Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Чирчиқ_шаҳри

Коррупцияни жиловлаш масаласи муҳокама қилинди

🖋Чирчиқ шаҳар ҳокими ва прокурори бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т. Арзикулов иштирок этган тадбирда шаҳарда жиноят, айниқса, коррупция ҳолатлари тиббиёт, мактабгача таълим муассасаларида авж олганлиги ва унинг келиб чиқишига оид шарт-шароитлар ҳамда сабаблари муҳокама қилинди.

🔎Чирчиқ шаҳар прокурори маъруза қилиб, шаҳарда фаолият кўрсатаётган давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари томонидан коррупциявий ва иқтисодий жиноятлар содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлар ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари иштирок этди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мавсумга_тайёргарлик

🌨Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайишига қарамасдан, Ўрта Чирчиқ туманида 2021 йил пахта ҳосилига ўз вақтида замин яратиш мақсадида, кузги шудгорлаш ишлари шиддат билан амалга оширилмоқда.

📌Доно халқимиздаги "Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда" деган нақлга амал қилган бободеҳқонларимиз тумандаги жами 6845 гектар ер майдонни шудгорлаш ишларини куз фаслининг охирги кунларигача сифатли якунлашни режалаштиришган.

🚜Шудгорлаш ишларига тумандаги фермер хўжаликлари ва кластер корхонасидан жами 60 та ҳайдов тракторлари (24 та юқори унумли) бириктирилган. Ҳозирда шудгорланган майдон бир кунда 118 гектар, мавсум бошидан 3696 гектарни ташкил этмоқда. Кузнинг ҳар бир куни ва соатини ғанимат билган бободеҳқонларимиз шудгорлаш ишларини сифатли якунлашни куз фаслининг охирига қадар режалаштиришган.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Чирчиқ
#мусобоқа

“Прокурор кубоги”да чирчиқлик ёшлар ғолиб бўлишди

⚡️Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университетида Чирчиқ шаҳар прокурори, Кураш федерацияси шаҳар бўлими раиси Бахтиёр Иброҳимов ташаббуси билан Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган Чирчиқ шаҳар ва Чиноз туманининг 2003-2004 йилда туғилган ўсмир ёшлари ўртасида кураш бўйича мусобоқа бўлиб ўтди.

❗️“Прокурор кубоги” деб номланган тадбирга таклиф этилган вилоят прокурори, Кураш федерацияси вилоят бошқармаси раиси Салом Самадов, Кураш федерацияси вилоят бошқармаси ижрочи директори Ёқуб Сайдуллаевлар ҳам мусобақаларни кузатишди.

🏆Беллашувлар ҳайъат аъзолари томонидан ҳалоллик томойилларига асосан баҳоланди. Чирчиқ шаҳрининг ўсмир ёшлари жамоаси 6:2 ҳисобида ғолибликни қўлга киритиб, “Прокурор кубоги” совриндори бўлишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram