушерлик комплексида 96 та бемор, 57 та чақалоқ бўлган. Электр таъминоти 32 дақиқа давомида тикланмаган. Бу вақт ичида туғруқ ёки операциялар ўтказилмаган. Ушбу ҳолат беморлар ва чақалоқлар соғлигига салбий таъсир кўрсатмаган.

Соат 17:32да электр таъминоти қайта тикланган.

♻️Ўтган 32 дақиқа давомида туғруқ ҳолатлари ёки бошқа шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга эҳтиёж бўлмаганлиги туфайли, Акушерлик комплексида электр таъминоти узилган пайтда қўлланиладиган электр токи узатувчи генераторни ишга туширишга эҳтиёж туғилмаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Кеча, 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани аҳолисининг электр тармоғидан узилиш ҳолатлари юзасидан видео ва овозли хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам, кеча 20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр таъминоти истеъмолчилари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлардан юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчилар таъминотини тўхтатган.

20 ноябрь куни соат 24:00га қадар аҳоли томонидан 2 миллиард 300 миллион сўм қарздорлик учун тўловлар амалга оширилган ва 13 минг 100 нафар истеъмолчининг электртаъминоти тикланган. Айни вақтда 3 минг 900 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланмоқда.

❇️Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш бўйича, истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор истеъмолчиларни масофадан (АСКУЭ тизими орқали) электр таъминоти тўхтатилмоқда.

💠Бу борада Тошкент туманидаги барча тадбиркорлар билан ҳамда маҳаллаларда жорий йил бошидан буён аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, тушунтиришлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” томонидан электр энергияси истеъмолчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, алоҳида тўлов учун дарчалар, Paynet шохобчалари очиб берилди ва ҳозирда ишлаб турибди.

🔹Қолаверса, “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” аҳолини электр таъминотидан узиб қўйиш ваколатига эга эмас. Автоматлаштирилган тизим, қарздорлик юзага келган вазиятда юридик ва жисмоний шахсларни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди.

🔹Шу ўринда, фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🔹Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, бугундан туманнинг “Тутзор”, “Раҳбаробод”, “Ибрат”, “Айриота”, “Ҳасанбой”, “Ҳасанбой гузар”, “Қирариқ”, “Истиқбол”, “Уччинор”, “Алишер Навоий”, “Боғизилол”, “Соҳибкор”, “Мажнунтол”, “Дийдор”, “Олтинтепа” ва “Оқтом” маҳаллалари биносида сайёр кассалар ташкил этилди. Сайёр кассалар манзили тўғрисида яқин вақтларда тўлиқ ахборот берилади.
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

🔹Фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик ортидан узилишларнинг олдини олиш учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#Эълон

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

🏦 Сайёр кассалар иш бошлади

📌 Аввал хабар берганимиздек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, туман ҳудудида аҳолидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.

Ушбу жадвалларда тумандаги маҳаллаларда ташкил этилган сайёр кассалар ва уларга бириктирилган масъул ходимлар тўғрисида маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram